ТошДАУ нинг факултетлар:
1. Агрономия;
2. Селекция, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш;
3. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик;
4. Агроинженерия;
5. Зоотехния ва ипакчилик;
6. Ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар;
7. Қишлоқ хўжалигида менежмент.
16.2.
Библиографик билимлар асоси ва маълумотлар манбалари.
Инсоннинг ақл-заковати ва билимларини сақлаш ва кенг ёйишнинг энг
мукаммал қуроли бўлган китоб шахснинг ҳар томонлама юксалишига ва ижтимоий
тараққиётига ёрдам беради; у ҳар бир кишига инсоният эришган ютуқларни билиш
имконини беради ва бу билан ҳалклар ўртасидаги ҳамжихатликни мустаҳкамлашга
хизмат қилади. Бу эса чинакам ва барқарор тинчликни ўрнатиш учун зарурий
шарт-шароитдир.
Улуғ юртдошимиз, шоир Юсуф Хос Хожибнинг 1069 йилда яратган
«Қутадғу билим» (Бахт-саодатга эриштирувчи билим) асаридаги қуйидаги
мисралар диққатга сазовордир:
“Битиб қўймасайди доно қалами,
Қоронғи қоларди мозий олами”.
Ҳақиқатан ҳам, бизгача сақланиб қолган шундай ёзувлар, китоблар бўлмаганида
инсоният ўз ўтмишини ҳам, билим, донолик ва ҳикматларни ҳам билолмаган, илм-
фанни ҳам тараққий эттира олмаган бўларди.
Билим эса китобларда жамлангандир. Китоблар барча даврларда кишилар учун
билим манбаи бўлиб келган ва шундай бўлиб қолаверади. Инсоният илмининг
барча соҳаларига оид катта қисми китобларда яшайди. Мана шу жавохирлар эса
кутубхоналарда сақланади.
Маданий мероснинг ворислигида, авлодларнинг жонли алоқасини амалга
оширишда кутубхоналар катта роль ўйнайди. Шу билан бир қаторда кутубхоналар
ўзига хос қадимий, маданий меросимизнинг тикланишида, она тилимизнинг
сақланиши ва ривожланишида ҳам асосий ўрин эгаллайди.
Кутубхона – бу китоблар ва кишилик жамияти тарихи мажмуасидир, шу маънода
у инсонпарвар муассасадир. Кутубхоналарда инсоният эришган барча илмлар,
турли фан соҳалари бўйича китоблар тўпланган. Кутубхоналарнинг ривожланиши
жамият маънавий камолотининг ажралмас таркибий қисмидир. Буни жаҳон
цивилизациясининг олға томон бораётган ҳар бир қадамида кўриш мумкин.
Кутубхоналарнинг ижтимоий роли аниқ тарихий шароитда намоён бўлади.
Кутубхоначилик иши эса алоҳида ўзига хос мустақил йўллар билан
ривожланмайди, балки жамият тараққиётининг умумий қонуниятларига бўйсунади.
Бу жуда муҳим, зеро кутубхоналар ижтимоий ҳодиса сифатида ўзи ишлаб турган
муҳит доирасига боғлиқ равишда шаклланиши ўзгармас ҳақиқатдир. Ўзбекистон
кутубхоналари оммавий, маданий-маърифий ва илмий ахборот муассасаси бўлиб,
китобхонларга умумий равишда фойдаланишни ташқил қилади, уларга адабиёт
танлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.
Китоб бойликларини халққа етказишнинг 2 та асосий йўли мавжуд:
1.
Шахсий фойдаланиш учун китоб сотиб олишни таъминловчи – китоб
савдоси;
2.
Китоблардан умумий равишда фойдаланишни ташқил қилувчи –
кутубхоналар;
А) Оммавий – универсал кутубхоналар
Б) Илмий – универсал ва махсус кутубхоналар
Оммавий – универсал кутубхоналар республика ҳудудида ахолига уларнинг
истиқомат жойларида, ишлаш ва ўкиш жойларида кутубхона хизматини
кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб куйган.
Илмий - универсал ва махсус кутубхоналар, умумдавлат ва регионал аҳамиятга
эгадир. Уларнинг асосий вазифаси, китоб фондлари ва ишнинг бутун тизимини
талабларга мувофиқлаштиришдан; жойлардаги рахбар ходимлар ва ташқилотларга
китоб ва ахборот билан хизмат кўрсатишни ташқил қилишдан иборатдир.
Махсус кутубхоналар эса илмий, ишлаб чиқариш, ўқув фаолияти билан халқ
хўжалигининг барча тармоқлари учун юқори малакали мутахассис кадрлар билан
боғлиқ ахборот талабларини кондириш учун мўлжаллангандир. Ҳозирги кунда
Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ махсус кутубхоналар мавжуд. Улар орасида энг
йирик ҳисобланган кутубхоналардан:
1.
Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона;
2.
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг асосий кутубхонаси мавжуд.
Дунё миқёсидаги йирик кутубхоналар:
1.
Вашингтондаги Конгресс кутубхонаси
2.
Лондондаги Британия музейи кутубхонаси
3.
Париждаги Миллий кутубхона
4.
Россия Федерациясининг Миллий кутубхонаси.
Санкт Петербўргдаги Россия миллий кутубхонасида 22та ўқув қироатхонаси
бўлиб, умумий фонди 30 млн. нусхани ташкил этади.
Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона республикамиздаги энг йирик
универсал илмий кутубхоналардан бири бўлиб, ғоят бой ва ноёб китоблар фондига
эгадир. Кутубхона ХIХ асрнинг иккинчи ярмида (1870 й.) Ўрта Осие Чор Россияси
томонидан ишғол қилингандан кейин ташқил этилган. Кутубхона республика
миллий кутубхонаси сифатида Ўзбекистонда чиқадиган нашрларнинг бепул
мажбурий нусхасини олади. Шунингдек, у маданият ва санъат масалалари
юзасидан ахборот, кутубхоналараро абонемент ва халқаро китоб айирбошлаш
муаммолари бўйича мувофиқлаштирувчи марказдир. Кутубхона тўлиқлиги ва
мазмунан универсал миллий ва хорижий матбуотнинг ноёб тўпламидир.
Кутубхона фаолиятининг бош мақсади, унинг вазифаси бутун инсоният
билимини акс эттирган ва аввало, Ўзбекистонга ва унинг миллий манфаатларига
тааллукли хужжатларнинг универсал фондини йиғиш, сақлаш ва жамият
фойдаланиши учун такдим этишдир. Кутубхона энг паст ҳақ эвазига 28 номдаги
турли ноанъанавий хизматларни кўрсатади. Кутубхона Марказий Осиё
минтақасидаги йирик ва қадимги китобларни сақлаш масканларидан биридир.
Ноёб ва нодир нашрлар фонди-кутубхона китоб коллекциясининг фахридир ва у
250 мингдан ортиқ нашрдан иборат, уларнинг 15 мингдан ортиғи нодир китоблар
ва қўлёзмалардир. Кутубхонанинг ўта ноёб тўпламида Ўрта Осиёнинг 1917 йилгача
бўлган тарихи, этнографияси, маданияти ва географиясига оид ўзига хос
энциклопедия бўлган 594 томлик ноеб “Туркистон тўплами” ҳамда А. П. Кун
тузган 4 қисмдан иборат 10 томлик 1200 ноёб фотосуратларни ўз ичига олган
Туркистон ўлкаси аҳолисининг турмуш тарзи ва урф – одатлари тўғрисидаги
“Туркистон альбоми” алоҳида ўрин эгаллайди.
Республика тарихи бўйича ХIХ ва ХХ асрнинг биринчи чорагидаги
ўлкашунослик мавзусидаги адабиётлар, биринчи Тeркистон литографик, вақтли
нашрлари, қўлёзма китоблар коллекцияси, муқаддас китоб – Куръоннинг турли
нашрлари китобхонлар учун катта қизиқиш уйготади. Ўзбек адабиёти
намоёндалари А.Чўлпон, Фитрат, У.Носир, Ҳамза, Ғ.Ғулом, А. Қаххор ва
бошқаларнинг ҳаётлигидаги биринчи нашрлари, рус адабиёти намоёндалари А. С.
Пушкин, Л. Н. Толстой, А. П. Чехов, А. Н. Толстойларнинг асарлари нашрлари
бебаҳодир.
Кутубхонага аъзо бўлиш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ва 2 та
фотосурат зарур. Миллий кутубхона китобхонлар учун ҳар куни 9-00 дан 20-00
гача, шанба ва якшанба кунлари 9-00 дан 17-00 гача ишлайди.
Бундан ташқари республикамизда йирик махсус кутубхоналардан бири бўлиб
ҳисобланган Республика илмий-техника кутубхонаси бугунги кунда А.Навои
кутубхонаси билан бирга ягона тизимда фаолият олиб бормоқда ва бу кутубхона
1957 йилда илмий-техника давлат Қўмитаси қошида ташкил қилинган.
Қишлоқ хўжалик кутубхоналари тизимида Республика қишлоқ хўжалик илмий
кутубхонаси (РИКХК) катта роль ўйнайди. Бу кутубхона 1929 йилда Бутуниттифоқ
пахтачилик институти кутубхонаси негизида ташқил топган. Кутубхонанинг
вазифаси – олимлар, мутахассислар, талабалар, умуман ўсимликшунослик,
чорвачилик, уруғларни сақлаш ва ишлатиш, пиллачилик, қишлоқ хўжалиги
иқтисодиёти
ва
қишлоқ
хўжалигининг
бошқа
масалалари
билан
шуғулланувчиларга кутубхоначилик – библиографик ҳамда ахборот хизматини
амалга ошириб келган.
Кутубхона қишлоқ хўжалиги бўйича миллий ва хорижда нашр этилган
адабиётларни сақлайдиган депозитар кутубхона, пахтачилик соҳасидаги
адабиётларнинг марказий омбори хисобланган. Бугунги кунда ушбу кутубхона
адабиётлар фонди Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги илмий ишлаб
чиқариш марказида сақланиб келинмоқда.
Тошкент давлат аграр университети Ахборот ресурс марзази – илмий адабиётлар
абонементи, профессор – ўқитувчилар ва аспирантлар қироатхонаси, талабалар
қироатхонаси, маълумот – библиография бўлими, маънавият ва маърифат, фондни
тўлдириш, адабиётларга илмий ишлов бериш, кутубхона ишини автоматлаштириш
ва механизациялаш, китобларни сақлаш бўлимлари ва 2 та ўқув кутубхоналари
мавжуд.
Ҳозирги кунга келиб Ахборот ресурс марказининг (кутубхона) умумий фонди
628 135 нусхани ташқил этади. Ресурс маркази (кутубхона) профессор –
ўқитувчиларга, бакалавриатура ва магистратура талбаларига, катта илмий ходим -
татқиқотчиларга, мустақил тадқиқотчиларга, университет ишчи ва хизматчиларига
бепул хизмат кўрсатади.
Ресурс марказининг (кутубхона) қироатхоналари:
1.
Профессор–ўқитувчилар, илмий ходимлар ва аспирантлар қироатхонаси.
Бу қироатхона профессор–ўқитувчиларга, илмий ходимларга, институт
аспирантларига хизмат қилади. Қироатхонага кириш учун китобхонлик
гувоҳномаси керак. Диссертациялар, ҳисоботлар ректорнинг ёки институт илмий
ишлар бўйича проректорининг ёзма рухсатномаси бўйича берилади. Чет тилидаги
адабиётлар, вақтли матбуот нашрлари, рўзномаларнинг йигиб–тикиб қўйилган
сонлари уйга берилмайди. Мамлакатимизда чиқадиган ойномаларнинг сони 3-5
кунга берилади. Қироатхонанинг иш вақти эрталаб соат 8. 30 дан кеч соат 16. 30
гача.
2.
Талабалар қироатхонаси. Бу қироатхона барча турдаги китобхонларга
хизмат кўрсатади. Нашрлар китобхон гувоҳномаси билан берилади. Китобхонларга
ўқув қироатхонасининг ёрдамчи фондида бор китоблар, ойномалар ва рўзномалар
ҳавола этилади. Ёрдамчи фондда бўлмаган, лекин Ресўрс марказида (кутубхона)
бор нашрлар китоблар сақланадиган асосий хонадан талаб қилиниб, китобхонларга
маълум муддатга берилиши мумкин. Талабалар қироатхонасида институт
босмахонасида чоп этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, институт профессор-
ўқитувчилар томонидан ёзилган маърузалар матни, услубий қўлланмалар ,
дастурлар шу жумладан қўл ёзма шаклидаги маърузалар матнлари ҳамда уларнинг
электрон версиялари мавжуддир. Қироатхона соат 8. 30 дан 18. 00 гача ишлайди.
3. Маълумот – библиография қироатхонаси – барча турдаги китобхонларга
хизмат кўрсатади. Нашрларнинг очиқ кўргазмаларидан китобхонлар навбатчи
кутубхоначи ёрдамида еки ўзлари фойдаланишлари мумкин. Қироатхона соат 8. 30
дан 16. 30 гача ишлайди.
Бундан ташкари университетда ўқув кутубхоналари ҳам мавжуд бўлиб, улар
институтнинг барча мутахассисликлар бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалар
билан хизмат кўрсатадилар.
Ресурс маркази (кутубхона) каталоглари кутубхона еки кутубхоналар
группасидаги муайян тартибда тўзилган ва кутубхона фондини очиб берувчи, уни
пропаганда қилувчи, китобхонларга китоб танлашларида кўмаклашувчи, уларга
китоб ўкишда кутубхонанинг гоявий-тарбиявий, маданий-маърифий ва илмий-
ахборот вазифаларига мувофиқ тарзда йўлланма берувчи матбуот асарлари рўйхати
тушунилади.
Каталог грекча сўз бўлиб, “рўйхат” деган маънони англатади, яъни кутубхонада
бор адабиётларнинг рўйхати демакдир. Каталоглар китобхонга ўзига керакли
адабиётларни тез ва осонлик билан топишда ёрдам беради. Улар фонд мазмунини
очиш, матбуот асарларини излаш ва пропаганда қилиш воситаси бўлиб
ҳисобланади. Матбуот асарлари каталогда қисқа езувлар тарзида берилади. Бу
ёзувлар махусус қоида бўйича тузилади ва у мазкур асарнинг библиографик
тавсифи, унинг мазмуни ҳақидаги маълумот, кутубхона фондида эгаллаган ўрни
ҳақидаги кўрсатмадан иборат бўлади. Каталоглар ўз вазифасига кўра 4 хил бўлади:
1.
Алфавитли каталог – бунда китоблар тасвири автор ва сарлавха алфавити
бўйича жойлаштирилади. Алфавит каталоги - кутубхона фондини анча тўлиқ
кўрсатиб берадиган ягона каталогдир. Бу каталог кутубхонада ахборот, кидирув,
ҳамда маълумот берувчи вазифаларини бажаради. Алфавит каталоги кутубхона
фондини автор белгиси бўйича очиб беради ва китобхонга авторнинг фамилияси,
коллективнинг номи еки нашрларнинг сарлавхаси бўйича маълум бўлган китобни
излашни таъминлайди. Алфавит каталогининг авторлар комплекси деб аталиши
бежиз эмас, чунки бошқа ҳеч бир каталог фонд таркибини бу каталогчалик тўлиқ
очиб беролмайди. Юқорида таъкидлаб утканимиздек, алфавит каталогда китоблар
уларнинг мазмунидан қатъий назар авторлари ва сарлавхалари алфавити тартибида
жойлаштирилади.
2.
Тизимли каталог – китоб тасвирлари мазмунига қараб билим соҳаси
бўйича тизимига солинган холда жойлашади.
3.
Предметли каталог – бунда китоблар предметлар номи бўйича жойлашади.
Унинг тўзилиши лугатни эслатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |