Усмонхон алимов



Download 25,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/286
Sana11.07.2022
Hajmi25,95 Mb.
#776481
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   286
Bog'liq
Farzand tarbiyasi-разблокирован

 
Усмонхон Алимов

153
лам) суннатларига мувофиқдир. У зот ки ши ларга кекса
­
ларнинг фазилатларини бил ди риб, улар нинг ҳақларига 
риоя этишни шарт қилганлар.
 َمَرْكَأ اَم :َمَّلَسَو ِهْيَلَع ُللها ىَّل َص ِللها ُلوُسَر َلاَق :َلاَق ُهْنَع ُللها َي ِضَر ٍسَنَأ ْنَع
هاور(
 ِهِّنِس َدْنِع ُهُمِرْكُي ْنَم ُهَل )َرَّدَق ْيَأ( ُللها َضَّيَـق َّلاِإ ِهِّن ِسِل اًخْيَش ٌّباَش
.)يذمترلا
Имом Термизий Анасдан (розияллоҳу анҳу) ривоят 
қилган ҳадиси шарифда Муҳаммад (соллал ло ҳу алайҳи 
ва саллам) кексаларни улуғлаш ҳақида бундай деган­
лар: “Ёш йигит кекса кишини ёши улуғ лиги учун ҳурмат 
қилса, Аллоҳ таоло уни ҳам кек сай ганида ҳурмат қи ли­
надиган инсонлар қаторига қўяди”
.
Бир йигит бобосига дерди: “Бобожон, мен ҳам сизнинг 
ёшингизга етсам дейман...” “Илоё, ниятингга ет, болам, 
узоқ яшай десанг, кексаларни ҳурмат қил...” деди бобоси.
Кексаларга ҳурмат халқимизнинг азалий ибратли қад­
риятларидан ҳисобланади. Ҳукуматимиз истиқлол йил ла­
рида қарияларни улуғлаш борасида бир талай хайрли иш­
ларни амалга оширди. Жумладан, 2002 йил мамлакатимиз
­
да “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилиниб, ёши 
улуғ кишиларга ҳурмат ва эътибор янада кучайти рилди. 
Шу нингдек, 9 май куни юртимизда “Хотира ва қадр лаш ку­
ни” деб белгиланди. Ушбу бай рам шарофати билан кекса 
отахону она хон ларимиз халқимиз эъзозида бўлиб, моддий 
ва маънавий жиҳатдан қўллаб­қувватланади. “Хотира ва 
қадрлаш” куни юксак ахлоқнинг ёрқин бир кў риниши, ҳа­
вас қилса ярашгулик байрамга айланди. Бу кун тарихнинг 
оғир синовларини бошдан кечирган, фи докорона меҳнат 
қилган табаррук ёшдаги отахон, она хонларимизга ҳур мат 
ва эҳтиром кўрсатиш айёмидир. “Қадр кўрсатган қадр топа
­
ди” – халқи миз нинг доно ҳик мати ҳам шуни таъкидлайди.
Қадрлаш ўзликни англаш демакдир. Бу сўз замирида 
имон бутлиги, одоб­ахлоқ, аждодлар мероси, шунингдек, 
атрофимиздаги инсонларга чуқур ҳурмат мужассам.
www.muslim.uz


154
Оилада фарзанд тарбияси
Юртбошимиз ташаббуслари билан ҳар йили 31 август 
куни Тошкент шаҳридаги “Шаҳидлар хотираси” майдо
­
нида нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари ва маҳалла 
оқсоқолларига дастурхон ёзиш, уларнинг кўнгилларини
шод қилиш яхши анъанага айланди. 
Муҳтарам Президентимиз кўрсатмаларига муво фиқ, 
2011 йилда жаҳонда саккизинчи бўлиб мамла катимизда 
ҳаракати йўлга қўйилган замонавий тезюрар поездда 
даст лаб нуроний отахону онахонлар, кекса меҳнат фах
­
рийлариларининг дилларини хушнуд этиш ва дуоларини 
олиш мақсадида Самар қандга зиёрат са фа ри уюштирил
­
ди. Бу тадбир ҳам қарияларга ҳуку ма тимиз дара жасида 
кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин ифода си бўлди.
Ислом дини доимо катта ёшли кишиларни ҳурмат қи­
лишга чорлаб келган.

Download 25,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish