Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ўқитишнинг электрон воситалари
атамасидан фойдаланамиз. 
Ўқитишнинг кўргазмалилик тамойилининг умумтан олинган тамойил сифатида 
юқори даражада аҳамиятлилигига қарамасдан фанда электрон воситалар учун педагогик 
жиҳатдан самарали кўргазмали – образли тасвир сценариясини яратишнинг назарий асоси 
деярли мавжуд эмас. Жумладан, тасвирларни қайта ишлаш ва ўрганишда инсон кўзининг 
ноёб имкониятлари анъанавий ҳолда ҳам, шунингдек, ўқитишнинг электрон воситаларида 


67 
ҳам етарли даражада фойдаланилмайди. Кўргазмалиликнинг тасвирий (расмлар, 
фотопортретлар, манзараларнинг фоторепродукцияси, наққошлик санъати, архитектура ва 
атрофдаги оламнинг бошқа фототасвирлари) ва шартли-графикли (жадваллар, схемалар, 
блок-схемалар, график чизмалар, диаграммалар ва бошқалар) воситалари, шунингдек, 
замонавий мультемедиа иловалари (аудио ва видеолавҳалар, анимация) ўқувчиларнинг 
интелектуал билиш фаолиятида муҳим роль ўйнайдиган қоғозли ва электрон нашрлар учун 
самарали дидактик воситалардан бири ҳисобланади. 
Назарий материалнинг кўргазмалилиги, очиқлилиги, мазмунга тўлалиги ва бошқа 
фойдали хусусиятлари ўқув материалини ўрганиш, уни тушуниш, олинган билимларни 
ўзлаштириш ва мустаҳкамлаш тезлигига боғлиқ. 
Тушунча ва таърифларни, ҳодиса ва жараёнларни кўргазмали тушунтириш, 
иллюстрациялашни талаб этувчи матн лавҳасини тушуниш қийин бўлган шароитда у ёки 
бу кўринишдан кенг фойдаланиш, шунингдек, материални (қоғоз ёки электрон кўринишда) 
тўлиқ жонлантириш учун иллюстрациядан оптимал фойдаланиш, уни ўрганиш, тушуниш 
ва ўзлаштиришни яхшилашга, ўқитиш вақтини оптималлаштиришга, бутун ўқув-билиш 
фаолиятининг самарадорлигини оширишга имкон беради.
У ёки бу кўринишдаги иллюстрациялардан фойдаланишнинг мақсадга 
мувофиқлигини қисман аниқлашга имкон берувчи ёндошувлар ва тамойиллар мавжуд. 
Хусусан, тажриба кўрсатишича, иллюстратив материалдан қўшимча кўргазмали 
тушунтириш талаб этиладиган ўқув материалини тушуниш қийин бўлган шароитда, 
шунингдек, мавзулар бўйича мазмунли блокларни (модул, мавзу, параграф охирида) 
умумлаштириш ва тизимлаштириш учун, ўқув материалини умумий жонлантириш ва 
мотивацияни ошириш учун фойдаланиш лозим. 
“Иллюстрация қанча кўп бўлса, шунча яхши бўлади” тамойили – ёлғон. Чунки, 
матнда кўп миқдордаги иллюстрацияларнинг мавжудлиги, у ёки бу расмга асоссиз ўтишлар 
сони, ўқувчиларга бутун гиперматн майдони бўйича ҳаволалар ёрдамида бошқа 
объектларга чегараланмаган эркин ҳаракат қилишнинг тақдим этилиши ўқитиш 
самарадорлигининг пасайишига олиб келиши мумкин. 
Ўқитиш жараёнида баён этилаётган ахборот шартли-графикли тасвирлар (схемалар, 
блок-схемалар, диаграммалар, траектория) ва реал тасвирлар (сиртлар, жисмлар ва 
бошқалар) билан иллюстрацияланадиган анимациялар энг самарали ҳисобланади. 
Анимация эффектини амалга оширишнинг бир неча усуллари мавжуд. 
1. “Улаш” туридаги усул. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, муаллиф статик 
ахборотни танлаб, уни таркибий қисмларга бўлади, сўнгра бу қисмларни бир-бирига улаш 
кетма-кетлигини тасвирлайди. 
2. “Кэшлаш” туридаги усул. Бу усулнинг моҳияти шундан иборатки, матн билан 
тўлдирилган жадвал дастлаб ёпиқ бўлади, сўнгра уни қадамма-қадам очиш рўй беради.
3. “Фазода ҳаракатланиш” туридаги усул. “Улаш” усулидан фарқи шундаки, унда 
қадамлар кетма-кетлигини тасвирлаш керак. 
График иллюстрациялар билан тўлдирилган ўқитишнинг электрон воситалари 
экрани ўқувчилар диққатини тасвирларга жамлайди. 
Ўқитишнинг электрон воситаларидаги анимация элементлари, видеолавҳалар ва 
овоз жўрлиги билан ёрқин расмийлаштирилган иллюстрацияли тақдим этилган назарий 
материал ўрганилаётган материални қабул қилиш жараёнини осонлаштиради, уни 
тушуниш ва эслаб қолишга имкон беради, предмет, ҳодиса ва вазиятлар ҳақида яққол 
тасаввур ҳосил қилишга имкон беради, ўқувчиларнинг билиш фаоллигини 
рағбатлантиради. 
Дарс жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, замонавий ахборот 
технологияларидан фойдаланиш таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат 
қилади. Бунинг учун фанлардан ўқитишнинг электрон воситаларини яратиш ва ундан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланмоқда. 


68 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish