2-Боб. Маданий алоқалар ва савдо йўллари
2.1. Ўрта Осиёда энг қадимги алоқа ва савдо йўллари шаклланиши ва
ривожланиши.
Йўллар – халқларнинг маданий ва иқтисодий алоқаларини боғловчи
восита бўлиб, йўллар тарихини ўрганиш, халқлар ўртасидаги маданий
алоқалар тарихини ўрганиш демакдир. Бронза даврида йўлларнинг асосий
тармоқлари ва йўналишларини белгилашда мис, қўрғошин, ложувард
конлари ва уларнинг тарқалиш географияси асосий манба бўлиб ҳизмат
қилади.
Маълумки, Ўрта Осиё ҳудуди турли маъданларга бой бўлиб, бу даврда
ўзлаштирилган конлардан олинадиган металлар, нодир минераллар,
қимматбаҳо тошлар ва бошқа кон маҳсулотлари, нафақат, қадимги Шарқ
мамлакатларида қадрланган, шу билан бирга уларга ички эҳтиёж ҳам мавжуд
бўлган. Бу эҳтиёж қадимги конларни минтақанинг турли маконлари билан
боғловчи алоқа йўллари фаолияти бошланишига олиб келди. Бадахшондаги
ложувард конларидан бошланиб, Марказий Осиёнинг турли ҳудудларига
қараб кетган алоқа йўли катта ўрин тутади. Ўрта Осиёнинг шарқий, жанубий
ва марказий ҳудудларини Бадахшондаги ложувард конлари билан боғловчи
алоқа йўллари:
1.Тоғли Бадахшон – Саразм. Бу йўналишдаги алоқа йўли, асосан, икки
йўналишда – Помир тоғидаги довонлар ҳамда Сурхон воҳасидан Темир
дарвоза ва Жанубий Сўғд ерлари орқали ўтганлигини таҳмин қилиш мумкин.
Бу ерда Саразмдан Ҳисор тоғларидаги довонлар (Кштут, Мура ва бошқалар)
орқали Қоратоғдарё водийсига ўтувчи йўллардан фойдаланиш бронза
даврида бошланганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳам эътиборга лойиқдир.
2.Тоғли Бадахшон – Замонбобо маданияти. Бу алоқа йўли ҳам икки
йўналишда бўлиб, Тоғли Бадахшондан Шимолий Афғонистон (Дашли) –
Амударёнинг ўрта оқими – қуйи Зарафшон воҳаси ёки Тоғли Бадахшон –
Шимолий Афғонистон (Дашли) – Сурхон воҳаси (Сополли) – қуйи
Қашқадарё воҳаси – Замонбобо маданияти маконларига олиб келган.
3.Тоғли Бадахшон – Жанубий Туркманистон. Бу алоқа йўли энеолит ва
ривожланган бронза даврида Бадахшон – Шўртўғай – Мундигак – Анов
Намозгоҳ – Олтинтепа йўналишида, мил. авв. II минг йилликдан бошлаб
Бадахшон – Шимолий Афғонистондан Амударё чап қирғоғи бўйлаб то
дарёнинг ўрта оқимидаги Одойтепагача, бу ердан Мурғоб воҳаси – Жанубий
Туркманистон йўналишда ўтган
33
.
Милоддан аввалги II минг йилликда Шимолий Бақтрияда, Шеробод
воҳаси ҳудудидаги Сополли маданиятига мансуб манзилгоҳлар (Сополли,
Жарқўтон) минтақа жанубидаги транзит алоқа йўллари тизими билан
боғланган. Айрим мутахассислар фикрича, Сополли маданияти минтақа
жанубидаги Анов – Намозгоҳ маданияти вакилларининг Шарққа кўчишлари
натижасида вужудга келган. Копетдоғдан Марғиёнага кўчиб келган аҳоли
кейинчалик Бақтрия ҳудудига – Амударёнинг икки қирғоғига кўчиб ўтади
ва Шимолий Афғонистонда Дашли ва Сурхон воҳасида Сополли
маданиятига асос солади. Ушбу миграция йўли Номозгоҳ – Мурғоб воҳаси –
Дашли (Шимолий Афғонистон) – Сополли (Шеробод воҳаси) йўналишида
бўганлигини англаш мумкин.
Бу йўналишдаги миграция йўли суғорма деҳқончилик ва илк
шаҳарсозлик маданияти тарқалишида ҳам катта ўрин тутганлиги маълум.
Агар Дашли ва Сополли маконларининг географик жойлашуви Марказий
Осиёда қадимги давлатчиликнинг пайдо бўлишида муҳим ўрин тутган
қадимги Бақтрия ҳудудига тўғри келишини ҳисобга олсак, бронза давридаги
иқтисодий – маданий алоқаларнинг давлатчилик ривожига кўрсатган
таъсири ҳақида ҳам маълум хулосаларга келиш мумкин.
33
Мавлонов Ў.М. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари.
“Akademiya” Тошкент, 2008. 44-45 б.
Мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Фарғона
водийсини минтақанинг жанубий ҳудудлари билан боғловчи алоқа йўллари
тизимидан ҳам изчил фойдаланиш бошланади. Фарғонадаги Чуст
маданиятига мансуб маконларда Жанубий Туркманистон ва Эрон
ҳудудидагига ўхшаш металл буюмлар топилган бўлиб
34
, бу ва бошқа
топилмалар Ўрта Осиё жанубий ҳудудларидан Фарғона водийсига қараб
кетган алоқа йўли йўналишлари ҳам изчил фаолият кўрсата бошлаганлигини
тасдиқлайди.
Жанубий Туркманистондан Мурғоб воҳаси орқали шимолга қараб
кетган алоқа йўли Зарафшон воҳасида Шимолий Афғонистон ва Сурхон
воҳасидан келувчи йўллар билан туташиб минтақанинг шимоли-шарқий
ҳудудларига,хусусан, Фарғона водийси томонга кенгайган. Бу алоқа йўли
Зарафшон воҳасидан Қайроққум маданияти тарқалган ҳудудлар
35
, яьни
хозирги Жиззах ва Шимолий Тожикистон орқали ўтганлигини таҳмин қилиш
мумкин.
Жанубий Ўзбекистон билан боғлиқ қуйидаги алоқа йўлларини кўрсатиб
ўтиш мумкин:
1.
Копетдоғ – Қуйи Мурғоб – Ўрта Мурғоб – Шимолий Афғонистон
– Сурхон воҳаси. Бу йўналиш бронза даврида минтақадаги урбанизация
жараёнларининг кенгайишида катта ўрин тутган.
2.
Сурхон воҳаси – Қашқадарё воҳаси – Зарафшон воҳаси –
Шимолий Тожикистон – Фарғона водийси. Бу алоқа йўлининг аҳамияти мил.
авв. II минг йиллик ўрталаридан бошлаб ортиб борди.
3.
Шимолий Афғонистон – Сурхон воҳаси – Амударё
қирғоқлари бўйлаб – Хоразм воҳаси. Бу йўналишдан ҳам кенг
фойдаланилган. Юқорида келтириб ўтилган алоқа йўллари йўналишлари
34
Сарианиди В.И., Кошеленко Г.А. Фергана. Чустская культура //Древнейшие государства Кавказа и
Средней Азии. – М .: Наука, 1985в. – с.194
35
Қайрққоум маданияти // Ўз. МЭ. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат нашриёти,
2005. 10-жилд. 578 б.
минтақадаги ўтроқ деҳқонлар ва ярим ўтроқ човадорлар маданиятлари
тарқалган ҳудудларни ўзаро боғлашда катта ўрин тутган. Уларнинг баъзи
йўналишлари олдинги тарихий даврларда ҳам баъзи бир ўзгаришлар билан
минтақадаги иқтисодий-маданий алоқаларда катта аҳамиятга эга бўлиб
келганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Ўрта Осиёнинг қадимги деҳқонлар ва чорвадор қабилалари томонидан
ўзлаштирилиб боришининг ўзига хос хусусиятлари ва қонуниятларини
ўрганиш бу даврда савдо ва маданий алоқалар, транзит ҳаракат учун
мўлжалланган қадимги йўллар шаклланиб борганлигидан далолат беради.
Хусусан, бу даврда Ўрта Осиёдаги турли мадниятларга мансуб маконларни
(Намозгоҳ, Олтинтепа, Сополли, Жарқўтон, Тозабоғёб, Замонбобо, Саразм)
бир бирлари ҳамда чорвадор қабилалар эгаллаган ҳудудлар билан боғловчи
алоқа йўллари, уларнинг асосий ва ёрдамчи тармоқлари шаклланган.
Бу алоқа йўлларининг баъзи йўналишлари минтақанинг ташқи
алоқаларида ҳам катта ўрин тутган. Баъзи йўллар минтақа халқлари ҳаётида
юз берган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар туфайли кейинги
даврларда ўз аҳамиятини йўқота борган. Иқтисодий ҳаётдаги ўзгаришлар,
ишлаб чиқарувчи хўжаликлар ривожи ва ортиқча маҳсулотларни
айирбошлашга бўлган эҳтиёж сабабли сўнгги бронза давридан қадимги
йўлларнинг савдо ва маданий алоқалар учун ихтисослашуви кучайиб борди.
Бу, ўз навбатида, карвон йўлларига тегишли инфратузилмалар – йўловчилар
учун вақтинчалик қўналғалар ёки йўл бўйи иншоотлари барпо этилиши,
одамлар ва улов воситалари учун сув ва бошқа озиқ-овқатларга бўлган
эҳтиёжни ҳамда ҳавфсизликни таъминлаш хизматининг йўлга қўйилиши ва
бошқаларнинг шаклланиши жараёнига ҳам асос солди.
Ўрта Осиё халқларининг Қадимги Шарқ дунёси билан муносабатлари
қандай характерда кечганлигини манбалар асосида аниқлаш тарихий
жараёнларни ўрганишда хизмат қилади. Бунда биз “биринчи цивилизация”
вакилларидан қолган ёзма ва археологик манбаларга мурожаат қиламиз.
Манбаларда Месопотомия ҳукмдорларининг Элам, Аншан, Мархаш,
Тукриш каби давлатлар билан жанглар олиб борганлиги хусусида
маълумотлар учрайди. Келтирилган маълумотлар асосида айтиш мумкинки,
Қадимги Шарқ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар савдо-сотиқ,
халқларнинг кўчиши ва гоҳида уруш характерида бўлиб, бу муносабатлар
алмашиниб турган.
Ламберг-Корловскийнинг фикрига қараганда III минг йилликда товар
алмашиш халқлар ўртасидаги энг характерли восита ҳисобланган, бунда
хусусий тадбиркорлар бош вазифани бажариб, ўзаро муносабатларда талаб
ва эҳтиёж асосий восита бўлиб хизмат қилган
36
.
Бадаҳшон лали - энг мовий рангли, қимматбаҳо ҳисобланадиган
туридир. Бертилл Лионнетнинг тадқиқотлари бўйича хулоса чиқарадиган
бўлсак, мил.ав. III минг йилликда бу ҳудудда, яьни Шарқий Бақтрияда,
хусусан Толукан воҳасида Белужистон таъсирида ўзига хос маданият
шаклланган. Демак, Қадимги Шарқ шаҳарларида лалга бўлган эҳтиёжнинг
кучайиши натижасида Бадахшон ҳудудини Белужистонликлар эгаллаган.
Археологлар Бақтриянинг III минг йилликка оид маҳаллий аҳолиси ҳақида
ҳеч қандай ахборот бермайдилар. Бақтриянинг маҳаллий аҳолисига айланган
БМАК эса бу ҳудудда III минг йиллик сўнггида пайдо бўлади
37
.
36
Lamberg-Karlovsky. Third Millenium Models of Exchange and Models of Production. Ancient Civilizations and
Trade. Albuquerque, 1975. - p.365.
37
Сарианиди В.И. Бактрия в эпоху бронзы // СА. 4. 1974; Сарианиди В.И. Древние земледельцы
Афганистана. М., 1977; Сарианиди В.И. Исследования памятников Дашлинского оазиса. Древняя Бактрия.
Материалы 1969-1973 гг. М., «Наука», 1976;
Do'stlaringiz bilan baham: |