Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ПОЧТА



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet297/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ПОЧТА 
АЛОҚАСИ КОРХОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ 
МАСАЛАЛАРИ 
 
Р.Ф. Худойбердиев (ТАТУ,ассистент) 
 
Бозор мунособатларини ривожлантириш, миллий иқтисодиётни модернизация этиш, 
ҳалқаро алоқаларни интенсив ривожланиши почта алоқаси соҳасини самарали фаолият 
юритиш ҳамда ривожланиш йўналишларини ўзгартиришни талаб этмоқда. Замонавий 
почта алоқаси соҳаси бу маълумот узатиш кўринишлари орасидаги энг самарали фаолият 
турларидан бири ҳисобланади ва бу соҳа доимий равишда ривожланиш, хизматлар 
самарадорлигини оширини тақозо этади. 
Жаҳонда ахборотлашган жамият шаклланаётган шароитда почта алоқаси 
хизматлари курсатишда ахборот коммуникация технологияларига асосланган хизмат тури 
кенг жорий этилмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгач почта алоқасининг 
ривожланиши янги импульсга эга бўлди. Ўзбекистон республикаси жаҳон ҳамжамиятига 
тобора дадил кириб бораётган бугунги кунда почта хизматининг келгусидаги 
ривожланишига кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Почта алоқаси муассасалари – умумдавлат 
алоқа тармоғи тизимидаги мустақил хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлиги бўлиб, 
маълумотларни узатиш ишлаб чиқариш жараёнини ва фаолиятини ташкил этади. 
Почта алоқаси соҳаси аҳолига ишончли, қулай, тез хизматларни тақдим этиб 
уларнинг бу борадаги эҳтиёжларини қондиради. Бугунги кунда почта алоқаси 
иқтисодиётни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи замонавий соҳа бўлиб, инсоният учун 
фойдали ва қулай хизмат турларини таклиф этади. «Ўзбекистон Республикаси алоқа, 
ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш 
тўғрисида» ги ПҚ-4475- сон қарорида белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан 
ҳолда мамлакатимизда почта алоқаси соҳасини ривожлантириш, хизмат турларини 


438 
диверсификацияқилиш, замонавий АКТга асосланган янги хизматларнииқтисодиёт барча 
тармоқларига тақдим этиш,хизмат кўрсатиш жараёнини жаҳон стандартлари даражасига 
олиб чиқиш, истеъмолчиларнинг почта хизматларига бўлган эҳтиёжини юқори даражада 
қондириш ҳамда интерактив хизмат турларини тақдим этиш каби бир қатор масъулиятли 
вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. 
Хусусан, мамлакатимизда яқин кеажакдаги почта алоқаси соҳасининг мавқеини 
ошириш, замон талабига мос АКТга асосланган мавжуд ресурсдан унумли фойдаланган 
ҳолда аҳолига янги интерактив хизматларни кўрсатишни йўлга қўйиш ҳамда 
ривожлантиришасносида«Ўзбекистон почтаси» АЖ мижозларга сифатли ва тез хизмат 
кўрсатиш давр талаби ҳисобланади. Почта алоқаси соҳасини ривожлантиришдан асосий 
мақсад АКТ ютуқларини тўлиқ қўллаш орқали турли кўринишдаги ахборотларни узатиш 
бўйича аҳоли ва халқ хўжалигининг эҳтиёжларини тўла ва юқори сифатда қондириш ва 
соҳада янги интерактив хизмат турларини ишлаб чиқишдан иборатдир. 
Ўзбекистондаги макроиқтисодий ўсиш суратларининг юқори натижаларга 
эришилишида мамлакатнинг модернизация қилинаётганлиги ҳам катта ўрин тутади. Унинг 
натижасини барқарор иқтисодий ўсиш суратларидан ҳам яққол кўрса бўлади. 2016 йил 
якунлари бўйича Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,8 фоизга ўсди. Бунда саноат 
маҳсулот маҳсулоти ҳажмлари эса 6,6 фоизга ошди. Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга 
нисбатан 0,1 фоиз миқдорда профитсит билан ижро этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февраль 
куни “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 
тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу қонуннинг асосий йўналишларидан бири 
иқтисодиётни 
янада 
ривожлантириш 
ва 
либераллаштиришга 
йўналтирилган 
макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини 
сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ 
хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, иқтисодиётда давлат 
иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, 
хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва 
шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, 
инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва 
ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш каби асосий мақсадлар белгилаб 
олинди. 
Почта алоқаси соҳаси ҳам иқтисодиётимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси - почта алоқаси объектлари, почта алоқаси 
тармоқлари, алоқа бўлимлари ва почта йўналишларининг почта жўнатмаларини қабул 
қилиш, ишлаб чиқиш ва етказишга мўлжалланган кенг қулоч ёзган тармоқдир. Почта 
алоқаси муассасалари-умумдавлат алоқа тармоғи тизимидаги мустақил хўжалик 
ҳисобидаги ишлаб чиқариш бирлиги бўлиб, маълумотларни узатиш ишлаб чиқариш 
жараёнини ва фаолиятини ташкил этади. Иқтисодиётни модернизация қилиш ва 
хусусийлаштириш жараёнлари почта алоқаси соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Почта 
алмашинуви дунёдаги алоқанинг энг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Бу 
алоқанинг барча фойдаланувчилар фойдаланиши мумкин бўлган нисбатан қиммат 
бўлмаган туридир. 
Почта алоқасининг ривожланишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг 2005 йил 19 майдаги «2010 йилгача почта алоқаси шахобчаларини 
замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг 
янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 128-сон қарори ва 
унинг асосида 2009 йил 18 майда ишлаб чиқилган «Почта алоқаси шахобчаларини 
замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг 
янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш лойиҳаси»ни ишлаб чиқилиши ва бажариш 
қонуний асос бўлди. 


439 
Давлатимизнинг оқилона сиёати хизмат кўрсатиш соҳасига кенг йўл очиб бериб, 
замонавий ахборот технологиялари ва ташқи молиявий манбалардан фойдаланиш 
имкониятини кенгайтирди. Почта алоқаси соҳасида ҳам замонавий ахборот воситалари 
билан таъминланганлик даражаси ортиб, бугунги кунда корпоратив компьютер тармоғи 
орқали электрон маълумотлар алмашинуви асосида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. 
Почта алоқаси соҳасида янгиланишларда технологияларнинг самараси алоҳида ўрин 
тутади. Шунингдек, универсал почта хизматларининг ҳам аҳамияти асло камайгани йўқ. 
Хориж тажрибасига назар соладиган бўлсак, бугунги кунга келиб почта йўналиши бозор 
сегментининг илғор йўналишлари сифатида қайд этилмоқда. Жумладан: 

ёзма хат-хабарларни қабул қилиш ва етказиб бериш бозори; 

посилкаларни қабул қилиш ва етказиб бериш бозори; 

курьерлик почта хизмати ва экспресс-почта хизмати; 

пенсия тўловларини етказиб бериш бозори;

пул ўтказмалари бозори;

чакана савдо бозори 

юк ташиш ва етказиб бериш бозори. 
Кўриб турганимиздек, хорижда почта йўналиши бозор иқтисодиётининг ажралмас 
улкан қисмига айланиб улгурган. Хусусан, почта хизматлари номеклатурасининг кенг 
қамровлиги, соф рақобат муҳитининг мавжудлиги, хизматлари сифатининг юқорилигива 
кафолатланганлиги, янги технологиялари билан таъминланганлиги, кадрлар малакасининг 
юқорилиги яққол кўзга ташланади. Почта алоқаси соҳасида хизматларидан олинган 
даромадлар ҳажмини ўстириш, аҳоли учун янги хизмат турларини жорий этиш, хизматлар 
сифатини ошириш яъни умумий хизматнинг самарадорлигини ошириш асосий иқтисодий 
мақсадлардан биридир. Бунинг учун хориж тажрибаси, фан ва техника ютуқларини, илғор 
технологияларни жорий қилиш, хизмат кўрсатиш жараёнларини компьютерлаштириш ва 
автоматлаштириш, моддий, меҳнат ва молия ресурсларини мақсадгамувофиқ ишлатиш, 
бошқариш тизимларини такомиллаштириш, хизмат кўрсатишни қулай ташкил этиш ва 
режалаштиришда иқтисодий-математик усуллар ҳамда услубиётлардан, компьютерларни 
кенг қўллаш каби омиллардан унумли фойдаланиш зарур. Бунинг натижасида почта 
хизматларининг умумий самарадорлиги ортади
 
Бугунги кунда АКТ соҳасида ҳақиқий инқилобий ўзгаришлар умумжаҳон 
ахборотлашган жамияти шакллантириш билан бир қаторда ижтимоий, иқтисодий ва 
технологик 
самарадорликларга 
эришилмоқда. 
Ушбу 
ўзгаришлар 
асосини 
ахборотлаштириш, телекоммуникация ва компьютер технологиялари негизида ахборотни 
узатиш ҳамда истеъмолчига етказиб беришнинг энг замонавий ва самарали воситалари 
дунёга келаётганлиги сир эмас. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   293   294   295   296   297   298   299   300   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish