Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
54
— Қутидордек қўймизож бир одамнинг бундай зўр ишка оралашқанлиғига ақл ҳам бовар 
қилмас эди. 
Гўё бу сўзлар Кумушбибининг ўчкан чароғини қайтадан ёқарлар, умид осмонининг йўқолиб, 
яши-риниб кеткан юлдузлари яна қайтадан ўз ўринларига келиб қўнғандек бўлурлар, унинг кўз 
ўнгида жой олган қоралиқлар шу ёқила бошлаған нажот шамълари партави билан ўз-
ўзларидан йўқолғандек кўринарлар эди. 
Даҳлиз эшиги остида бир дуркум оёқ товушлари эшитилиб қўрбоши кўринди. 
— Келишдилар, тақсир, кирсинларми? 
Қушбеги жавоб бериш ўрнига мактубни олиб кўрпача остиға яширди ва Кумушбибини 
танбиҳлади: «Мажлисда маним рухсатимдан бошқа сўзлашингиз отангиз билан эрингизнинг 
ўлимларини тилашингиздир, тушундингизми?» Кумуш қабул ифодасини бергандан сўнг 
қушбеги даҳлизда қараб турған қўрбошиға «Кирсинлар» деди. 
Кумушбиби уларни боя йўл устида, йигитлар орасида кўрган бўлса ҳам бироқ даҳшат ичида 
фақат ўрдага қараб югира берган эди. Энди «Кирсинлар» жумласини эшитгач, юраги ортиқча 
шо-пириниб кетди, унинг истиқболиға туришни ва бўйниға осилиб йиғлашни тиласа-да, 
қаршисидаги «олабўжилар» бунга мониъ эдилар. Шу вақт йигитлар олдида, қўлларида кишан 
бўлғани ҳолда Отабек билан қутидор кирдилар. 
— Йигитлар, сиз чиқингиз! Қўрбоши, сиз кишанларни ешингиз! — деб буюрди қушбеги. 
Ўзининг мундан кейинги кўргуликларини фожиъалар водийсида кўрган қўрбоши бошлаб 
кишан калидини қутидор қўлиға солди. Калидни бурар экан, унинг қўли дирдир қалтирамоқда 
эди. Ҳомиднинг номаълум бир ғарази йўлида қурбон қилинаёзған ва бу ғаразда ўзининг ҳам 
иштирокининг борлиғиға қойил бўлған қўрбоши ишни бу янглиғ аксланишидан сирнинг 
очилғанини муқаррар билиб, ўзини шу соат жаллод қўлиға топширилишини аниқ кутмакда эди. 
Минг бало билан қутидор қўлини бўшатиб, гал Отабекка етди. Отабек қўлларини бўшатғучи 
қўрбошининг бунчалик титраб, қалтирашидан ўз рақибларидан биттаси шу киши бўлғанини 
ўйлади. Гарчи ўзининг нажоти ҳали қоронғу эрса-да, қўрбошини бир синаб кўриш учун ҳамма 
кучини икки кўзига йиғдида, унга қаради. Фавқулодда даҳшат касб эткан унинг кўзлари 
қаршисида қўрбошининг гуноҳкор кўзлари чидай олмадилар-да, ерга боқдилар, Отабекнинг бу 
синаши ўз фикрининг тўғри бўлиши билан натижаланди. 
Қушбегининг буйруғи билан икки гуноҳкор тиз букиб ўлтурдилар. Қўрбоши ҳам тўрбасини 
йўқотқан гадойдек қушбегининг чап ёниға, Кумушбибининг юқорисиға бориб ўлтурди. Отабек 
ва қутидорнинг кўзлари Кумушбибига тушкан бўлса ҳам ўз қайғулари билан бўлиб унга 
илтифот қилмағанлар, ҳоким маҳкамасида паранжилик хотиннинг нима қилиб юрганлиғидаги 
фавқулоддалик ҳам эсларига келмаган эди. Дор остидан қайтиш сирри, қўлдан кишанларни 
олиниш сабаби уларни жуда шоширған, шунинг учун қушбегининг оғзиға қараған эдилар. 
Қушбеги бўлса негадир узоқ ўйлаб ўлтурар, тезда гап очмас эди. Бу ҳолда бутун мажлис аҳли 
қабзиятда, қирқ қулоқ бўлиб унинг оғзиға тикилган эдилар. Аммо бу ҳолга қўрбоши жону 
дилдан тарафдор, шу ҳолда бир неча кунлаб эмас, йиллаб сўзсиз қолишни тилар эди. 
— Отабек, — деди қушбеги сўз бошлаб, — қўлға олинған кунингиз менга ўзингиз билан 
отангизнинг қандай кишилар бўлғанингизни, яъни маслакингизни сўзлаған эдингиз. Аммо биз 
ўшал сўзларингизга далил ва исботсиз ишона олмаймиз. Сизни дор остидан қайтариб 
келишимиз ҳам ўшал даъвонигизга бирар исботингиз борми ёки қуруқ бир гапми, деб ҳукмнинг 
ижросини бир оз фурсатка тўхтатишдир. Энди сиз ўшал даъвонгизни исбот қила оласизми? 
— Ўшал кунги маним сўзлағанларим, отам билан маним ички сирларимиз эди, — деди бек, 
— албатта бунга гувоҳ ва исбот топиш қийиндир. Агарда отам келиб маним сўзимни 
қувватлағанда ҳам бари бир сиз, ўғлини қутқазиш учун сўзлайдир, дер эдингиз-да, иғвогарлар-
нинг гапига ишониб ўз ҳукмингизни қила берар эдингиз. 
Яшиндек сўққан унинг бу сўзларидан қушбеги ўзини аранг тўхтатди: 
— Демак, ўша сўзларингизни исбот қилиш учун ҳужжатингиз йўқ? 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish