1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/192
Sana12.07.2022
Hajmi2,49 Mb.
#778821
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   192
Bog'liq
жамоат тартиби дарслик

Патруль гуруҳи
– ягона раҳбарлик остида аҳоли гавжум бўлган 
кўчалар, майдонлар, ҳиёбонлар, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат 
жойларида хизмат ўташ учун бирлаштирилган икки ва ундан ортиқ 
патруллардан иборат наряд. 
Патруль гуруҳига туман (шаҳар) ҳудудидаги фуқаролар гавжум 
бўладиган участкалар бириктирилиб, унинг негизини автомобилдаги 
патруль ташкил этади. Ушбу автомобиль радиостанция, махсус нур 
ва товуш чиқарувчи мосламалар, овоз кучайтириш қурилмаси ва 
бошқа техник воситалар билан жиҳозланади; 
Пост
– ички ишлар органлари ходимларининг кечаю-кундуз ёхуд 
сутканинг маълум вақтлари давомида узлуксиз хизмат ўташлари 
зарур бўлган аниқ жойда ёки ҳудуд участкасида ўз зиммасига юкла-
тилган мажбуриятларни бажарадиган наряд.
Постнинг маркази ва чегаралари белгиланади. Кузатувни амалга 
ошириш, шунингдек, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда 
турли фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш 
учун қулай бўлган жой постнинг маркази. Бунда пост марказидан 
унинг чегарасигача бўлган масофа 300 м дан ошиши мумкин эмас. 
Назорат-ўтказиш пункти
– оммавий тадбирларни ўтказиш 
чоғида, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фалокатлар, шу жумла-
дан, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, авариялар, эпидемиялар, 
эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларда ўтказиш тартиботини 
таъминлаш ёки транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини чеклаш 
бўйича аниқ жойда ёки ҳудуд участкасида хизмат ўтайдиган наряд. 
Поездларни кузатиш наряди
– поездларнинг ҳаракатланиши 
давомида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъ-
минлаш мақсадида поездларни кузатиб борадиган наряд. 
Тўсиқ
– ҳудуднинг аниқ белгиланган участкасини назорат қилиш 
ёки айрим транспорт йўналишларини тўсиш бўйича вазифаларни 
бажарувчи ички ишлар органлари ходимларидан иборат бўлинма 
(гуруҳ). 
Захира
– тезкор вазият мураккаблашганда юклатиладиган алоҳида 
вазифаларни бажариш, жамоат жойларида ҳуқуқ-тартиботни таъмин-


144 
лашни қўшимча куч ва воситалар ҳисобига кучайтириш, шунингдек, 
зарурат туғилганда патруллик йўналишида (постда) хизмат ўтаётган 
нарядларни алмаштириш учун мўлжалланган наряд. 
Захира нарядининг таркиби, жойлашиши ва уни сафарбар этиш 
тартиби ваколатли раҳбарлар томонидан белгиланади. 
Назорат-кузатув гуруҳлари
– оммавий тадбирлар якунлангани-
дан сўнг тадбир иштирокчиларининг объект ҳудудидан чиқиши ва 
тарқалиши давомида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсиз-
лигини таъминлаш учун мўлжалланган наряд. 
Патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари хизматни 
белгиланган мавсумий хизмат кийимида ўташади. Махсус топшириқ-
ларни бажариш вақтида уларга фуқаро кийимида хизматни ўташга 
рухсат берилади. Патруль-пост хизмати кинолог ходимлари хизмат 
итлари билан машғулот ўтказиш вақтларида машғулот кийими, хизмат 
ўташ вақтларида эса махсус кийим (дала кийими ёки камуфляж) кийган 
ҳолда хизмат олиб борадилар. 
Шахсий таркибнинг хизматни ўташ вақти бириктирилган ҳудудий 
ИИБ бошлиғи ёки нарядлар хизматига раҳбарлик қиладиган мансаб-
дор шахслар томонидан белгиланади. 
Постда ва патруль йўналишидаги узлуксиз хизмат, одатда, 8 
соатдан ошмаслиги керак. Бунда талаб этиладиган ходимлар коэффи-
циенти сутка давомида саккиз соатдан ёпиладиган патруллик йўналиш-
лари (постлар) учун 1.29 бирликни ташкил этади. Агар патруллик 
йўналишлари (постлар) саккиз соатдан ортиқ ёпиладиган бўлса, 
коэффициент ҳар бир соат учун 0.16 бирликка ошади. 
Кунлик мажбурий хизматга чиқариш меъёрларини белгилашда 
патруль-пост хизмати саф бўлинмасининг командирлар таркиби 
(бригада, батальон, отряд командирлари ва уларнинг ўринбосарлари), 
аппарат ходимлари, шунингдек, бўш лавозимлар инобатга олинмайди. 
Бошланғич тайёргарликдан ўтмаган ҳамда қасамёд қабул қилмаган 
ходимларни мустақил равишда хизмат ўташга жалб этиш ва қурол-
лантириш тақиқланади. Патруль-пост хизмати ходимлари қатъий 
равишда қарорда белгиланган патруллик йўналишларида (постларда) 
хизмат ўтайдилар ҳамда патруллик йўналишида (постда) хизмат 
ўтайдиган патруль-пост хизмати ходимлари туман (шаҳар) ИИБ, 
Транспортда ЖХТБ бошлиқларига ва уларнинг жамоат тартибини 
сақлаш хизматига раҳбарлик қилувчи ўринбосарига, патруль-пост 
хизмати саф бўлинмаси командири ва унинг ўринбосарларига, 
навбатчига бўйсунадилар. 


145 
Фақатгина ушбу мансабдор шахслар патруль-пост хизмати наряд-
ларига ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш юзасидан кўрсатмаларни бериш, 
уларни патруллик йўналишидан (постдан) ечиш ёки хизмат ўташ 
жойини ўзгартириш ҳуқуқига эга. 
Патруль-пост хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси 
Президенти томонидан белгиланган формали кийим-бошда хизмат 
ўтайдилар. Махсус вазифаларни бажаришда уларга фуқаролик кийими-
да хизмат ўташга рухсат берилади. Патруль-пост хизмати нарядлари 
навбатчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг бўйсунувида бўлган давр 
уларнинг хизмат ўташ вақтлари деб ҳисобланади (хизматолди йўриқ-
номаси бошланишидан хизмат ўташ якунланганлиги тўғрисида буйруқ 
берилгунига қадар). Йўриқномалар, хизмат, жанговар, жисмоний 
тайёргарлик ва бошқа машғулотлар, тезкор йиғилишлар иш вақти 
сифатида иш графигига киритилади. 
Шу билан бирга, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонун-
нинг 28-моддасига мувофиқ хизмат сафарида ёки даволанишда бўлиш, 
хизмат, даволаниш жойига бориш ёки улардан қайтиш, асирликда, 
гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлиш, бе-
дарак кетиш, шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қимматини ҳимоя 
қилишга доир ва бошқа ҳаракатлар патруль-пост хизмати ходимлари-
нинг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтлари ҳисобланади. 
Патруль-пост хизмати ходимлари иш вақтининг давомийлиги 
ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас, дам олиш кунлари 
график асосида берилади. Тезкор вазиятдан келиб чиққан ҳолда 
патруль-пост хизмати ходимлари хизматни ўташга қонун ҳужжатлари 
ва Вазирликнинг ички идоравий ҳужжатларига мувофиқ кучайти-
рилган ёки суткалик режимда жалб қилиниши мумкин. Патруль-пост 
хизмати нарядларининг пост ва патруллик йўналишларида узлуксиз 
хизмат ўташи ҳаво ҳарорати -15 С
0
ва ундан паст (исинадиган жой 
бўлмаганда) ҳамда +40 С
0
ва ундан юқори бўлганда икки соатдан 
ошиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда нарядларнинг алмаштири-
лиши амалга оширилади. 

Download 2,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish