Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
76
ва сира ишонмаслиқ эди. Ул бу ер тегидан бир кулиб боқиш таъсири билан устидаги тоғдек 
босиб ётқан «орзу»ни ағдариб солған ва қушдек енгил тортқан эди. Унинг оний бу ўзгариши 
шундан иборат эди: «Уларнинг орзу ва ризолиқлари, бу ризолиқ шарофати билан 
топиладирған савоб, юртнинг юқори-қуйи гаплари — барчаси ҳам Кумушнинг ёлғиз шу биргина 
кулиб қараши олдидан ўтаберсин!» 
Оний бу ўзгаришдан сўнг тараддудсиз шу қарорни кўнглидан кечирди: «Уларнинг 
орзуларини буларга сўзламайман-да, Тошкандларига ҳам бормайман». 
Ундаги бу ўзгариш оний бўлғанидек жуда жиддий ҳам эди. Кўнглига неча кунлардан бери 
узала тушиб ётқан бу чигил «бир кулиб боқиш» сиҳри билан ешилган ва Марғилонда доимий 
турғунлиққа деб тугилган эди... Бу ўзгаришдан кейин онадан туғма бўлиб енгил тортди, гўёки 
мундан сўнг ўзиники бўлғандек қилиб ишонч ва сокит кўзлари билан уйга қаради. Шу вақт уй 
ичидаги ситамгар пари ўзининг сиҳирлик кўзлари билан Отабекка яна кулиб қараб турар эди-
да, гўёки шу ку-лиш билан ўз сиҳрининг қайси даражаларда кучлик бўлғанини сўзлаб 
фахрланар эди. 
* * * 
Ўртадан ўн беш кунлар вақт ўтди. Кумушнинг қайталаб сўрашиға: 
— Чиндан-чиндан: мундан сўнг Тошканд бормайман, — деган жавобни берар эди. Кумуш бу 
гапка ажабланар, тўғриси, шодланар эди. 
* * * 
Марғилон келганнинг йигирманчи куни. Отабек ҳозирғина қаёққадир чиқиб кеткан эди. 
Қутидор одатиға қарши бозордан кундуз соат учларда қайтиб келдида, Отабекни сўради, 
йўқлиғини билгандан сўнг хотинини меҳмонхонаға бошлаб чиқди. 
— Тинчликми? — деб сўрағучи Офтоб ойимға сўйинч ва ё қувончлиғи билинмаган бир 
вазият билан жавоб берди: 
— Тинчлик. 
Меҳмонхонада эру хотин ёнма-ён ўлтуришдилар. Офтоб ойим бу боши-оёғи йўқ ишдан 
ёрилар даражасига етаёзган эди. 
— Отабекдан ҳеч бир сўз эшитдингми? — деб сўради қутидор. 
— Қандай сўз эшитай, ҳар қачон сўзлайдир, албатта мен эшитаман. 
— Тошканд тўғрисида ҳеч гап айтмайдими? 
— Тошкандга бир гап бўлғанми? 
— Тошкандга ҳеч гап бўлмаған, — деб кулимсиради қутидор. — Маним муддаом бошқа 
тўғриларда. Қизингдан ҳам ҳеч гап эшитмадингми? 
— Ҳеч гап... Ҳа, айткандек кеча, эрининг мундан кейин Тошканд бормаслиғини сўзлағандек 
бўлған эди. 
Қутидор бир ишка тушунгандек кўзини ўйнатиб олди ва сўради: 
— Энди Тошканд бормас эмишми? 
— Билмадим; чинми, чин эмасми, ҳайтовур қизингиздан эшиткандек бўлған эдим. Нима, ота-
онаси билан уришиб келганми? 
— Йўқ, — деди қутидор ва чўнтагидан бир нарсани ола-ола айтди, — мен бу кун 
Тошканддан қизиқ бир хат олдим. 
— Кимдан? 
— Қудангдан, — деди қутидор ва хатни оча-оча,— шуни санга ўқуб бермакчиман, — деди. 
— Ахир ўзи нима гап? — деб сўради Офтоб ойим. 
— Эшитсанг биласан. 
«Қудамиз Мирзакарим қутидорға ва қудачамиз хо-нимға етуб маълум бўлғайким, бизлар 
мунда соғ-саломатдирмиз ва ул жонибдаги сиз ҳурматлик ва иззатликларни парвардигори 
оламдин сиҳҳатларингизни салоти хамса олдида сўраб турмоқдамиз. Баъда махфий 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish