Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА МУАММОЛИ ДАРС



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА МУАММОЛИ ДАРС 
ЎТИШ САМАРАСИ 
Д.М.Артикова (Тошкент Банк коллежи ўқитувчиси) 
Физика 
фанини 
ўқитишни 
такомиллаштириш 
ўқувчиларнинг 
фаоллигини ошириш, уларнинг ақл захирасидаги билимлар доирасини 
чуқурлашитириш ва янги имкониятларга таянувчи амарали усулларни жорий 
қилиш долзарб масала бўлиб келмоқда. 
Бугунги кунда барча ўқув-лаборатория жиҳозлари мавжуд бўлган касб 
ҳунар коллежлари ва академик лицейларда физика дарсларини олиб боришда 
ўқувчиларнинг тушунчалар кўлами кенг, мустақил фикрлашга ундай оладиган 
кўникмаларни шаклланишида муҳим туртки бўладиган услубни – муаммоли 
усулни қўллаш кўроқ ижобий натижа бермоқда. Муаммоли ўқитиш оддий 
ўқитишдан юқори даражада маълумот сақлашни ва ўқувчини тажрибага 
қизиқтиришни орттириш билан фарқланади. 
Муаммоли ўқитишда ўқитувчи энг мураккаб тушунчалар ҳқида билим 
беришда ечим талаб қилинадиган ҳолатларни мунтазам равишда келтиради, 
ўқувчиларга фақат фактлар етказиб бериш билан чегараланмай, балки 
фаоллаштириш усулини ҳам қўллаб билим беради. Муаммоларни таҳлил 
қилиб, ўқувчилар мустақил хулосага келадилар. Бунда ўқитувчи ёрдамида 
ўрганилаётган қонун ва коидаларни тўғрилигига хулоса ясалади. 
Намойиш тажрибалари асосида ўтказиладиган муаммоли дарслар 
ёрдамида ўқитувчилар билим олиш ва бу билимларни амалда мустақил 
қўллаш имкониятига эришадилар. 
Масалан: Суюқлик хоссаларини ўрганишда, суюқликни турли 
диаметрли капиляр найчалардан кўтарилишини, турли шаклдаги шиша 
идишларда эгаллаган вазиятларини кўрсатиш ва таҳлил қилишларига 
йўналтириш лозим. 
Намойиш тажрибараларининг муаммоли кўрсатиш ўқувчиларни илмий 
тадқиқотга жалб қилиш, ҳамда маълум мавзу юзасидан ўзининг мустақил 
фикр мулохазасини баён қилиш билан бирга, тенгдошлари даврасида ўзининг 
тушунчасини баён этиш ва фикрини ҳимоя қилиш имкониятини яратади.
Бу усул муоммоли вазиятни яратиш орқали амалга оширилиб, бевосита 
тажриба самараси саволнинг ҳусусиятига боғлиқдир. Бу борада қайта 
хотирлашга асослангна саволлар муаммоли бўла олмайди, балки ўрганишни 
кўзда тутилган ва ҳали ўқувчи-ёшларга номаълум бўлган билимларга 
алоқадор саволлар муаммоли ҳисобланади. 
Муаммони ечиш, номаълумни қидириш ўқувчиларни илмий мунозарага, 
ўқувчилар жамоасини жонлантиришга ва дарсликлардан ташқари қўшимча 
адабиётлар билан ишлашган чорлайди. Ўқувчиларда ҳар бир ҳодисага 
мантиқий ёндошув кўникмаларини ҳосил қилиш билан бирга уларни ижодий 
ва мустақил фикрлаш қобилиятини ўстириш билан бирга, дарсга бўлган 
қизиқишини ҳам орттиради. 



Юқоридаги 
мақсадларни 
илгари 
сурган 
ҳолда 
намойиш 
тажрибаларининг бой дидактик имкониятлари ахборотни муаммоли тарзда 
бўлиши, мантиқий ва аналитик таърифланган мазмунни тугаллигини, 
ишонарлилигини таъминлаш, ундан ўқув маълумотини ўзлаштириш 
даражасини аниқлашда фойдаланиш мумкинлигини ҳисобга олиш муҳимдир. 
Академик лицей ва касб ҳунар коллежларида физика ўқитиш 
жараёнининг амалий аҳамиятини ошириш, ўқувчиларнинг ижодий 
фаолиятини ташкил этиш ва уларни мустақил фикрлаш қобилиятларини 
ўстириш устивор вазифадир. 
Намойиш тажрибаларини ўқув мазмундорлик харитасини ишлаб чиқиш, 
асосий ва ёрдамчи тушунчаларни гуруҳла, муаммоли услубда ўқитишга 
тадбиқ этиш методикасини яратиш заминида, фақаи билимли кадрлар 
тайёрлаш эмас, балки олган билимларини ҳаётда қўллай оладиган етук 
шахсларни тайёрлаш билан бирга ўқувчиларнинг индивидуал хислатларини
кўрсатишга ижодий шароит яратиш асосий мақсад саналади.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish