Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я ш. Р. ҚОбилов коррупция муаммосини


– Содир этилган қилмишга криминологик ва жиноий-ҳуқу-



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/59
Sana12.07.2022
Hajmi0,62 Mb.
#778804
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Karupsiya instrumentariy

Содир этилган қилмишга криминологик ва жиноий-ҳуқу-
қий баҳо бeринг
.
4. «Кўкбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғини котиби В. шу қишлоқда 
яшовчи А.дан у ҳақиқатан ҳам шу қишлоқда доимий рўйхатда туриб, 
истиқомат қилиши ҳақида маълумотнома бериш учун 50000 сўм 
сўради. А. бу ҳақда профилактика инспектори С.га хабар берди ва В. 
фуқаро А.дан 50000 сўм олаётган вақтда ушланди.
– 
В. нинг жавобгарлик масаласини ҳал қилинг
.
5. Муқаддам ЖКнинг 212-моддасида назарда тутилган жиноятни 
содир этиб судланган «ЎЗБЕКИНВЕСТ» ДАК хизматчиси У. фуқаро 
Н.дан ишга жойлашишида ёрдам бериш учун 200 АҚШ доллари талаб 
қилди. Фуқаро Н. ишларини тезроқ ҳал қилиш мақсадида У.га 200 
АҚШ доллари берди, бироқ орадан 3 ой ўтса ҳам У. ишларини ижобий 
ҳал қила олмагач Н. мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБга ариза билан 
мурожаат қилди.
– 
Қилмишни юридик таҳлил қилинг.
6. Терговчи О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» 
банди билан фуқаро А.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан 
унинг яқин қариндошларидан А.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт 
чорасини қўлламаслик учун 1000 АҚШ доллари талаб қилди ва 1000 
АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
– 
Содир этилган қилмишга криминологик ва жиноий-ҳуқуқий 
баҳо бeринг.


82
ХУЛОСА
Мазкур китобимизда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг 
сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар сифатида: 
ҳуқуқий нигилизм, ходимларнинг ҳуқуқий онги, ҳуқуқий маданияти
ҳуқуқий тарбиясининг етарли эмаслиги, дунёқарашининг торлиги, 
ахлоқи, маънавияти ва маданиятининг пастлиги ҳамда моддий омиллар, 
яъни яшаш, турмуш шароитидаги камчиликлар билан изоҳланиши 
асослантирилди. 
Коррупция қонунни қасддан бузишнинг ифодасидир. Қонуни 
бузиш, жиноят содир этиш аксарият ҳолларда ижтимоий-сиёсий, 
маданий ва маънавий савиянинг, шу жумладан, ҳуқуқий маданиятнинг 
пастлиги оқибатида юз беради. Бу, аслида тўғри илмий хулоса. Бироқ 
ҳуқуқий онги ва маданияти паст кишиларнинг барчаси жиноятчи 
бўлади ва аксинча, ҳуқуқни яхши билган, чуқур англаганлардан ҳеч 
бири қонунни бузмайди, деган маъно келиб чиқмайди. Афсуски, 
ижтимоий ҳаётимизнинг гувоҳлик беришича, баъзан профессионал
ҳуқуқий онг ва билим соҳиби бўлган кишилар томонидан ҳам қонунга 
тажовуз қилинмоқда. Ҳаттоки ДХХ, ИИОлари ва бошқа ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг коррупцияга дучор 
бўлганлигини эшитиб қоламиз. Мансабдор юрист – судья, прокурор, 
терговчи, адвокат, профилактика инспекторининг коррупцияга дучор 
бўлиши ҳеч бир таърифга сиғмайдиган вазиятдир. Бу ҳолатда ҳуқуқий 
билимсизлик эмас, балки ҳуқуқий нигилизм намоён бўлаётганлиги 
билан изоҳланади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир 
этилишига имкон берган шарт-шароитлар сифатида ҲМҚОларига 
кадрларни танлаш, тайёрлаш ва жой-жойига қўйиш билан боғлиқ
камчиликлар, суиистеъмолчиликларни келтириш мумкин. 
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва содир 
этилишига имкон берган шарт-шароитларнинг яна бири ходимлардаги 
иродавий хислатларнинг шаклланмаганлиги ҳамда кучли фуқаровий 


83
позициясининг йўқлигидир. Чунки, иродасиз одамнинг виждони кўр 
бўлади.
ҲМҚО ходимларининг бутун қалби, юраги, бор вужуди билан 
халққа хизмат қилишга, биринчилардан бўлиб зарбани ўзига олиш, 
манфаатлардан эса ҳаммадан кейин фойдаланишга, жонини жабборга 
бериб, сотилмасдан, пок-ҳалол ишлаш ва ишга садоқат кўрсатишга, 
фидокорона курашиш, озод ва обод Ватанни мустаҳкамлаш йўлида 
амалга ошириш қурби етадими – барчасини баҳолаш лозимлигини 
уқтиришга эътибор қаратилмоқда. Тушкунлик ва иккиланиш 
кайфиятига тушадиган, имкон борида ялло қилиб юрадиган, шахсий 
манфаатини кўзлайдиган ва бекорчихўжалар хилидан бўлган ходимлар 
ҲМҚОлари сафида бўлмаслигига эришиш даркор. Мансаб бўйича 
ўсишга барча учун адолатли шарт-шароит ҳамда имконият яратиш 
керак. «Любимчик», «Лайча»ларни аниқлаш ва хизматдан бўшатиш 
чораларини кўриш лозим.
Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: 
«

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish