333
Авария-қутқарув отрядининг вазифалари:
– катта масштабли фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши
мумкин бўлган ҳамда ёнғин содир бўлган жойга етиб келиб, ёнғин
ўчириш раҳбаридан маълумот ва вазифаларни олади ҳамда вазиятдан
келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади;
– яшаш ва турар жойларда ёнғин содир бўлганда, биринчи навбат-
да, одамларни ва мол-мулкларини эвакуация қилиш ишларини ташкил
этади;
– мактаб, касалхона, кинотеатр ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш
корхоналарига мўлжалланган
биноларнинг, шунингдек аҳоли яшаш
секторидаги биноларнинг тўсатдан ўпирилиб бузилиши, ёнғин, газ
сизиб чиқиб портлаши ва зудлик билан авария-қутқарув ишларини
олиб боришни ҳамкорликда
ташкил этади;
– авария-қутқарув отряди радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда эко-
логик зарарли моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқариш корхоналарида
содир бўлган ёнғин ва аварияларни бартараф этиш вақтида нафас
олишга яроқсиз шароитда газ ниқоблар, махсус ҳимоя аппаратлари-
нинг бўлишини ва хавфсизлик пости ташкил этилишини таъминлайди.
Марказий диспетчерлик хизмати Фавқулодда вазиятлар бошқарма-
си тезкор навбатчилигига хизмат телефон орқали ёнғин ёки
табиий
офат содир бўлган жойларнинг аниқ манзили ва яқин бориш йўллари
ҳақида хабар беради ҳамда ёнғин оқибатларини бартараф этиш иш-
лари охирига етказилмагунга қадар Фавқулодда вазиятлар бошқарма-
си тезкор навбатчи ходимлари билан доимий алоқада бўлиши ва бир-
бирларига вазият ҳақида хабар бериб туришлари зарур.
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва
бўлинмаларининг ёнғин ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсади-
да «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Давлат акционерлик компанияси билан
ҳамкорлигини ташкил этиш.
Ушбу фаолиятни ташкил этиш мақсадида ички ишлар органлари
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»
Давлат акционерлик компанияси
аэропортларда ва унинг масканлари-
да ёнғиннинг олдини олиш назорати
ушбу аэропортларда парвоз-
ларни қидириш ва авариядан қутқариш хизмати зиммасига юкланади.
Ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги бошқармаси
«Давлат ёнғин назорати низоми»га асосланиб барча аэропортлар ва
уларнинг масканларини ёнғин хавфсизлиги, ёнғин ўчириш автоулов-
ларининг созлиги, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарликларини
назорат қилади. Ҳаво транспортининг учиш ва турар жойлари ёнғин
334
хавфсизлигини парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш хизмати-
нинг жанговар ҳолатда турган шахсий таркиби таъминлайди.
Ҳаво транспортининг авария ҳолатида қўниши ва ёнғин ҳақида
хабар олинганда аэропортни қўриқлаш, ёнғин хавфсизлиги ҳарбий-
лаштирилган бирикмаси навбатчи алоқачиси дарҳол (101) рақамли
телефон ёки тўғридан-тўғри телефон орқали Давлат ёнғин хавфсиз-
лиги хизмати (бошқармаси) МДҲга хабар беради. Шу
билан бирга,
ҳаво транспортининг тафсилоти, ҳаво транспортидаги одамлар сони,
мўлжалланган қўниш вақти ва жойини батафсил хабар бериши лозим.
Вазиятнинг ҳолатига қараб авария-қутқарувчи гуруҳига ҳаво транс-
портида кутилмаганда авария ҳолати аниқланса, ёки аварияли-қўниш
ҳолатидаги ҳаво транспортини белгиланган вақтига 30 дақиқа қолган-
да «Хавф хабари» эълон қилинади. Шу эълон билан жанговар ҳолат-
даги барча ёнғин ўчириш, аварияни бартараф этиш, қутқариш навбат-
чилари йиғилиб, белгиланган қўниш жойига етиб боришади.
«Диққат тайёргарлик» сигнали эълон қилинса, жанговар ҳолатда
навбатчиликда турган аэропорт ёнғин хавфсизлиги хизмати бирикма
шахсий таркиби, автоуловлари билан қўндиришга белгиланган вақт-
дан 30 дақиқа илгари белгиланган қўндириш жойларига етиб боришади.
Авария ҳолатидаги ҳаво транспортини қўндириш, йўловчиларни
қутқариш ва хавфларни бартараф қилиш ишларини амалга оширишда
жавобгар шахс аэропортнинг «Ўчириш алоқа хизмати тармоғи»
бошлиғи ҳисобланади:
– аэропортда ёнғин ўчириш раҳбари вазифасини (Ички ишлар
органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг навбатчи гуруҳи
етиб келгунча) қўриқлаш, ёнғин ўчириш бирикмаси раҳбари ва
ўринбосарлари бажаради;
– куч воситаларини ўрнатиш, авария-қутқарув гуруҳи
билан
ҳамкорликда иш юритиш аэропортлар ҳудудидаги масканларда ва
ҳаво транспортида тезкор ёнғин ўчириш режаси асосида уюштирилади;
– аэропортлар атрофига 3 км айлана масофада жойлашган ишлаб
чиқариш корхоналарида ёнғин содир бўлса, ички ишлар органлари
Ёнғин хавфсизлиги хизмати Марказий
диспетчер хизмати талаби
билан аэропортнинг парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш
хизмати жанговар бўлинмасидан битта бўлинма ёнғин ўчиришга
ажратилади;
– ички ишлар органлари Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати
шахсий таркибнинг жанговар ҳолатларини ошириш мақсадида аэро-
портларнинг ёнғин хавфсизлиги хизмати билан ҳамкорликда амалий
335
машғулотлар ўтказади. Машғулотни ўтиш вақти ва
муддатлари
иккала томон келишуви билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: