Ҳисоб ва режа кўрсаткичларининг бирлиги.
Бу та
лаб корхонада режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсат-
кичлари билан таққослаш ва режа курсаткичларининг
бажарилиши устидан узлуксиз назорат олиб боришни
таъминлайди. Режа ва ҳисоб кўрсаткичларини таққос-
лашнинг зарурлиги шундаки, корхонанинг истиқбол-
даги ишлар режасини тузиш учун ҳисоб кўрсаткичлари
ёрдамида ўтган даврда қандай натижаларга эришил-
ганлиги тўғрисида маълумотлар олади.
2.
Ҳисобнинг аниқлиги ва тўғрилиги.
Барча ҳисоб
маълумотлари аниқ ва тўғри бўлиши ҳамда улар айни
вақтда объектив бўлиши лозим. Ҳисоб маълумотлари
фақат ютуқларни эмас, балки камчиликларни ҳам ош-
кора акс этгириши лозим.
3.
Ҳисобнинг оддийлиги ва тушунарли бўлиши.
Бу та
лабга кўра, ҳисоб кўрсаткичлари оддий ва барча фой
даланувчилар учун тушунарли бўлиши керак, бу эса
хўжаликни бошқаришда ҳар бир ходимга ҳисоб маълу-
мотларидан фойдалана олиш имкониятини беради.
4.
Ҳисобнинг тежамкорлиги.
Ушбу талабга кўра, ҳисоб
ишларини узлуксиз такомиллаштириш ва соддалашти-
риш, ҳисоб олиб боришнинг замонавий ва арзон усул
ларини жорий қилишга ҳисоб ходимлари сонини ка
майтириш йўли билан эришиш мумкин.
5.
Ҳисобнинг тўлицлиги ва ўз вацтида бажарилиши.
Ҳисоб хўжалик жараёнининг ҳамма томонини эгалла-
ши ва у тўғрида тўлиқ маълумот бериши лозим. Содир
бўлаётган хўжалик муомалалари тўфисидаги маълумот
лар ўз вақтида берилиши лозим. Уз вақтида ва тўлиқ
олиб борилган ҳисоб ёрдамидагина корхонанинг хўжа-
лик фаолиятига тўғри раҳбарлик қилиш, хўжалик жа
раёнини мукаммал ўрганиш, содир бўлган камчилик
ларни ўз вақгида аниқлаб, уларни бартараф этиш им-
кониятларига эга бўлиши мумкин.
Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳамма иш
ларини ҳисобга олиш микдорий ифодалаш ва сифат
жиқатдан тўғри тавсифнома бериш учун зарурдир. Шу
боисдан \ам ҳисоб ёрдамида кузатиладиган объектлар
сон кўрсаткичлари билан ифода этилади. Ҳисобда шу
мақсад учун натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан фой
даланилади.
Натура ўлчови хўжалик маблағлари ва уларнинг иш
жараёнидаги ҳаракатларини натура ҳолда ифодалаш
учун хизмат қилади. Натура ўлчовларини қўллаш ҳисобга
олинаётган объектнинг хусусиятларидан, яъни унинг
физик ва истеъмол хоссасидан фарқ қилади. Масалан,
ҳисоб объектлари: оғирлик бирлигида (грамм, кило
грамм, тонна); узунлик бирлигида (сантиметр, метр)
ва бошқаларда ўлчанади.
Меҳнат ўлчови маълум бир маҳсулотни ишлаб чи
кариш ёки бирон-бир ишни бажариш учун сарфланган
иш вақтини аникдаш учун хизмат қилади. Бу ўлчовга
мисол қилиб
Do'stlaringiz bilan baham: |