Интернет веб-сайтлари
1.
http://www.cer.uz
–
Ўзбекистон Республикасининг ―Иқтисодий тадқиқотлар
маркази‖ нинг ―Экономическое обозрение‖ журналининг электрон манзили.
Турли хил иқтисодий мавзуларга оид материалларни олишга имкон беради.
2.
http://www.economyfaculty.uz – ―Микро-макроиқтисодиѐт‖ кафедраси сайти
мавжуд бўлган веб-сайт
3.
http://economics.com.ua
–бозор иқтисодиѐтига тааллуқли бўлган
маълумотлар веб-сайти
4.
http://www.bearingpoint.uz – ―Ўзбекистон иқтисодиѐти‖ қўлланмасинингг
веб-сайти
5.
http://goldenpages.uz – иқтисодиѐтнинг энг сўнгги янгиликлари
6.
http://rea.ru – Россия иқтисодиѐт академиясининг веб-сайти
7.
http://5ballov.ru –диплом, диссертация, реферат ва курс ишларининг
намуна вариантларини ўзида қамраб олган веб-саҳифа.
8.
http://bankreferatov.ru –диплом, диссертация, реферат ва курс ишларининг
намуна вариантларини ўзида қамраб олган веб-саҳифа.
130
XI БОБ. МИНТАҚАДА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
11.1. Республика ва унинг вилоятларида экологик аҳвол
11.2. Табиий манбалардан самарали фойдаланишнинг асосий
йўналишлари
11.3.Ҳозирги даврдаги минтақалараро экологик муаммолар
11.4. Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизми
11.1. Республика ва унинг вилоятларида экологик аҳвол
Атрофимизни ўраб турган табиий муҳит инсон ҳаѐтини доимо
таъминлаб турувчи табиий шароитни яратади, усиз тирикчиликнинг ўзи ҳам
бўлмайди. Демак, табиатга зарар етказишдан эҳтиѐт бўлишимиз керак.
Дарҳақиқат, табиатга етказилган зарар ўзимизга зиѐн келтиради.
Эндиликда ижтимоий-иқтисодий тизимлари турлича бўлган
мамлакатларнинг сиѐсат ва жамоат арбоблари табиатни ва унинг
бойликларини сақлаб қолиш, инсоннинг табиий жараѐнларга кўрсатадиган
салбий таъсирини йўқотиш, ҳозирги замон кишисининг яшаш шароитини
яхшилашни ер юзидаги барча халқларнинг бирликдаги куч ғайратлари билан
амалга ошириш мумкин ва лозимлигини тушунишмоқда.
Инсоният олдида кўндаланг бўлиб турган озиқ-овқат, энергетика, саноат
ва ижтимоий ривожланиш масалаларини табиий муҳитни муҳофаза қилмай
ва ундан фойдаланишни яхшиламай туриб ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона
фойдаланиш масалалари Ўзбекистон миллий иқтисодиѐти учун ҳам асосий
муаммолардан бири бўлиб турибди. Республикада аҳолининг жуда зич
жойлашганлиги, яъни ерларга сув чиқарилиши ва сув ресурсларнинг
етишмаслиги, ўрмоннинг йўқлиги ва чўлнинг ўзлаштирилиши натижасида бу
муаммо янада долзарб бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон фақат оқ олтин ўлкасигина бўлиб қолмай, зангори ѐки, рангли
металлургия ўлкаси, хазинаси ҳамдир.
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида пахтачиликда йирик энергетика,
сув, материаллар ишлатиладиган корхоналар хизмат кўрсатмоқда. Ҳозирги
даврда сув ва ҳаводан фойдаланиш технологияларининг етишмаслиги
оқибатида республика сув ҳавзаларига ҳар йили 300 миллион куб метр
ифлос оқовалар оқизилмоқда, ҳавога эса, кўчмас манбаларнинг ўзидан6гина
1.4 миллион тонннага яқин заҳарли моддалар чиқарилмоқда. Автомобиль
манбаларидан чиқаѐтган ташмалар 2.8 миллион тоннага тенг. Бу ҳаво, юза ва
ер ости сувларини, тупроқ қатламларини ифлослантирмоқда, ҳайвонот,
наботот олами ва табиий муҳитнинг бошқа объектлари зарар етказмоқда.
Атроф-муҳитнинг ифлосланганлиги устидан мунтазам олиб
борилган кузатув маълумотларини таҳлил этиш лозим. Навоийдаги 28 та
шаҳар ва аҳоли пунктларида 1990-1992 йиллари санитария меъѐри анча
131
юқори бўлди. Улар орасида Андижон, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод, Фарғона,
Чирчиқ, Навоий, Тошкент каби шаҳарлар бор.
Ифлослантирувчи моддалар йиғилиши ва уларнинг заҳарлигини
ҳисобга олиш бўйича ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичи Андижон шаҳрида
энг юқори (24, 62 %), Нукус шаҳрида энг паст (4,46 %).
Республикамизнинг қатор туманлари, айниқса, Фарғона
вилоятидаги Тошлоқ туманида ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари
билан ифлосланиши давом этаѐтганлиги жиддий ташвиш уйғотмоқда.
Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларининг шаҳар ва аҳоли
пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш манбаи бўлган Зарафшон дарѐси
айниқса, оғир аҳволда қолмоқда.
Атроф-муҳитдаги ўзгаришлар демографик нуқтаи назарга ҳам
эгадир. Бу республика чўл ва тоғли туманларида янги шаҳарлар, шаҳар
кўринишадаги турар - жойларнинг пайдо бўлиши, тоғ водийларида жойлашган
Тошкент ва Фарғона, Марғилон каби йирик шаҳар агломерациялари ташқи
муҳит билан боғлиқ, шунингдек, Самарқанд, Андижон ва Нукус
агломерациялари шаклланмоқда.
Бироқ, респулика ва вилоятлар ихтиѐридаги 42 шаҳарнинг 29
тасигина канализация ва тозалаш иншоатларига эга. Туман ихтиѐридаги
шаҳарларда канализация йўқ, оқовалар тозаланмасдан сув ҳавзаларига қўйиб
юборилмоқда. Даволаш муассаслари фойдаланаѐтган бу ҳавзалар сувида
бактериал ифлосланиш ҳоллари қайд этилмоқда.
Тоғ водийларида жойлашган саноат корхоналарининг зарарли
ташламалари катта масофаларга тарқалмоқда. Масалан, Олмалиқ шаҳрида
ҳавонинг олтингугурт гази билан ифлосланиши Тошкент вилоят минтақасида
ѐғадиган ѐғингарчиликда сулфат кислотаси миқдорининг юқори бўлишига
сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон водийларида ва тоғ қияликларидаги дарахтзорлар
кесиб юборилиб, ўрни экинзорларга айлантирилмоқда. Дарѐлар бўйидаги
дарахтзорлар ва тўқайларнинг аҳволи ҳам яхши эмас. Уларнинг кўп қисми
қишлоқ хўжалигида фойдланиш ва дам олиш зоналари учун ажратилмоқда,
кўп жойларда бутунлай йўқ қилиб юборилмоқда.
Ҳозир республикада умумий майдони 5 миллион гектарни ташкил
этадиган давлат ўрмон фондидан жамоа ва ширкат хўжаликларига 2.4 млн.
гектари узоқ муддатли фойдаланиш учун ажратиб берилган.
Тўқайларнинг кесиб юборилиши, сувни муҳофаза қилиш
минтақасининг йўқлиги, дарѐлар, кўллар, сув омборларининг шўрланиши
ѐввойи ҳайвонлар яшаш жойларининг ѐмонлашишига, улар тарқаладиган
ерларнинг камайишига, турлари, сонининг қисқаришига олиб келмоқда.
Ҳозир қушларнинг 410, балиқлар ва ѐввойи ҳайвонларнинг 79, ноѐб
ўсимликларнинг 400 хили Ўзбекистон қизил китобига киритилган.
Ҳозирги кунда қўйилган вазифалар респуликанинг табиатини
муҳофаза қилиш, табиий манбалардан самарали фойдаланиш соҳасидаги
стратегик мақсадидир. Одамлар саломатлигини таъминлаш учун қулай
шароитлар яратиш, биосфера мувозанатини таъминлаш, табиатдан ижтимоий-
132
иқтисодий жиҳатдан самарали ва барқарор ривожлантириш мақсадларида
фойдаланиш зарур. Аслига қайтариладиган табиий манбаларни тиклаш ва
улардан фойдаланиш, шунингдек, ишлаб чиқариш чиқиндиларидан
фойдаланиш муаммоларини амалга оширмоқ лозим. Табиатнинг ўзини–ўзи
тартибга солувчилик хусусиятларини маҳаллий ва минтақалараро
даражаларида тиклаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |