Курс ишининг мақсад ва вазифалари.
Ушбу курс ишининг асосий мақсади
Ўрта Осиё ҳудудларида илк савдо муносабатларининг шаклланиши ва
ривожланиши масалаларини мавжуд илмий адабиётлардаги маълумотлар
асосида таҳлил қилиш ва ёритишдан иборат. Бу мақсад асосидан эса
қўйидаги вазифалар келиб чиқади:
-
Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши, металлнинг кашф этилиши,
меҳнат қуролларининг такомиллашуви, ортиқча маҳсулотнинг
тўпланиши,
товар
айирбошлашнинг
юзага
келиши,
савдо
муносабатлари шаклланиши шарт-шароитлари.
-
Ҳусусий
мулкчиликнинг
шаклланиши,
ҳунармандчиликнинг
ихтисослашуви, шаҳарларнинг вужудга келиши, шаҳар маданиятининг
тараққиёти
-
Халқаро маданий алоқалар, ички ва ташқи савдо йўллари шаклланиши
Мавзунинг даврий чегараси.
Мавзунинг хронологик доираси
мил.авв. III
минг йиллик – мил. авв. I минг йиллик бошлари қилиб белгиланди. Мазкур
давр бронза даври ва илк темир даври оралиғи саналади.
Курс иши мавзусининг назарий услубий асоси.
Курс иши материаллари
тарихийлик, илмий холислик ва объективлик принциплари асосида таҳлил
қилинди. Шунингдек, тарихий-қиёсий таҳлил, қадриятлар уйғунлиги каби
тамойилларга амал қилинди. Тарихий ва археологик манбалардан
фойдаланиш ва уларни таққослаш усули қўлланилди.
Курс ишининг структураси.
Курс иши икки боб, тўрт парагриф, хулоса,
фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
1-Боб. Ўрта Осиё ҳудудида савдо муносабатларининг шаклланиши
шарт шароитлари
1.1. Ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклларининг ўсиши
Ўрта Осиё минтақавий ривожланишининг асосида ибтидоий уруғ
жамоаларининг ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка
ўтиши, яъни деҳқончилик ва чорвачилик хўжаликларининг пайдо бўлиши ва
ривожланиши ётади. Оддий қилиб айтганда, деҳқончилик ва чорвачиликнинг
кашф этилиши минтақавий ривожланишнинг мазмун ва моҳиятини ташкил
этади. Бу ибтидоий аждодларимиз ҳаётидаги туб маънодаги инқилобий
ўзгаришлар Ўрта Осиё минтақасида, унинг ранг-баранг табиий-географик
шароитига кўра, неолит давридан бошланди, яъни Ўрта Осиёда неолит
давридан бошлаб ривожланишнинг минтақавий йўли шаклланиб борди. Бу
жараённинг бошланишидан далолат берувчи дастлабки объект жойтун
археологик ёдгорлиги бўлиб, айнан мана шу объектда қадимги Шарқ
цивилизацияси таъсирида Ўрта Осиё минтақасининг илк бор қадимги
деҳқончилик маданияти таркиб топган.
Агар Ўрта Осиёнинг жанубий-ғарбий минтақаларида Қадимги Шарқ
цивилизацияси таъсирида ўтроқ деҳқончилик маданиятига асосланган ҳаёт
тарзи неолит давридан қарор топа бошлаган бўлса (Жойтун маданияти),
унинг шимолий сархатларида бу даврда ибтидоий жамоалар хали овчилик
билан кун кечирар эдилар (калтаминор маданияти). Энеолит ва бронза
даврига келиб, бу минтақавий ривожланиш мувозанати нафақат сақланди,
балки унинг ҳудудий доираси кенгайди
14
.
Жойтун маданияти маданий-хўжалик анъаналари асосида таркиб топган
энеолит ва бронза даврининг Анов-Номозгоҳ маданияти Ўрта Осиё
жанубининг шимолий-шарқий минтақалари томон, шимолий Копетдоғ
бўйлаб кенг ёйилди
15
. Узоқ ўтмиш тарихимизнинг энеолит (мис-тош) даври
14
Асқаров А.Ўзбек халқининг этногенез ва этник тарихи. Т-2007. 100-б.
15
Массон В.М. Средняя Азия и Древний Восток. М.-Л., 1964; стр. 123-187.
деб номланган босқичида Қадимги Хоразм, Тошкент воҳаси ва Фарғона
водийсида, археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, ибтидоий
аждодларимиз хўжалик асосини хали овчилик, айниқса балиқ овчилиги
ташкил этарди
16
, у эндигина илдиз отиб келаётган янги хўжалик –
чорвачиликка ўз ўрнини бўшатиб улгурмаган эди. Айнан ана шу кезларда
Ўрта Осиёнинг марказий вилоятларида ибтидоий жамоаларнинг хўжалик
ҳаётида туб ўзгаришлар юз бера бошлайди, яъни Зарафшон водийсининг
юқори қисмида, Ўзбекистон билан Тожикистон республикалари чегара
ҳудудларида қадимги деҳқончилик маданиятининг фавқулодда янги маскани
пайдо бўлади. Бу маскан Тожикистон республикасига қарашли Саразм
қишлогида, унинг жанубий-шарқий, қуёшга ўнгай томонида қад кўтаради.
Саразм маданияти номи билан фанга кирган бу ёдгорлик археологик
материаллар комплексига кўра, Ўрта Осиёнинг жанубий минтақалари-
Копетдоғ тоғ этакларида энеолит даврида таркиб топган Номозгоҳ
маданиятининг ўзгинаси эди
17
.
Археологик тадқиқот натижаларига қараганда, қадимги саразмлилар
бу жойларга Жанубий Туркманистоннинг қадимги геоксюр (кўксур)
воҳасидан икки мақсадни кўзлаб келиб ўрнашганлар. Биринчиси
деҳқончилик хўжалиги учун қулай экин майдонларини қидириш бўлса,
иккинчиси-қадимги бобо деҳқон аждодларимизга маълум бўлган бу жой
яқинида мис, қалайи, қўрғошин, олтин ва кумуш конлари мавжуд бўлган.
A.Асқаров фикрича, иккинчи тахлилий хулоса геоксюрлиларнинг бир
гурухини бу жойга кўчишига сабаб бўлган. Чунки, Саразм мазилгохида олиб
борилган тадқиқот натижаларига кўра, қадимги Саразм милоддан аввалги
IV-III ва II-минг йилликнинг ўрталаригача Ўрта Осиёнинг йирик
металлургия марказларидан бири бўлган. Милоддан аввалги IV-минг
йилликда бу жойга кўчиб келган геоксюрли деҳқон жамоалари интенсив
ривожланиб бораётган деҳқончилик хўжалиги учун қулай, сувга сероб
16
Толстов С.П. По следам древнехорезмийская цивилизация. Москва-1948.
17
Исаков А. Саразм. К вопросу становления раннеземледельческой культуры…. стр.100-102.
ерларни қидириб келган бўлганларида, биринчи навбатда, Зарафшон
водийсининг куйи оқимларини ўзлаштирган бўлар эдилар. Чунки,
биринчидан, Зарафшон дарёсининг этакларида узоқ асрлар давомида сув
оқизиб келган чириндиларга бой, деҳқончиликка қулай унумдор тупроқ-ер
майдонлари кўп. Иккинчидан, Замонбобо маданиятининг келиб чиқиши
калтаминор типидаги неолит даври маданиятининг маҳаллий дарбаза кир
варианти билан боғлиқ
18
. Бу жойнинг табиий-географик иқлим шароити
кейинчалик замонбобо қабилаларини ўтроқ деҳқончилик билан эмас, балки
чорвачилик билан шуғулланишга йўналтирган. Шу боис, дастлаб, Ўрта
Осиё жанубий районларининг қадимги деҳқончилик маданияти таъсирида
илк бронза даврида таркиб топган Замонбобо маданияти асосида ўтроқ аҳоли
қишлоқ ва илк шаҳарлари қад кўтармади.
Милоддан аввалги II–минг йилликнинг биринчи ярмида Мургоб
воҳасини қадимги деҳқончилик жамоалари томонидан ўзлаштирилиши ва
ушбу маконда Келелитепа, Гонуртепа каби қатор аҳоли пунктларини пайдо
бўлиши Авестода “Маури” деб номи зикр этилган вилоятни таркиб топишига
олиб келади. Унинг ўтроқ аҳолиси эса маргуш номи билан тарихда ўз ўрнини
топади. Айни замонда худди шундай тарихий жараён Мурғобдан шимолий-
шарқда, шимолий Афғонистоннинг Ахча дарё куйи ҳавзаларида (Дашли
оазиси) ва Жанубий Ўзбекистоннинг Ўланбулоқсой ва Бўстонсой
ҳавзаларида ҳам юз беради. Бу заминда Сополлитепа ва Жарқўтон каби ўтроқ
аҳоли пунктлари қад кўтаради.
Мил. ав. II минг йиллик ўрталарида Хоразмда маҳаллий Суюрган
маданияти ёғочбанд соҳиблари ва Андроново маданиятлари таъсирида
Тозабоғёб маданияти шаклланади. Бу ердан 50 та макон топиб ўрганилган.
Улар ярим ертўла шаклидаги уй-жойлардан иборат бўлиб, атрофидан
каналлар ва қадимги суғориш иншоотлари топиб ўрганилган. Кулолчилик
идишларининг таги ясси бўлиб, қўлда ясалган ва геометрик шаклдаги ўйма
18
Гулямов Я.Г., Исламов У., Аскаров А. Первобытная культура в низовьях Зарафшана. Ташкент-1966.
Стр.166-170.
нақшлар билан безатилган. Меҳнат қуроллари ва қурол-яроғлари бронзадан,
қисман тошдан ясалган. Бронза қуйиш устахоналарининг излари ҳам
мавжуд
19
.
Қадимги Хоразмнинг Амиробод маданиятида ибтидоий деҳқончилик
эндигина шакллана бошлаган, унинг аҳолиси эса ярим ертўла типидаги
кулбаларда яшар, қадимги шаҳар маданиятига хос ҳаётдан хали жуда узоқ
эди. Номозгоҳ ва Сополли маданиятлари аҳолиси аллақачон қадимги Шарқ
цивилизациясининг илк давлатчилик босқичини ўтамоқда эди. С.П.Толстов
бронза даври Хоразм ўлкасини ўз вақтида илк зардуштийларнинг Арьянам
Вайжаҳи деб бежиз айтмаган.
Милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмига келганда Амударёнинг
куйи ҳавзаларида сиёсий-иқтисодий ва этномаданий вазият ўзгарди. Ярим
ертўла шаклидаги кулбаларда яшаб, мотига деҳқончилиги ва кўчманчи
чорвачилик билан шуғулланиб келаётган Хоразмда атрофи осмон ўпар
мудофаа деворлари билан ўралган Кўзали-қир ва Қалъали-қир каби қалъа-
шаҳарлар қад кўтарди
20
.
Ўрта Осиё ҳудудларида минтақавий ривожланиш билан боғлик
янгидан-янги тарихий маданий хўжалик вилоятларини таркиб топиши антик
даврида ҳам давом этади. Минтақавий ривожланишнинг маҳсули сифатида
антик даврига келиб суғорма деҳқончилик маданиятининг ўчоқларидан
бири, аҳолининг ўтроқ ҳаёт тарзи шаклланган қадимги Фарғона ўлкаси
таркиб топди. Қадимги Фарғона саклари бронза давридаёқ булоқ сувлари
асосида таркиб топган Қора дарё тармоқлари ҳавзаларида суғорма
деҳқончилик маданиятини кашф этадилар. Бу аждодларимизнинг хўжалик
кашфиёти “Чуст маданияти” номи билан маълум ва машхур.
Юқорида номлари зикр этилган маданий хўжалик марказларида
кишилик жамияти тараққиётининг энеолит ва бронза даврларида ишлаб
чиқариш кучлари ўсиб борди, деҳқончилик ва чорвачилик иқтисодиётни
19
Эшов Б.Ж.
Қадимги Ўрта Осиё шахарлари.Т-1986. 31 б.
20
Толстов С.П. Древний Хорезм. - М.,1948
асосини ташкил этарди, металл кашф этилди, ҳунармандчиликнинг қатор
соҳалари тараққий этди,ихтисослашди, меҳнат унумдорлиги ошди, қўшни
ҳудудлар билан маданий ва савдо алоқалари шакллана бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |