«
Халқ манфаатларига хизмат қилиш
» эзгу
мақсадга, устувор вазифага айланишида ҳар бир ходим ўз фаолиятини
ислоҳ этиши даркор. Жамиятимизда
«
Қонун ва адолат – устувор,
жиноятга жазо муқаррар
»
1
лиги принципини қарор топтиришда
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъулиятини ошириш давр
талаби эканлиги ўз аксини топганлиги бежиз эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши
конвен циясининг «
Коррупциянинг олдини олиш бўйича чоралар»
,
деб номланган 2-боби 6-моддасининг b-бандида «
коррупциянинг
олдини олиш масалалари бўйича билимларни кенгайтириш ва
тарқатиш
» вазифаси юклатилган.
2018 йилнинг декабрь ойида 4 раунд мониторинг ўтказилган
бўлиб, унинг натижаси бўйича бир қатор янги тавсиялар берилди.
Уларнинг 23-тавсиясида, жумладан, «
Коррупцияни бартараф этиш
ва прокурорларда ахлоқан поклик, ҳалоллик фазилатларини
шакллантириш масалалари бўйича доимий ўқитиш ва малакасини
оширишни таъминлаш, шунингдек, бу борада амалий йўналишга
эга бўлган тегишли ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва ўқув
жараёнига жорий этиш
» борасида тавсиялар берилганлиги ҳам
масаланинг нақадар долзарблигидан далолат беради.
2017 йилнинг 3 январида Ўзбекистон Республикасининг
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди
2
.
Қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни
1
Қаранг:
Мирзиёев Ш.М.
Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз,
мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир.// Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 декабрида Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги
сўзлаган маърузаси. – «Ўзбекистон» НМИУ, 2018. – 20-б.
2
Халқ сўзи. – 2017. – 4 янв. – № 2 (6696).
9
тартибга солиш мақсадида қабул қилинган бўлиб, унда қонунийлик,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг
устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик
жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-
тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги бу
борадаги муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари
этиб кафолатланди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг «Коррупцияга қарши
курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонуннинг 5-моддасида
«Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,
жамиятда
коррупцияга
нисбатан
муросасиз
муносабатни
шакллантириш»га оид чора-тадбирлар коррупцияга қарши курашиш
соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида
белгиланган бўлса, 17-моддада «Давлат органлари ва бошқа
ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш»
билан боғлиқ тадбирлар қайд этилган
1
лиги ҳам Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси талабларини
бажаришга қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги
ПФ-5618-сонли Фармони 1-иловасига биноан «Жамиятда ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш Концепцияси» қабул қилинган бўлиб,
унинг 4-бобида «Юридик таълимни, шунингдек, юридик кадрларни
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини
ривожлантириш» бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган
2
.
Ҳуқуқ-тартибот органларида коррупциянинг олдини олиш ва
ходимларда коррупцияга қарши хулқ-атворни шакллантириш ҳамда
коррупциянинг олдини олиш масалалари бўйича билимларни
кенгайтириш ва тарқатиш орқали амалга оширилади. Мазкур
қўлланмамиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга
қарши конвенциясининг мақсадига тўлиқ мос келади.
1
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги «Коррупцияга қарши
курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонуннинг 5, 17-моддалари.
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда
ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш
тўғрисида»ги ПФ-5618-сонли Фармони
10
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши
конвен циясининг «
Do'stlaringiz bilan baham: |