Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc



Download 1,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/209
Sana21.02.2022
Hajmi1,51 Mb.
#76851
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar''

www.ziyouz.com kutubxonasi 
187
— Ким сизга — отанг темирчи деяпти? 
— Ахир сўзингизнинг сираси шунга келади-да... 
— Тавба, — деб кулди Кумуш, — жек кўрасан, деб бир айтасиз, ўзингдек фаҳмлайсан, деб 
узиб улайсиз, сен қўрқмасанг ҳам бўлади, деб тағин нина тиқасиз... Мана шуни гапка темирчи, 
деб айтадилар. 
— Рост-да ахир, сиз қўрқмасангиз ҳам... 
— Сўзлай беринг. 
— Ахир... 
Зайнаб ўзининг хатосини онгли ва гапуралмай ғўлдиради. Кумуш эса буни сезиб Зайнабнинг 
ўз оғзидан иқрор этдириш кўйига тушди. 
— Мен тушундим, — деди, — сен қўрқмасанг ҳам бўлади эринг сени яхши кўради, 
демакчисиз. 
Зайнаб ишини тўхтатиб бўзрайғанча Кумушка қараб қолди... Бу хатосини ўнглаш учун эсига 
ҳеч гап келмас эди: 
— Ахир... менга ўхшаш сизни ҳам ишондириб қўйғандирлар. 
— Сизни нимага ишондирғанлар? 
— Ахир... Мен сенсиз туролмайман, деб сизга ҳам айткандирлар... 
— Ҳеч. 
— Сизга айтмаган бўлсалар... менга юз қайталаб айтадирлар... У кишини сизга ҳам 
шунақалар, деб ўйлабман... 
Ўзи асло ишонмаған шунча ёлғон гапларни бояғи довдираш ҳолатида илҳом равишда тўқиб 
юборди. Унинг бу довдир гаплари ғалаба қозонмоқчи бўлған Кумушни довдиратти, бояғи ойна 
ёнида туғилган шубҳаси чинга чиқғандек бўлди ва муҳокама хусусиятини йўқотди. Зайнаб 
тўғри айтади, деб ўйлади, агар уни яхши кўрмаганда Тошкандга келишимни кутиб 
ўлтурармиди?.. 
Зайнаб бу ёлғонлаш натижасидан қўрқиб, ўнгу терс ишига ёпишди. Кумуш моддий ҳаётидан 
айрилған жонивордек бўшашди. Ойбодоқ она тарафидан икки кундаш ўртасиға қўйилган 
тушлик бир неча вақт совиб ётди. Зайнабнинг қўрқа-писа «олинг, опа»сидан сўнг икки тараф 
ҳам лагандан чимчиган бўлишдилар-да, бирин-сирин қўлни дастурхон четига артишдилар... 
Шундан бирар соат кейин Отабек қайтиб Зайнаб томондан қарши олинди. Уст тўнини ешиб 
Зайнабка бергандан сўнг, қайси уйга кириш тўғрисида ҳавли юзасида бир оз тарадудланиб 
қолди. Теварагида ғилдирлаб юрган Зайнабнинг уйига кирабериш учун Кумушнинг 
мулоҳазасини қилар, Кумушнинг олдиға кирмак учун Зайнабни ўйлар эди. Кумуш уйда 
кўринмади, шунга кўра «ухлағандир», деб ўйлаб Зайнаб билан кирди. Зайнаб оёғи олти, қўли 
етти бўлған ҳолда эрини тўрт қават кўрпача устига ўтқузиб, ёнига учта пар ёстиқни уйди. 
Эрининг маҳсисини артишка кўмаклашиб, елпиб қўймоқ учун изн сўради. Отабек узр айтиб 
бунчалик меҳрибончилиқ маъносидан чўчиб қўйди. Отда келган бўлса ҳам куннинг 
иссиғлиғидан бир пиёла чойга муҳтож эди. Чой сўзи оғзидан чиқмасданоқ Зайнаб ўчоқ бошиға 
югуриб кетди. Унинг кети билан Кумушнинг уйига қаради. Эшик ва даричалар очиқ бўлсалар 
ҳам уйда бирав кўринмади. 
Кумуш келгандан бери Отабек кун сайин ўзини сиқиқроқ бир доирага кириб борғанлиғини 
сезар эди. Адимини санаб босиш, бир чўқиб саккиз ёққа қараш каби эҳтиётларга 
таълимотсизоқ ўрганиб қолған, бунинг устига бир хил ўнгғайсизлиғи ҳам йўқ эмас эди... Унинг 
ўткан кунлари, яъни Кумушка Марғилонда қиладирған муомала ва алоқаси Зайнабка қоронғи, 
шу қоронғилиқдан фойдаланиб Зайнаб билан муомаласи ўзи тилаганча. Аммо энди ўша 
ҳолатни давом этдириш мумкин эмас эди. Кумушка кулиб қараса, Зайнабка ҳам шундоғ 
қилмоққа, унга қандоғ муомала қилса, бунга ҳам шундоғ қилишға мажбур эди. Бироқ бунинг 
биринчиси юракдан, иккинчиси... Биринчисини тавсиф қилиб кўрсатиш нучукким, биз шу 
ўрингача кўб қоғозларни қоралаб келамиз, ўқуғучини ҳам зериктирмай орқамиздан 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish