1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Шахсий тинтув.
Камераларга жойлаштирилиши керак бўлган 
шахслар холислар иштирокида шахсий тинтув қилинади, уларнинг 
ёнларида бўлган буюмлар эса кўздан кечирилади. Тинтувни фақат 
тинтилаётган шахс билан бир жинсда бўлган шахс ўша жинсдаги 
холислар иштирокида ўтказиши мумкин. Пул, бойликлар ҳамда 
ВСҲда сақланиши тақиқланган бошқа нарса ва буюмлар белгиланган 
тартибда эгасининг иштирокида олиб қўйилади. ВСҲга жойлаштири-
ладиган шахсларнинг бармоқ изларидан кўчирмалар олинади. 
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларни шахсий тинтув қилиш 
тўлиқ
ва 
нотўлиқ
бўлиши мумкин. 
Тўлиқ шахсий
тинтув
гумон 
қилинувчи ва айбланувчиларни шахсий тинтув қилиш ҳамда 
уларнинг ёнида бўлган буюмларни кўздан кечиришдан иборат. Тўлиқ 
шахсий тинтув ВСҲга жойлаштириш чоғида, қочишга тайёргарлик 
аниқланган ҳолларда ва бошқа фавқулодда ҳолатларда, уни ВСҲдан 
ташқарига олиб чиқиш ва ВСҲга қайтариш чоғида, якка тартибда 
сақланадиган камерага киритиш, ВСҲдан озод қилиш вақтида, 
шунингдек, ички ишлар органи (ёки ВСҲ)нинг бошлиғи, навбатчи 
ёки текширувчининг кўрсатмасига мувофиқ ўтказилади.
Шахсий тинтувни ўтказиш гумон қилинувчи ва айбланувчилар-
нинг бадани, кийими ва пойабзалини синчиклаб кўздан кечиришдан 
иборат. 
Тинтилаётган шахсга уст кўйлаги, пойабзалини ечиш таклиф 
этилади (ички кийим ечилмайди), шундан сўнг қўл ва оёқ панжа-


189 
ларининг ораси, қўл кафтлари иккала томонидан, тери қатлами, қулоқ 
супралари, қўлтиқлар, оғиз бўшлиғи, жарроҳлик тиртиқлари, шунинг-
дек, протезлар кўздан кечирилади, бир неча марта ўтириб туриш 
сўралади. Сочлар таралади. Малҳамли, гипсли ва бошқа боғламлар 
фақат тиббиёт ходимининг рухсати билан ечилади. Гумон қилинувчи 
ёки айбланувчининг кийими синчиклаб текширилади, чоклари, ямоқ-
лари ва бошқа қаттиқ жойлари бигиз билан тешиб текширилади. 
Кийим ичига тикилган нарса ва хатлар топилганида, матонинг бу 
жойлари сўкилади. Кийим чўнтаклари, енглари, шим, пайпоқлар 
тескарисига ўгириб текширилади. Пойабзал ички ва ташқи томони-
дан кўздан кечирилади, пошналарнинг бирикиш жойлари алоҳида 
текширилади. Камерада сақланишига рухсат этилган, шунингдек, ВСҲ 
бўйича навбатчига сақлаш учун топшириладиган нарса ва буюмлар 
батафсил кўздан кечирилади (жомадонлар, портфеллар, буюмлар 
солинадиган қопларнинг икки қаватли остки қисми ёки яширин 
чўнтаклари бор-йўқлиги текширилиши зарур).
Шахс тўлиқ тинтилганида
 
қурол, пичоқ, устара, билакузук, 
тамаки маҳсулотлари, гугуртлар, зажигалкалар, портсигарлар, илматугма-
лар, узуклар, зираклар, соат, орден, медаль ҳамда бошқа металл буюм 
ва бойликлар; шиша идиш, спиртли ичимлик, ўйин карталари; 
камарлар, резина боғламлар, бўйинбоғ, боғичлар, шарфлар, наркотик, 
доривор моддалар ҳамда тиббиёт ходими истеъмол қилиши ва 
камерада сақлаши рухсат этилмаган тиббий нарсалар; қалампир, туз 
ва белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари; 
камерада сақланиши рухсат этилмаган ҳужжатлар ва хатлар олиб 
қўйилади. 
Гумон қилинувчи ва айбланувчилардан камераларда сақланиши 
тақиқланган буюм, нарса ва бойликлар олингач, бу ҳақда далолат-
нома тузилади. Далолатнома терговчи ёки суриштирув ўтказаётган 
шахсга жиноят иши ҳужжатларига қўшиб қўйиш учун берилади. 
Гумон қилинувчи ва айбланувчиларни 
нотўлиқ шахсий тинтув 
қилиш
улар суриштирувчи, терговчи, прокурор, тиббиёт ходими 
ҳузурига чақиртирилганида, ҳимоячи, қариндошлари ёки бошқа 
шахслар билан учрашишларидан олдин ва кейин, ВСҲ хоналарини 
тозалашга, сайрга олиб чиқишда, камераларни эрталабки ва кечқурунги 
текшириш вақтида амалга оширилади.
Тўлиқсиз шахсий тинтув пайтида холислар чақирилмайди, гумон 
қилинувчи ва айбланувчилар ечинтирилмайди, уларнинг кийими 
синчиклаб кўздан кечирилади ва пайпаслаб текширилади.


190 
Текширувчиларнинг кўрсатмаси бўйича, шунингдек, қочишга 
тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумотлар бўлганида гумон 
қилинувчи ва айбланувчилар назорат тариқасида тўлиқ шахсий тинтув 
қилинадилар. 
Соғлиги борасида шикоят қилган ёки касаллиги яққол намоён 
бўлган шахсни ВСҲда ушлаб туриш имкони бор ёки йўқлиги тўғри-
сидаги хулосани олиш учун навбатчи зудликда ВСҲ тиббий ходими 
(фельдшери)ни ёки ИИВ, ИИББ, ИИБ тиббий хизмати ходими ёхуд 
яқин орадаги соғлиқни сақлаш идораларининг даволаш муассасаси 
шифокорини ВСҲга чақиртириши шарт. 
Агар тиббий ходимнинг хулосасига кўра гумонланувчи, айбла-
нувчи ва қамоққа олинган шахслар ВСҲда ушлаб турилиши мумкин 
бўлмаса, улар соғлиқни сақлаш муассасаларига даволаниш учун 
юборилиб, махсус жиҳозланган хоналарда белгиланган тартибда ички 
ишлар органлари ходимлари томонидан қўриқланади. 
Йўқлов (передача) орқали қабул қилинган ёки посилкада келиб 
тушган истисносиз барча озиқ-овқат маҳсулотлари олувчига топши-
рилгунига қадар кўздан кечирилади ва текширилади. Нон маҳсулот-
лари икки-уч қисмга кесилади, суюқ маҳсулотлар ВСҲ идишига 
қуйиб олинади, консервалар очилади ва бошқа идишга солинади, 
колбаса маҳсулотлари бир неча бўлакларга кесилади; сочиладиган 
нарсалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари (тамаки, шакар кабилар) бошқа 
идишга тўкиб текширилади; конфетлар, вафли, печенье кабилар 
фақат очиқ ҳолда ўрамсиз қабул қилинади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish