Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ – ТАЪЛИМ СИФАТИНИ
ОШИРИШ ОМИЛИ 
Р.Х.Холиқназаров (ТВХТХКТМОИ, катта ўқитувчиси) 
2015 йилнинг 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси биринчи 
Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари 
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш 
тўғрисида”ги ПФ-4702 сонли фармони имзоланди ва 6 феврал куни ушбу 
вазирлик ташкил этилди. 
Ушбу вазирликни ташкил этилиши билан турли бошқа соҳалар каби 
таълим тизимида ҳам ахборот технологияларини янада кенгроқ тадбиқ қилиш 
жадал суратларда ривожланиши бошланди. Ахборот комуникация 
технологиялари (АКТ) ривожланиши натижасида республикамизда АКТ 
соҳасида бир нечта лойиҳалар ишлаб чиқилган. Бунга мисол сифатида таълим 
порталлари, таълим видеопорталлари, болалар кутубхонаси, малака ошириш 
институтлари ягона портали ва бошқаларни олишимиз мумкин.
АКТни таълим тизимига тадбиқ қилиш куннинг долзарб масалаларидан 
бири десак муболаға бўлмайди.
“ХХI аср – ахборот технологиялари асри” деб бежиз айтилмаган. 
Бугунги кунга келиб таълим соҳасида кўплаб ютуқларга эришилмоқда. Айни 
вақтга келиб таълим соҳасида самарали ислоҳотлар амалга оширилди. 
Инновацион технологияларга асосланиб дарсларни ўтказиш яхши 
натижаларни бермоқда. Ахборот коммуникацион технологияларни ўқув 
жараёнида қўллаш жаҳон амалиётида кенг қиррали бўлиб, унга педагогик,
психологик, дидактик, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа
нуқтаи назарларидан ёндашиш лозим. Дарс жараёни мураккаб ижодий 
машғулотдир. Унинг самарадорлиги кўп жиҳатдан ўқувчиларнинг
фаоллигига боғлиқ. Уларни фаоллаштириш учун ахборот технологиялари,
ўйин, баҳс, суҳбат, мусобақа, саёҳат, конференция, давра суҳбати, ролли
ўйинларни қўллаш, китоб билан ишлаш, компьютер машғулотларига
кўпроқ вақт ажратиш керак.Таълим жараёнида ахборот-коммуникацион
технологияларнинг ўринли қўлланилиши, машғулотларнинг қизиқарли
тарзда ташкил этилишига олиб келиши билан ўқув материалларининг
чуқур ўзлаштирилишига кенг имконият яратиб беради.
Ўқувчи билимларни нарса ва ҳодисаларни бевосита кузатиш орқали, 
сезгилар воситасида билиб олади. Буни Каменский таълимнинг олтин қоидаси 
деб атаган. Сезгилар воситасида мукаммал идрок қилинган нарсалар, 


126 
ҳодисалар хотирада узоқ ва мустаҳкам сақланади. Инсон ўқув ахборотларини 
кўз ва қулоғи ёрдамида қабул қилади. Қулоқ 15500 та сезгир элементларга, кўз 
эса 126 миллион сезгир элементларга эга экан. Педагог олимларнинг 
таъкидлашича, агар таълим жараёни ахборот технологиялари, педагогик 
технологиялар билан ўқувчининг шахсий иштироки, фаоллигида кечса, 
ўзлаштириш сифати ва самарадорлиги 90%ни ташкил этар экан.
Бугунги кунда таълим тизимини ривожлантиришни ахборот 
технологияларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас, чунки бу технологияларнинг 
фанлар бўйича турли мавзуларни кўргазмали ва тушунарли шаклда баён
қилиш имкониятлари жуда катта десак муболаға бўлмаса керак.
Таълимнинг сифатини ошириш учун, таълим стандартлари, ўқув 
дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмаларни такомиллаштириш, илғор 
педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни кенг жорий этиш 
тақозо этилади. Таълим муассасаларида ташкил этиладиган педагогик 
жараёнларнинг бугунги кундаги вазифаси ўқувчиларни кун сайин ошиб 
бораётган ахборот таълим муҳити шароитида мустақил равишда фаолият
кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона ва тўғри фойдаланишга 
ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил 
ишлаш имкониятини яратиб бериш зарур ва шартдир. Ўқитиш сифатини 
ошириш учун эса, ўқитиш методикасини тубдан такомиллаштиришни ва 
ривожлантиришни 
тақозо 
қилади. 
Ўқитиш 
методикасининг 
такомиллаштириш эса ўқитувчининг турли-туман техникавий воситалардан 
фойдаланишига боғлиқ. Умумий ўрта таълим ва касб-ҳунар коллежлари 
таълимини ривожлантиришда инновацион технологияларни жорий этиш, 
таълимни бошқаришни такомиллаштиришни тақозо этади. Илғор ўқитувчилар
фаолияти ўрганилганда, ўқувчига нисбатан ишонч, мустақил фикрлашга
имкон яратиш, ҳамкорлик қилишга интилиш яққол кўзга ташланади.
Таълим жараёнида ташкил этилаётган турли тадбирларни тайёрлашга
ноанъанавий ёндашув тадбир жараёнини қизиқарли қилади. Мактаб ва 
коллежларда ўқитиладиган ижтимоий фанларнинг самаралилиги
ўқитувчининг материални кўргазмали баён қилишига, ўқитишнинг тасвирий
ва овозли техникавий воситалардан фойдаланиб, жонли образлар ярата
олишига боғлиқ. Жумладан, тарих, ҳуқуқ, иқтисод, миллий ғоя фанларида 
ахборот-коммуникацион технологияларининг мультимедиа воситалари
асосида ўтилиши ўқув материалларини образлар кўринишида ифодалашдек
муҳим имконияти мавжуд бўлади. Мавзуга оид видеороликлар, тарихий
фильмлар, тақдимотлар дарсларнинг янада самарали ва қизиқарли бўлишига
яқиндан ёрдам беради. Маълумотларни матн кўринишида эмас, балки
образлар кўринишида тақдим этиш ахборот технологияларининг таълим
тузилишида ўзига хос инқилобий жараёнини ифодалайди.
Маълумотномаларни образлар кўринишида тақдим этиш ўқитишга ва
фикрлашга кескин равишда таъсир этиши мумкин. Кўрилган маълумот
эшитилган маълумотга нисбатан хотирада узоқ сақланади, ўқувчи
томонидан осон ўзлаштирилади ва унга ижобий таъсир этади. Таълим
жараёнида АКТларнинг самарали қўлланилиши нафақат ўзлаштиришга


127 
ижобий таъсир этади, балки ўқувчиларнинг шахс сифатида шаклланишига, 
мустақил ишлаш кўникмасининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир этади. 
Хулоса қилиб айтганда, ахборот-коммуникацион технологиялари
ўқувчиларнинг мустақиллик ва ўзини бошқариш ҳамда ривожланишига
ёрдам беради, ўқувчининг ҳаётда фаол иштирок этиш имкониятини
кенгайтиради. Асосийси, у ўқувчиларнинг коммуникатив кўникма ва 
малакаларини ривожлантиришга ва улар ўртасидаги ҳиссий мулоқотни 
ўрнатилишига ёрдам беради, компьютер билан ишлашга ўргатади. 
Амалиётнинг кўрсатишича, дарс жараёнида ахборот коммуникацион 
технологиялардан фойдаланиш дарс мавзусининг муаммоли масалаларига
диққатни қаратиш имконини беради.
Ўқувчида кўргазма образли таъсирда фикр юритишга, моторик ва
вербал коммуникатив кўникмаларнинг шаклланишига олиб келади. Ахборот 
билан ишлаш, ахборот қидириш, қайта ишлаш, тартибга солиш,
ахборотларнниг мазмунини тушуниш, мантиқий яқинарини ажратишга
ўрганади. Шулар асосида ахборотни олиш маданияти шаклланади. Хуллас
бунда дарсларда ўқитувчи кам меҳнат сарфлаб, дарсда кўпроқ ўқувчининг
фаоллигини таъминлайди.
Агарда ўқитувчи дарсларни АКТдан фойдаланган ҳолда олиб борса: 
дарсда ўқувчи фаоллиги янада жадаллашади; 
ўқувчининг вербал коммуникатив кўникмалари шакллана боради; 
фанга бўлган қизиқиш янада кучаяди; 
ҳар бир дарсни ўзи учун бирор янгилик олади; 
компьютер техникасига бўлган қизиқиши ортади; 
аудио ва видео материаллар орқали чуқурроқ билимга эга бўлади; 
дунёқараши кенгаяди ва ҳ.к. 
Шу билан бирга ахборот билан ишлаш, ахборот қидириш, зарурларини 
ажрата 
олиш, 
қайта ишлаш, тартибга 
солиш, 
ахборотлардан 
мазмунини тушиниш, мантиқий яқинларини ажрата олишга ўрганади. Шулар 
асосида ахборотни олиш маданияти шаклланади. 
Ўқитувчининг ўзи эса технологик жараёнда замон билан ҳамнафас, 
дарсларни бир неча манбалар ва энг сўнгги янгиликлар билан бойитувчи, 
ўқувчи кўз ўнгида эса мукаммал шахс сифатида шаклланиб колади. 
Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ақлий салоҳиятининг ўсиб бор
иши, уларнинг таълим мазмунига чуқурроқ кириб боришга интилиши, А
КТдан
фойдаланиб
дунё
янгиликлари
билан 
яшаши 
ҳамда таълим соҳасидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлиб боришн
и талаб этади. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish