Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
94
— Бир-икки кундан бери тоби йўқ. 
— Худой сақласин, худой сақласин, — деди хотин, — қих... бевақт келиб сизларни йўлдан 
тўхтатдимми... хайр, худо синглимни ёмон кўздан асрасин, — деб фотиҳа ўқуди. 
— Хуш келибсиз, — деди Офтоб ойим... 
— Хушвақт бўлинглар, айланай, қих... — деди хотин ва Кумушка қараб давом этди, — анув 
кунги сўзингиз билан йўлдан қайрилиб кирган эдим. Эртага ўғлим Тошканд жўнамоқчи, 
отангизнинг хат-патлари бўлса... қих. 
Кумуш жавоб бериш ўрнига онасиға қаради. Қизининг қарашидағи маънога тушунган Офтоб 
ойим «юборатурған хатимиз йўқдир», деб жавоб беди. Бу сўз билан пучуқ хотин ғилт этиб 
Кумушка қараб қўйди. Кумуш онасини унга хабарсиз кўрсатиб жавоб берди: 
— Отамнинг хатлари йўқ, меники бор, озғина кутишка вақтингиз бўлса, ёзиб берар эдим. 
Пучуқнинг келишидан мақсади фақат шу ёзиб бериладирган хатгина эди. Кумушнинг ўтинчи 
унга мой каби ёқиб тушди: 
— Ёзиб беринг айланай, пошша қиз, боратурған жойимдан кечиксам-да, савоби бор-ку, 
қих... — деди. Кумуш хотиндан миннатдор бўлиб уйига хат ёзиш учун кирди. 
* * * 
Юқорида Отабек томонидан олинған мактубнинг ҳақиқати мана шу йўсун хиёнатнинг 
натижаси эдиким, биз энди хиёнат қаҳрамонлари билан ўқуғучини та-нишдирамиз. 
6. ИСИТМА ОРАСИДА 
Саратоннинг иккинчи куни... Марғилоннинг шимолида бўлған Б... маҳалласининг кунчиқар 
томонида жанубга қараб бурулған тор кўчанинг юқориғи бурчагида отининг тизгинини 
ушлагани ҳолда бир йигит кийимига ўлтурган чанг-тўзонларини қоқар эди. Йигитнинг узоққина 
йўлдан келганлиги, унинг кипрак ва қошлариға, ҳам эндигина чиқа бошлаған соқол-муртларига 
ўлтурған тўзонлардан билгулик эди. Йигирма икки ёшлар чамасида бўлған бу йигит сариқ 
танлик, уккининг кўзидек чақчайиб, ўйнаб ва ёниб турған қизил кўзлик, юзига 
парчинлангандек юза (пучуқ) бурунлик, манглайи қанча ташқариға ўсиб чиқған бўлса, юзи 
ўшанча ичкарига кеткан, қисқаси вақтсизроқ яратилиб қолған бир махлуқ эди. Бурчакда ердан 
икки ярим газлар юксаликда кунботишға қаратиб қурилған иккита кўримсиз бир бетлик 
эшиклар юзларига ёпиқ ҳолда эдилар. 
Маълум йигит бошидағи қалпоғини қўлиға олдида, ҳалиги эшикларнинг ўнг томонидағисини 
очиб, оти билан ичкарига юрди. Эшик ортиқча тор бўлғани учун от сиқилибкина ўтди-да, энди 
узунғина усти очиқ йўлак бошланди. Йўлакдан сўнг ҳавли эди. Ҳавлининг шарқ ва жануб 
томонлари бузилиб-ёрилиб ётқан эски хароба иморатлар бўлиб, ҳавли юзи турлик ахлатлар 
билан булғанч, гўё йиллардан бери тозаланмаған, супурги кўрмагандек эди. Ҳавлининг ўрта 
ерида паканагина балиқ тут ўсиб, остиға кул ва бошқа ахлатлар тўпланған эди. Ҳавлининг 
кунботар томонида харобалиқдан озғина берида бўлған, бояғи йўлакка тиралтириб солинған 
икки даричалик бир уй, бу уй қаторида бир айвон бўлиб, шу-нинг ила бу ҳавлининг тиккайган 
биносининг ҳисоби тамом эди. Бу хонадоннинг ошхонаси бўлмағани учун бўлса керак ҳалиги 
айвоннинг бир бурчагига ўчоқ қурулған. Тутунлар билан айвон деганимиз қоб-қора ис, гўё 
айвон бўлғаниға онд ичмакда. Бунинг устига ўчоқ бошидағи товоқ-қошиқлар, тоғора ва 
қозонлар тартибсиз равишда ифлос ётарлар, қозон теварагида уймалашмакда бўлған уч-тўртта 
товуқлар мундаги ифлосликни яна бир қат оширмоқда эдилар. Айвоннинг нариги ёнидағи 
дарича орқалиқ уйга кирилур эди. Уйнинг ярмиси қуруқ ер — қора шибдан иборат бўлсада, 
аммо тўрида чақич боғлаб йилтирамакда бўлған — кир, юлдуз каби илма-тешук жафокаш оқ 
кийиз, ҳам тахмондағи эски сандиқ устига йиғиб қўюлған бир тўда пахтаси чиқған увадалар 
кўрпа-ёстиқ отини ўз устила-рига олур эдилар. Битта тоқчадағи чети учкан, қони қочқан уч 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish