يِف ُرِجْرَجُي اَمَّنإَف ٍة َّضِف ْوَأ ٍبَهَذ ْنِم ٍءاَنِإ يِف َبِرَش ْنَم “ :ٍمِل ْسُم ِةَياَوِر يِفَو
”َمَّنَهَج راَن ِهِنْطَب
Имом Муслим ривоятида: “Ким тилла ёки кумуш
идишда ичса, албатта, жаҳаннам олови унинг қорнида
қайнайди”, дейилган.
Кибр ва ўзини юқори тутиш кўриниши бўлгани ва
фақир ларга нисбатан ҳурматсизлик келтириб чиқара
диган сабаб бўлгани боис бу идишлардан фойдаланиш
дан қайтарилди.
Ҳаддан зиёд тўйиб овқат емаслик
Имом Аҳмад ва Имом Термизий Расулуллоҳдан (сол лал
лоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилади: “Инсон қор нидан
ёмонроқ идишни тўлдирмайди, одам бола сига белини қоим
қиладиган кичик луқма кифоядир. Бас, қо риннинг учдан
бири таом, бири сув ва қол гани нафас учундир”, дедилар.
Ушбу ҳадиси муборакларни ўрганиш жараёнида ди
нимиз кўрсатмалари қадриятларимиз ва урфодат лари
мизга нечоғли уйғунлашиб кетганига амин бў ламиз.
Чунки аждодларимиз фарзандларига мурғакли гиданоқ
бу тарбияларни сингдириб борганлар. Зеро, сао датга
бошлайдиган бу сифатларни фарзандлар қал бига нозик
йўллар билан жо қилмоқ учун тарбияни жу да барвақт,
яъни фарзанд дунёга келган кундан бошламоқ зарур.
Мирзо Бедил ҳазратлари айтганлар:
Биринчи ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор,
Юлдузга етса ҳам, қийшиқдир девор.
Шунингдек, халқимиз орасида эътироф этилган дастур
хон атрофида ўзини тутишга доир қуйидаги қоидаларни
ҳам билиш муҳимдир:
www.muslim.uz
Усмонхон Алимов
175
– чақирилмаган жойга борманг;
– таклиф этилган жойга кечикманг;
– мезбонлар таклиф этмагунча, дастурхон атро фига
ўтирманг;
– дастурхонга узоқ ҳам, яқин ҳам ўтирманг;
– сочиқча билан олдингизни тўсманг;
– овқатланаётганингизда таомни одоб билан тановул
қилинг;
– нонни бўлакларга бўлиб енг;
– оғизни тўлдириб овқатланманг;
– шошмасдан овқатланинг;
– тирсакларингизга таянманг ва кенг қўйманг;
– ким биландир сўзлашмоқчи бўлсангиз ҳам, ёнингиз
даги меҳмонга орқа ўгирманг;
– оғизда овқат билан гаплашманг;
– катталар ўрнидан турганида, дастурхон ёнидан чет
ланиб, улар хонадан чиқиб кетганидан кейингина ўр
нингизга ўтиринг;
– стулда ястаниб, ялпайиб ўтирманг;
– дастурхон атрофида ўз хасталикларингизни сўз ла
манг;
– мезбон овқатланишни меҳмонлардан сўнг ту га тиши
лозим;
– дастурхон атрофида баланд овоз билан гаплашманг;
– ҳамма овқатланиб бўлмасидан ўрнингиздан туриб
кетманг.
Муҳтарам отаоналар ва азиз мураббийлар бу одоблар
ни тарбиянинг пойдевори деб билишлари ва фарзанд
ларга ҳар куни сабр билан ўргатишлари, ўзлари ибрат
кўрсатишлари лозим бўлади. Зеро, бу фазилатли амаллар
инсонни азиз қилади, улар одамлар билан ўзаро муома
ламуносабатда жуда муҳимдир.
www.muslim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |