№4 | 2021
6
Моделлаштирувчи
Когнитив
Ахборот билан ишлаш
компетенцияси
Бошқарув
Таълимий компетенциялар таянч (умумий) ва махсус (фанга оид) компетенцияларга
бўлинади [1, 2, 3, 4]. Таянч компетенциялар ҳар сафар таълимнинг маълум бир босқичи ва
белгиланган ўқув фани учун аниқлаштришда. Ҳар бир компетенция мазмунини аниқлаш
учун унинг таълимдаги умумий функцияси ва роли билан боғланган тузилма керак бўлади.
Компетенциялар анъанавий таълим параметрлари билан таққосланишини таъминлаш учун
“таълим компетенциялари” моҳияти ва мазмуни тушунчасини компетенциянинг тузилма
компонентлари рўйхати орқали очамиз: компетенциянинг номи; компетенция типи ва унинг
умумий кетма-кетлигидаги ўрни (таянч, умумфанлар, фанга оид); компетенциялар
киритиладиган, реал фаолият кўрсатадиган объектлар доираси; компетенциянинг ижтимоий-
амалий боғлиқлиги ва аҳамияти (у жамият учун нима сабабдан керак?); компетенциянинг
шахсга нисбатан аҳамияти (нима сабабдан ўқувчи компетент бўлиши керак?); реал объектлар
доирасига оид билимлари; берилган реал объектлар доирасига оид кўникма ва малакалар;
мазкур компетенция доирасида ўқувчининг фаолият кўрсатиши учун керак бўладиган
минимал тажрибаси (ўқитиш босқичлари бўйича); индикаторлар – ўқувчи компетентлиги
(ўқитиш босқичлари бўйича) даражасини аниқлаш учун ўқув ва назорат – баҳолаш
топшириқлари намуналари, мисоллари.
Мамилакатимиз умумий ўрта таълим мактабларида таълимнинг узликсизлиги,
узвийлиги, ўқувчи шахси устуворлигидан келиб чиқиб уларнинг ёки хусусиятларига мос
равишда қуйидаги таянч компетенциялар шакиллантрилади; ахборот билан ишлаш
компетенцияси; шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси; ижтимоий фаол
фуқаролик компетенцияси; умуммаданий компетенциялар; математик саводхонлик, фан ва
техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси.
Таянч компетенциялар таркибига кирувчи “Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси”
қуйидагиларни кўзда тутади: мавжуд ахборот манбаларидан (интернет, телевизор, радио
(аудио-видео ёзув), телефон, компьютер, электрон почта ва бошқ.) фойдалана олиш; медиа
воситалардан зарур бўлган ахборотларни излаб топа олиш, саралаш, қайта ишлаш, узатиш,
сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш ва фойдаланишда медиа-маданиятга риоя қилиш;
маълумотлар базасини ярата олиш, асосийларини танлай олиш ва уларни таҳлил қила билиш;
кундалик фаолиятда учрайдиган ҳужжатлар билан ишлай олиш.
Умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот техналогиялари фани
бўйича ташкил этиладиган дарсларда ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенциясини
шакиллантриш масаласини қуйидаги даражаларда қараб чиқамиз: элементар даражада –
амалий топшириқларни бажариш ва назарий базани шакллантриш учун ахборот билан
ишлаш
компетенцияларни шакллантиришга тайёрлаш малакаларини, компьютер ва электрон
почта фойдаланувчиси кўникмаларини шакллантириш; функционал даражада - график
пакетлар ва мультимедиа воситалари билан ишлаш кўникмаларини, ўқувчилар ва
ўқитувчиларнинг мактаб ичида, шунингдек мактабдан ташқарида, шу билан бирга Интернет
тармоғида коммуникацион қобилиятларини шакллантириш; тизимли даражада - онлайн
режимда тармоқ орқали ўзаро таъсирлашув, интернет имкониятлари ва шахсий компьютерда
ахборотни ҳимоялаш воситаларидан фойдаланиб ижодий топшириқларни бажариш учун
амалий дастурлар пакети, тестловчи дастурлар ва электрон ресурслар билан ишлаш
компетенцияларини шакллантириш.
Манбалар таҳлили [5, 7], ўқувчиларда шакилланадиган “Ахборот билан ишлаш
компетенцияси” тузилмаси қуйидаги 3 та компонентни ўз ичига олишни кўрсатди (1-расм).
1-расм. Ахборот билан ишлаш
компетенцияси тузилмаси
ПЕДАГОГИКА ВА ПСИХОЛОГИЯДА ИННОВАЦИЯЛАР | ИННОВАЦИИ В ПЕДАГОГИКЕ И ПСИХОЛОГИИ | INNOVATIONS IN PEDAGOGY AND PSYCHOLOGY
Do'stlaringiz bilan baham: |