Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ш. Р. ҚОбилов коррупция муаммосини


Коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар»



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/59
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Karupsiya instrumentariy

Коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар»

деб номланган 2-боби 6-моддасининг d-бандида мансабдор 
шахслар «
оммавий вазифаларни тўғри, виждонан ва тегишли 
даражада бажариш талабларига жавоб беришлари мумкин 
бўлиши учун маърифий ва ўқув дастурларни амалга оширишга 
кўмаклашадилар ҳамда коррупция билан ва ўз вазифаларини 
бажариш билан боғлиқ бўлган хатарларни чуқурроқ англашлари 
мақсадида улар ихтисослашган ҳамда мувофиқ тайёргарликдан 
ўтишларини таъминлайдилар. Бу каби дастурларда кодексларга 
асосланишлар ёки амалий соҳалардаги ахлоқ стандартлари 
мавжуд бўлиши мумкин
»лиги белгилаб қўйилган.
Маълумки, коррупциявий жиноятлар бошқа жиноятларга 
қараганда кўпроқ латентлик хусусиятига эга. Яъни жабрланувчи 
коррупция жиноятлари фош этилишини доим ҳам хоҳламайди. 
Негаки, бунда икки тараф ҳам ўзининг истакларига эришади, жиноят 
эса пинҳона равишда содир этилади. Коррупциянинг мураккаблиги 
шундаки, биринчидан, унинг барча иштирокчилари – пора олувчи 
ва пора берувчи ўзининг жиноят ҳаракати изларини синчиклаб 
яширишдан манфаатдор, чунки жиноят фош этилса, пора олиш ва 
пора бериш учун жиноий жавобгарлик муқаррар. Шунинг учун мазкур 
тоифадаги жиноятлар аксарият ҳолларда гувоҳларсиз ва жиноят излари 
ниқобланган ҳолда содир этилади. 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, 
«жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа 
ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, 
жиноятга жазо, албатта, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талаблари 
амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўришимиз зарур»
1
.
1
Мирзиёев Ш.М.
Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини 
мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Ўзбекистон Республикаси 
Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис 
палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. – 2016. –14 дек. Ўзбекистон Миллий 
ахборот агентлигининг веб-сайти – URL: http://uza.uz.


11
Сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий 
механизмларини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан Бюджет кодекси
1
(янги 
таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»
2
ги, 
«Ижтимоий шериклик тўғрисида»
3
ги, «Давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»
4
ги, «Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида»
5
ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»
6
ги, 
«Ички ишлар органлари тўғрисида»
7
ги, «Давлат хавфсизлик хизмати 
тўғрисида»
8
ги, «Жамоатчилик назорати тўғрисида» ги қонунлар қабул 
қилинди. 
Мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш сиёсатини доимий 
амалга ошириш мақсадида коррупцияга қарши кураш бўйича махсус 
давлат органлари фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси палаталарида Коррупцияга қарши курашиш бўйича 
қўмиталар ташкил қилинди. Ушбу комиссиялар қабул қилинаётган 
қонунларнинг коррупция учун қанчалик шарт-шароит яратишини 
таҳлил ва назорат этиб боради. Коррупциянинг барча турларига барҳам 
бериш учун жиноят, жиноят-процессуал қонун нормаларини тегишли 
равишда қайта кўриб чиқилмоқда. Давлат хизматчиларининг, суд ва 
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг «Хулқ-атвор 
кодекси»ни ишлаб чиқилди.
1
Ўзбекистон Республикаси «Бюджет кодекси», Ўзбекистон Республикаси 
Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2013. – № 52-(I).
2
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
тўғрисида»ги қонуни // Халқ сўзи. – 2014. – 15 май. – № 94 (6024).
3
Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуни, 
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – № 39. – 488-модда.
4
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари 
фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонуни // Халқ сўзи. – 2014. – № 87 (6017).
5
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги 
қонуни // Халқ сўзи. – 2012. – № 251 (5671).
6
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонуни // 
Халқ сўзи. – 2015. – № 237-(6420).
7
Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуни 
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. – 2016. – № 38. – 438-модда.
8
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги 
ЎРҚҲТ. – 2018. – № 14. – 272-модда.


12
Мамлакатимизда коррупцияга тусидаги жиноятнинг илдизларини 
қирқишга қаратилган ишларни, қандай қийин бўлмасин, аста-секин 
амалга оширилмоқда. Жумладан, болаларни боғчага жойлаштиришга 
электрон навбат, мактаблар ва олий таълимга ўқишга қабул қилишда 
очиқ ва ошкора тартиблар яратилгани амалий қадамлардир. Шунингдек, 
«ягона дарча» тамойили асосида 100 дан ортиқ давлат хизматлари 
кўрсатилмоқда.
Коррупциянинг аниқ сабаб ва шарт-шароитларни аниқлашда 
коррупция ҳақида «огоҳлантирувчи сигналлар» рўйхатининг ишлаб 
чиқилиши борасида дастлабки қадамлар қўйилди. Ҳудудлар (вилоят, 
туман) ва идоралар (таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳ.к.)да коррупция 
даражаси ҳақидаги жамоатчилик фикрини аниқлаш бўйича социологик 
тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Босқичма-босқич давлат хизматчиларини ижтимоий ҳимоялаш 
бўйича норматив ҳужжатлар қабул қилиш, уларнинг меҳнатига ҳақ 
тўлаш тизимини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат билан, уй-жой билан 
таъминлаш (сотиб олиш) бўйича имтиёзлар яратилмоқда.
Эндиликда Ўзбекистонда хорижий мамлакатларнинг муваф-
фақиятли тажрибасини ўрганиш орқали давлат хизматчилари мулки
ва даромадлари ҳақида декларациялар олиш ва уларни текши риб, 
оммага ошкор этиш тизими босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Барча давлат органлари ходимларининг мансаб вазифаларини 
ҳудудий ва соҳавий принцип асосида тизимли равишда ротация қилиш 
мажбуран таъминланишига эришиш керак. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган 
тантанали маросимдаги маърузасида коррупция муаммоси ҳақида 
фикр юритар экан «...

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish