1.2. Шаҳар маданияти тараққиёти ва савдо муносабатлари ривожи
Бронза даврига келганда (милоддан аввалги II – минг йиллик)
ибтидоий аждодларимиз ҳаётида туб ижтимоий-иқтисодий ва маданий
ўзгаришлар юз берди. Бу ўзгаришларнинг илдизи милоддан аввалги III-минг
йилликнинг оҳирги чорагида ҳар икки дунёда, яъни қадимги деҳқончилик ва
овчи-балиқчи қабилалар жамоаларида бир вақтда юз беради. Калтаминор
маданиятининг сўнгида, аниқроги Арол бўйи энеолит даври ёдгорликлари-
(саксаул стоянкаси) да чорвачилик хўжалиги таркиб топа бошлайди
21
. Анов
маданиятининг Номозгоҳ V босқичида эса илк шаҳарлар қад кўтара
бошлайди. Қадимги деҳқончилик қабилалари жамоаларида иқтисодий-
хўжалик соҳасидаги юксалишлар ижтимоий табақаланишга юз тутиб,
Қадимги Шарқ цивилизациясининг янгидан янги маҳаллий марказлари
пайдо бўлабошлайди. Мана шу ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнлар
натижаси сифатида қадимги деҳқончилик маданияти минтақаларининг
чегараси Ўрта Осиёнинг шимолий-шарқи томон кенгаяди, яъни бирин-кетин
Мурғоб водийсида
22
, Бактрияда
23
Қадимги Шарқ цивилизациясига хос
шаҳарсозлик маданиятининг янгидан-янги ўчоқлари таркиб топади.
Жанубий Туркманистондаги Олтинтепа манзилгохи бизга яхши маълум.
Олтинтепа ибодатхонасидан буқанинг олтин боши (мил. ав. II м. й.) топилган
бўлиб, у кўринишдан аҳолининг диний маросимлар ва анъаналари билан
боғлиқ бўлган. Бронза ва мисдан қилинган муҳрлар кишида катта қизиқиш
уйғотади. Булар эса кўринишдан жамоа ёки умумоилавий мулкнинг
шаклланиши билан боғлиқ бўлган. Улар орасида тошдан ясалган муҳрлар
кўпчиликни ташкил қилади. У ёки бу муҳрлардаги тасвирларнинг шакли ва
услуби Мессопотамия муҳрларига ўхшаш. Дастлаб муҳларда аниқ ҳайвонлар
21
История Узбекской ССР, том 1. Ташкент-1967, стр. 46.
22
Массон В.М. Древнеземледельческая культура Маргианы. Москва-1959; Сарианиди В.И. Некрополь
Гонура и Иранское язычество. Москва-2001; его же, Маргуш. Древневосточное царство в старой дельте
реки Мургаб. Ашгабат-2002.
23
Сарианиди В.И. Древние земледельцы Афганистана. Москва-1977; Аскаров А. Сапаллитепа. Ташкент-
1973; его же, Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. Ташкент-1977.
ёки фантастик мавжудотларнинг тасвири кам учраган бўлса, кейинчалик
кўпайиб уларнинг рамзлари мураккаблашади ва гуруҳ тасвирлар кўпайиб
боради.
Бронза даврида жанубий Туркманистон Ўрта Осиёдаги юксак
даражада ривожланган ва юксак маданият яратган ҳудуд ҳисобланади. Бу
ҳудуд нафақат Қадимги Шарқнинг тараққий этган шаҳар маданияти
таъсирида, балки деҳқончилик маданиятига эга бўлган қўшни Эрон ва
Афғонистон таъсирида ҳам ривожланади ва аксича бу маданият Ўрта
Осиёнинг бошқа ҳудудларига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.
Қадимги Бактриянинг шимолий сархатлари ҳисобланган жанубий
Ўзбекистонда суғорма деҳқончилик ва юксак даражада ривожланган
хунармандчилик хўжалигининг бронза даврига оид Сополли маданияти
шаклланади.
Жарқўтон ибодатхонаси
24
ўтган асрнинг 80 – йилларида Ўрта
Осиёдаги энг қадимги шаҳар-давлатнинг мафкуравий маркази, илк
давлатчилигимизнинг муҳим белгиси сифатида А.Асқаров томонидан
ўрганилди. Қадимги Жарқўтон шаҳри ҳаробаларининг бизгача етиб келган
қисми 100 гектар майдонни эгаллайди. У арки аъло, шахристон ва шаҳар
некрополидан иборат. Унинг арк қисми (3 га) мудофаа деворлари билан ўраб
олинган. Арк майдонида шаҳар хокимининг монументал саройи (32х32 м.),
металлургия кархонаси (устахонаси), турар-жой комплекслари очиб
ўрганилди.
Жарқўтон ибодатхонасида олиб борилган изланишлар, археологик
далиллар шуни кўрсатадики, Жарқўтон олов ибодатхонаси нафақат катта бир
воҳанинг диний – сиғиниш маркази, балки бутун Шимолий Бақтриянинг
24
Аскаров А. Храм первобытных земледельцев на юге Узбекистана. ОНУ №7. Ташкент-1980, стр 33-34; Le
Temle du feu de Dzarkutan. (With T. Shirinov). “Histoire et Cultes de L, Asie Centrale preislamique. Colloque.
Paris-1988, UNESKO. P. 5-9; Древнебактрийский храм огня в южном Узбекистане. (в авторстве с
Т.Шириновым) «Архитектура и градостроительства», Ташкент-1989. стр.7-24; Аскаров А. и Т. Ширинов.
Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. Самарканд-1993. стр.98-113;
Зардуштийликнинг илк ватанидаги ибодатхона. “Санъат” журнали, №3, Тошкент-2001. 4-7 бетлар; Энг
қадимги шаҳар.Тошкент-2001. 13-22 бетлар.
диний – сиғиниш маркази бўлган
25
. Т.Ш.Ширинов тадқиқотлари айнан
Жарқўтон ёдгорлигини илк шаҳар тимсоли сифатида ўрганиш ва уни моддий
маданият намуналари орқали илмий таҳлил қилишга қаратилиб, тадқиқотчи
ушбу ёдгорлик мисолида Ўрта Осиё бронза даври шаҳар деб аталиши керак
бўлган маданиятининг археологик белгиларини қуйидагича изоҳлайди.
1.
Жамоа сардорлари ёки ҳукмдорлар истиқомат қиладиган
саройларнинг бўлиши;
2.
Диний марказ, маҳобатли ибодатхонанинг бўлиши;
3.
Мудофаа девори билан ўралган арк ҳудудида сарой аҳолиси
яшайдиган уйларнинг жойлашиши;
4.
Кенг ҳудудда шаҳар аҳолиси яшайдиган иморатларнинг
бўлиши, умумжамоа учун хизмат қиладиган иншоатларнинг
жойлашиши, ўша ҳудудда ишлаб чиқариш кучлари –
ҳунармандчилик
устахоналари
ва
дастгоҳларининг
жамланиши;
5.
Юқори даражада ривожланган ҳунармандчилик (кулолчилик,
чилангарлик, тўқимачилик, тош ва терига ишлов бериш)
кварталларнинг шаклланиб бориши;
6.
Муҳр ёки қимматбаҳо буюмлар учрайдиган “бой”ларнинг
қабрлари бўлиши;
7.
Шаҳар аҳолисининг иерархиясини кўрсатувчи аҳоли
истиқомат қиладиган уйларнинг бир-биридан фарқланиши.
Аҳоли истиқомат қиладиган уйлардан фарқли монументал
иншоат сарой, ибодатхонанинг мавжудлиги;
8.
Савдонинг ривожланишини кўрсатувчи, бошқа маданиятларга
хос бўлган ашёларнинг топилиши, яъни ушбу маданиятга хос
бўлмаган, сопол буюмлар, суякдан, тошдан, металдан ва
қимматбаҳо тошлардан ишланган буюмларнинг топилиши;
25
Аскаров А., Ширинов Т. Ранняя городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии. – Самарканд - 1993.
– С. 131.
9.
Глиптика, эпиграфика ва ибтидоий ёзув кўринишларининг
учраши
26
.
Ушбу белгиларнинг айнан саккизинчисида савдо алоқаларининг
мавжудлиги масаласига эътибор қаратилган.
Сарианиди, Ширинов ва бошқа мутахассислар БМАК кулолчилиги
маҳсулотлари ичида турли типдаги маҳсулотларни ажратадилар: оёқлик
вазалар, турли конуссимон вазалар, конуссимон тоғаралар, конуссимон
косалар, оёқли ва оёқсиз қадаҳлар, конуссимон қадаҳлар, шарсимон,
қовунсимон хурмачалар, дастали ва дастасиз, жўмракли ва жўмраксиз
чойнаклар, турли хум ва хумчалар. Кулолчилик маҳсулотларидан яна бири
сопол қувурлар бўлиб, уларнинг бир неча ўндан ортиқ турларини айтиш
мумкин. Бу маҳсулот жануби Каспий минтақасига хос бўлиб, савдо-сотиқ,
айрибошлаш натижасида БМАК ҳудудлари, қишлоқлари ва илк шаҳарларига
тарқаган.
Сўнгги йилларда Ўрта Осиёнинг бронза даври ёдгорликларида,
Афғонистон, Эрон ва кўплаб Хараппа маданияти ёдгорликларида кўчманчи
Андроново маданиятига хос бўлган сополларнинг учраши табиий холга
айланиб бормоқда. Ушбу сополларнинг тарқалиш географияси асосида
фанда арийларнинг жанубга тарқалиш масаласи ҳам кўтарилган
27
. Жарқўтон
ёдгорлигидан ҳам Андроново маданиятига хос сополлар кўплаб топилган.
Бу сополлар асосан Кўзали, Мўлали даврлари маданий қатламларида
учрайди. Улар асосан хумча ва кўзалардан иборат бўлиб, чархсиз, қўлда
ясалган. Ташқи тарафидан чизиб ва ўйиб ишланган учбурчак ва ромб шаклли
нақшлардан иборат. Андроново маданияти сополларининг Жарқўтонда
пайдо бўлиши билан Кўзали даврининг айрим тур сополларида ҳам безаклар
пайдо бўлади. Бу безакларнинг Андроново маданияти сополлари безаклари
билан айнан ўхшашлиги кузатилган
28
. Сополлардаги бу ўзгаришлар икки
26
Аскаров А., Ширинов Т. Ранняя городская культура ... – С. 20.
27
Кузмина Е.Е. Откуда пришли индоарии? М., 1994.
28
Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху раннего железного века. Самарканд, 2000. - С. 85.
маданиятнинг ўзаро алоқаларини эмас, балки ўзаро маданий таъсирини ҳам
кўрсатувчи манба бўлиб хизмат қилади.
Сополли маданияти ашёвий манбалари асосида Бақтрия ва Қадимги
Ҳиндистон маданий алоқалари хам маълум даражада ўрганилган. Хусусан,
Кўзали даври моддий маданиятининг шаклланишида Хараппа маданияти-
нинг ўрни A.А. Асқаров томонидан кўрсатиб берилган бўлса
29
,
меъморчиликдаги ўхшашликлар Т.Ш. Ширинов томонидан ўрганилган
30
.
Ўзбекистон-Германия Бақтрия экспедициясининг (Дитрих Хуфф ва
Ш.Б. Шайдуллаевлар) Жарқўтонда олиб борган изланишлари натижасида
ҳам Бақтрия ва Хараппа маданий алоқалари хусусида янги маълумотлар
тўпланган. Германиялик археолог Кай Канют ўрганган №5 тепаликдан
иккита фил суягидан ясалган, квадрат шаклдаги предмет топилган бўлиб
иккала предметнинг юзасида айлана шаклли 9 та безак чизилган. Худди шу
сингари фил суягидан ясалган предметлар Хараппа маданиятида жуда кўп
тарқалган. Фил суягидан ясалган ушбу предмет Ўрта Осиёда энг кўп
Жанубий Туркманистоннинг Олтинтепа ёдгорлигидан топилган. Фил
суягидан ясалган ушбу топилманинг тарқалиш географияси жуда кенг -
Ҳиндистон, Месопотамия, Эрон, Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларини ўз
ичига олади.
Ш.Б. Шайдуллаев ушбу топилма Хараппа маданияти ва унинг маданий
таъсир доирасида бўлган ҳудудларда тўлов воситаси вазифасини бажарган
деб ҳисоблайди
31
. Бу фикрнинг исботи сифатида, Олтинтепада учратилган
битта сопол идиш ичида 11 та квадрат, 2 та айлана ва 8 та таёқча шаклдаги
фил суягидан ясалган топилмани асос қилиб олади. Бу топилмалар юзасида
ифодаланган айлана шаклдаги «безак»лар сони билан фарқ қилади.
29
Аскаров А.А. Проблема становления раннегородской культуры на юге Узбекистана и ее связи с
Индостаном // Древные культуры Средней Азии и Индии. - Ташкент, 1984. - С. 87-97.
30
Ширинов Т.Ш. Древнейшие торговые пути Средней Азии (III-II тыс. до н.э.)// Формирование и развитие
трасс Великого шелкого пути в Центральной Азии в древности и средневековье. – Ташкент, 1990 – С. 34-
39.
31
Шайдуллаев Ш.Б. Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари.
Тарих фанлари докторлиги диссертацияси автореферати. ЎзР ФА Археология институти. Самарқанд, 2009
Таёқча шаклдаги топилмаларда 1-3 тадан айлана чизилган бўлса, доира
шаклидаги предметларда 6-7 та, квадрат шаклидаги фил суягидан ясалган
мазкур предметларда 8-10 та айлана чизилган. Яна бир эътиборли томони
шундаки, 8 та квадрат шаклдаги ушбу предметларнинг марказида битта
йирик айлана бор. Айлана атрофи эса ромб шаклидаги параллел чизиқлар
билан тўлдирилган. Ш.Б. Шайдуллаевнинг фикрича, айланалар сони ушбу
предметнинг қийматини билдирган. Қадимги Шарқ иероглификасида,
хусусан Миср, Урартуда айлана шакли рақамни билдирган. Демак, фил
суягидан ясалган ушбу предметлар Хараппа маданияти таъсири доирасида
бўлган ҳудудларда савдо ишларида тўлов воситасини бажарган бўлиши
эҳтимолдан йироқ эмас.
Тошкент вохасида дастлаб қадимги шаҳарлар Чочнинг жанубий-
ғарбида, Чирчиқ дарёсининг ўрта ва куйи ҳавзаларида, ўнг қирғоқ Сирдарё
бўйлаб қад кўтаради. Милоддан аввалги II-V асрлар Тошкент воҳаси учун
қадимги шаҳар маданиятининг гуллаган даври бўлди. Бу даврда воҳанинг
пайтахт шаҳри Қанқа қаторига Қовунчитепа (25 га), Кавардан (75 га),
Кулота(45 га), Киндиктепа (25 га), Банокат (22 га), Далварзинтепа (13 га) ва
бошқалар қўшилди.
Милодий эранинг бошларида қадимги шаҳар маданияти
ҳозирги Тошкент шаҳри ҳудудларига кириб келади ва Мингўриқ шаҳри қад
кўтарди. Илк ўрта асрлар бошларига келганда шаҳарсозлик маданияти
Охангарон водийсига, унинг ўрта оқимига ҳам кириб боради ва Илоқнинг
пойтахт шаҳри сифатида Тункет (Имлоқ) тарих сахнасига кириб келади ва у
Чоч-Илоқнинг йирик металлургия марказига айланади.
Археолог
олимлар
қадимги
Фарғонанинг
шимолий-шарқий
ҳудудларида чуст маданиятига тегишли 15та микрооазислардан 80 дан ортиқ
ёдгорликларни топганлар. Бу маданиятга тегишли илк шаҳар излари (чуст
маданиятининг сўнги босқичига тегишли) Далварзинтепа (Андижон
вилояти, Ойим тумани) ва Буванамозорда (Наманган вилояти, чуст тумани)
ўрганилди. Илк темир ва антик даврига келганда чуст маданияти хўжалик
анъаналари асосида ривожланаётган қадимги деҳқончилик маданиятлари
бутун водийни қамраб олади ва водийда аҳолининг ўтроқ ҳаёт тарзи жамият
иқтисодий асосини ташкил этади. Водийда милоддан аввалги III асрдан
бошлаб шаҳарсозлик маданияти бутун водий бўйлаб кенг ёйилади. Водий
орқали ўтган ипак йўли трассаси бўйлаб қатор шаҳарлар қад кўтаради
(Ахсикент, Кубо, Марғилон, Боб (Поп) ва бошқалар). Хитой элчиси ва
саййохи Чжан Цянь “Даванда 70та катта-кичик шаҳарлар бор” деб айтиб
ўтади. Хитойда Фарғонада олтин, темир қазиб олингинлиги хақида
маълуьотлар сақланиб қолган. Зотдор Даван отлари хақида маълуьотлар
йилномаларда учрайди
32
.
32
Заднепровский.Ю.А. Древняя Фергана.С.188
Do'stlaringiz bilan baham: |