Международный научно-образовательный электронный журнал «образование и наука в XXI веке». Выпуск №20 (том 5)



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/402
Sana11.07.2022
Hajmi20,94 Mb.
#774459
TuriСборник
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   402
Bog'liq
ОИНВ21ВЕКЕ. Ноябрь 2021. Том 5

ФИО авторов:
Ибрагимова Зулайҳо Каримбаевна 
Хоразм вилоят юридик техникуми ҳуқуқ фани ўқитувчиси. 
Адамов Музаффар Раматович 
Хоразм вилоят юридик техникуми ҳуқуқ фани ўқитувчиси. 
Баҳодирова Гулноза Ойбек қизи
Хоразм вилоят юридик техникуми ўқувчиси. 
Название публикации:
«ЎЗБЕКИСТОНДА МЕДИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИНГ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ» 
Калит сўзлар
: муқобил усул, медиация, судга қадар ҳал қилиш, ҳуқуқий низолар, 
низолашувчи тарафлар, судьялар иш ҳажмини камайтириш, жиноят процесси, суд 
ҳокимиятининг нуфузини ошириш. 
Аннотация: 
Ушбу мақолада Ўзбекистонда медиация институтининг жорий қилиниши 
натижасида судьялар ишҳажмини камайтириш,низолашувчи тарафларнинг низоларини 
мустақил ,ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини топишга кўмаклашиши 
ҳақидаги маълумотлар баён қилинган
Мамлакатимизда судлар фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак,сўнги йилларда сезиларли бир 
қанча ислоҳотлар амалга оширилди.Шулар жумласидан медиация институтининг жорий 
қилиниши айниқса суд ҳокимиятининг нуфузини оширувчи омил бўлиб хизмат 
қилади.Медиация тарихига назар солсак ,медиация хх асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўла 
бошлаган ва унинг илк бор англосаксон ҳуқуқи тизимига кирувчи Америка Қўшма 
штатлари,Австралия 
ва 
Англия 
мамлакатларида 
пайдо 
бўлганини 
кўришимиз 
мумкин.Низоларни бу тартибда ечишнинг кейинчалик Европага ёйилганини ,ҳозирда Япония 
,Хитой ,Кореа,Қозоғистон ва бошқа бир қатор мамлакатларда бу усулдан жадал 
фойдаланилаётганлигини айтишимиз мумкин.Шу қаторда медиация институтини 
Ўзбекистонда ҳам жадал ривожланаётганлигига барчамиз гувоҳмиз.
Медиация – ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал қилиш бўлиб,Ўзбекистонда медиация 
институти бир нечта қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.”Медиация тўғрисида”ги 
Қонун 2018 йил 3-июль куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган.Ушбу қонун 
мамлакатимизда фуқаролик –ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал қилишнинг муқобил 
усулларидан бири ҳисобланган медиация институтини жорий қилишни кўзда тутади.Қонун 4 
боб,34 моддадан иборат бўлиб,
Қонунда бу ҳақда шундай дейилади,
Медиация
 
– келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг 
ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули. Қабул қилинган ҳужжатга 
асосан у низоларнинг 3 та тоифаси бўйича амалга оширилиши мумкин:

фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, ш.ж. тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
муносабати билан келиб чиқадиган низолар; 

якка меҳнат низолари; 


240 

оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар. 
 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, лойиҳа устида ишлаш чоғида жиноят ишлари бўйича 
медиацияни жорий этиш варианти ҳам кўриб чиқилган. Бироқ бундай таклифлар қўллаб-
қувватланмаган. 
Медиация судгача, шунингдек суд тартибида кўриш жараёнида суд маслаҳатхонага киргунига 
қадар 
қўлланилиши 
мумкин. 
Медиация иқтисодий ишлар бўйича низоларни судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) 
тартиби, ишни иқтисодий ёки фуқаролик судида кўриб чиқишда келишув битими тузиш, 
никоҳдан ажралишда эр-хотинни ва жиноят процессида тарафларни яраштиришга кўп 
жиҳатдан ўхшаш. Бироқ уларни айнан бир хил деб ҳисобламаслик лозим
Медиатор фигураси – медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган 
шахс янги ҳуқуқий институтнинг фарқли жиҳати ҳисобланади. Ўхшаш тартиб-таомилларда 
тарафлар ўртасидаги воситачилик аниқ тартибга солинмаган. Медиатор ўз фаолиятини 
профессионал (ҳақ эвазига ёки текин) ва нопрофессионал (фақат текин) асосда амалга 
ошириши мумкин. Медиаторнинг вазифаси – тарафлар ўртасида ёзма медиатив келишув 
тузилишига, 
яъни 
низони 
ихтиёрий 
ҳал 
этишга 
эришиш.
Лойиҳанинг бир йил олдин ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган дастлабки таҳририда фақат 
адвокатлар профессионал медиатор бўлиши, 18 ёшга тўлган фуқаролар, юридик шахслар, 
махсус ташкил этилган органлар ёки комиссиялар эса нопрофессионал асосда медиатор 
бўлиши кераклиги назарда тутилган эди. Бироқ асосий хусусияти – медиатор бирон-бир 
давлат органига боғлиқ бўлмаслиги керак. Умуман ушбу ёндашувни сақлаган ҳолда, қабул 
қилинган Қонун Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш 
дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига 
киритилган ҳар қандай шахс профессионал медиатор бўлиши мумкинлигини белгилади. 25 
ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган жисмоний шахс эса 
профессионал 
асосдаги 
медиатор 
бўлиши 
мумкин.
Қиёсий таҳлил қиладиган бўлсак, Оила кодексининг 
40-моддасига 
мувофиқ, суд никоҳдан 
ажратиш тўғрисидаги ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун 6 
ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг 
кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар 
йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш 
жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича 
тегишли чоралар кўриш учун 3 кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак. 
Медиация учун эса бутунлай бошқа муддатлар белгиланади – 30 кунгача узайтириш 
имконияти билан 30 кун. Медиаторни эса тарафлар мустақил танлайди. Яраштириш 
комиссиялари билан бўлган ҳолатда бундай танлашнинг имкони бўлмайди. 
Бундан ташқари, низони ҳал этиш медиатив келишув эмас, балки келишув битимини тузиш 
билан тугалланиши режалаштирилган эди. У суд жараёнларида суд томонидан тасдиқланиши 
назарда тутилган эди. Бироқ якуний таҳрирда медиатив келишув амалда суддан ташқари 
ҳужжатлар сирасига киритилган. У тузилганда ишни судда кўриш тўхтатилади ва ҳатто 
низони кўриб чиқиш учун тўланган давлат божи қайтарилади (келишув битимида 
қайтарилмайди). Қонунда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш ва у бўйича ижро 
варақасини бериш тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган (келишув битимида ижро варақаси 
берилади). 
Шунга қарамай, медиатив келишув шартлари бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат этишга ҳақли. Бироқ Қонунда медиатив 
келишувнинг мавжудлиги кейинчалик давлат органи ёки суд томонидан ишнинг кўриб 
чиқилишига тўсқинлик қилиши ҳақида норма ҳам йўқ (келишув битимида – тўсқинлик 
қилади). Бунда келишув бажарилмаганлиги учун жавобгарликнинг таркиби ва чораларини 
инобатга олади. 


241 
Шу тариқа, медиация – олдинги механизмлардан фарқланувчи янги кўриниш сифатида намоён 
бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17-июнда “Низоларни муқобил ҳал 
этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 
қабул қилинди. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 1 
августдан бошлаб эксперимент тариқасида:
Давлат божхона қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат 
қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда 
Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида Жисмоний ва юридик 
шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция 
кенгашларини (кейинги ўринларда – Апелляция кенгаши) ташкил этиш тўғрисидаги;жисмоний 
ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-
ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда 
қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари Апелляция 
кенгаши томонидан кўриб чиқилиши тартибини ўрнатиш тўғрисидаги таклифларига розилик 
берилди ҳамда низоларни муқобил усулда ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал 
медиаторларнинг 
ўзаро 
бирлашувига 
асосланган Медиация 
маркази;профессионал 
медиаторлар, ҳакамлик судлари ва халқаро арбитражларнинг ўзаро бирлашувига 
асосланган Низоларни муқобил усулда ҳал этиш маркази нодавлат нотижорат ташкилоти 
сифатида ташкил этилиши ва фаолият юритиши мумкинлиги ҳақидаги қоидалар белгиланди.
Президентимизнинг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора – тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-6041-сонли Фармоннинг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий суди,Бош 
прокуратураси,Ички ишлар вазирлиги ,Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий 
марказининг жиноят ишларини судда кўришни янада такомиллаштириш бўйича таклифларига 
биноан ,шахсга эълон қилинган айблов ,жиноят иши суднинг қайси инстанциясида 
кўрилаётганлигидан қатъи назар ,ярашув институти доирасига тушадиган Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси ёки қисми ўзгартирилган ҳолларда 
ярашув институтини қўллаш тартибини жорий қилишга розилик берилганлиги ярашув 
институтини жиноят процессига тадбиқ этилиши ва низоларни судгача кўриб чиқишнинг ягона 
тизимини яратишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки ,судлар фаолияти тизимига ҳуқуқий низоларни судга қадар 
ҳал этишнинг муқобил усулларидан бири ҳисобланган медиация институтининг киритилиши 
мамлакатимизда судьялар иш ҳажмини камайтириш ,низолашувчи тарафларнинг низоларини 
мустақил ,ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини яратади ҳамда одил судловни 
таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини ,суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга 
кўмаклашади. 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish