Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги


ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ВА ЗАМОНАВИЙ



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

ИҚТИСОДИЙ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН ВА ЗАМОНАВИЙ 
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ 
 
Ў.А. Ҳайдаров (ТАТУ, катта ўқитувчи) 
 
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ўз ривожланиш йўлини танлаб 
ривожланиб бормоқда. Бу йўл демократик ҳуқуқий давлат, ижтимоий йўналтирилган бозор 
иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамияти қуришга йўналтирилган кенг кўламли 
ислоҳотлар йўлидир. Ахборот инқилоби ва ахборотлашган жамиятнинг шаклланиши 
ижтимоий-иқтисодий ривожланишда билимларнинг ролини тубдан ўзгартириб юборди. 
Замонавий шароитларда асосий иқтисодий фаолият тури бўлиб, ахборотларни ишлаб 
чиқиш ва иқтисодиётни самарали амал қилиши учун ундан фойдаланиш ҳисобланади.
Бунда асосий ишлаб чиқариш омили бўлиб билимлар ҳисобланади ва бу билимлар 
таълим тизими орқали етказиб берилади. Замонавий ўқув-тарбиявий жараёни асосида
таълим олувчи шахсини баркамол ривожлантириш концепцияси ётади.
Мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг 23-йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузаларида таъкидланганидек: “Мамлакатимизда амалга оширилаётган 
кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало 
одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги 
воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси 
тобора ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим. 
Шу борада, ҳеч шубҳасиз, ўз вақтида, яъни бундан 18-йил олдин Кадрлар тайёрлаш 
ва шунингдек, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурларини қабул 
қилганимиз таълим-тарбия соҳасида эски қолип ва асоратлардан ҳоли бўлган, бугун 
ўзгаларнинг ҳавасини тортаётган янги тизимни ҳаётимизда татбиқ этганимиз ҳақиқатан ҳам 
тарихий бир воқеа бўлди, десак, адашмаган бўламиз.
Бунинг натижасида мустақил ва янгича фикрлайдиган, замон талабига жавоб 
берадиган авлодни шакллантиришга эришдик, Ватанимизнинг эртанги кунини, тақдирини 
ўз қўлига олишга қодир бўлган фарзандларимиз бугун минбарга чиқмоқда” [1].


434 
Бу сўзлар мустақиллик йилларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган 
ўзгаришларнинг ёрқин ифодаси бўлиб, унинг асосий устуворлиги баркамол ривожланган 
ёш авлодни тарбиялаш тўғрисида ғамхўрлик қилиш ҳисобланади.
Баркамол ривожланган ёш авлод - жисмоний соғлом ва маънавий етук, интеллектуал 
бой, кенг қамровли билимларга эга, мустақил фикрлай оладиган, келажакка дадил 
қарайдиган авлод ҳисобланади.
Маълумки, талабани шахс, мутахассис, фуқаро сифатида шакллантириш олий 
таълимнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Талаба мустақил фикрлашга, 
изланишга, фан, техника, маданият ва жамиятдаги фундаментал ва ҳаётий амалий муҳим 
муаммоларни ҳал этиш жараёнидаги мулоқотга тайёр бўлиши керак. Бундай талаб 
замонавий меҳнат бозори учун рақобатбардош битирувчиларни тайёрлашдаги муҳим
ижтимоий-иқтисодий вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда фаолият 
юритаётган корхона ва ташкилотларда танқидий фикрлаш кўникмаларига эга бўлган юқори 
малакали мутахассисларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда таълим сиёсати ва 
таълим тизимида жиддий ўзгаришларни заруратини белгилаб берувчи жаҳон 
ривожланишидаги қуйидаги умумий тенденцияларни эътиборга олиши лозим:
- жамият ривожланиши суръатларининг тезлашуви; 
- ахборотлашган жамиятга ўтиш, глобаль муаммоларнинг вужудга келиши ва ўсиши; 
- малакасиз ва паст малакали меҳнат соҳасининг қисқариши, бандлик соҳасида чуқур 
тузилмавий ўзгаришлар; 
- жамиятнинг иқтисодий ривожланишида инсон капитали ролининг ошиб бориши.
Таълим тизими – асосий ижтимоий институтлардан бири, шахс шаклланишининг 
муҳим соҳаси, таълим муассасалари ва уларни бошқарув органларининг тарихий 
шаклланган тизими бўлиб, ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш, мустақил ҳаётга ва касбий 
фаолиятга тайёрлаш ҳамда уларнинг таълимга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қондириш 
мақсадларига хизмат қилади [2.84].
Таълим тизимини модернизация қилишнинг устувор йўналишларидан бири ва 
муҳим вазифа бўлиб-мазкур тизимни бошқариш моделини модернизация қилиш
ҳисобланади. Замонавий шароитларда таълимни бошқариш-бу биринчи навбатда 
таълимни ривожланиш жараёнини бошқариш ҳисобланади. Таълим статистикаси ва таълим 
сифат кўрсаткичларининг ягона тизимини ҳамда таълимни мониторинг қилиш тизимини 
яратиш зарур бўлади [2. 90]. 
Замонавий таълим тизими замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва 
тизимларидан фойдаланишга асосланади. Ҳозирги кунда ёшлар вазиятни танқидий таҳлил 
қилиши ва мавжуд зарур бўлган ахборотларни таҳлил қилиш асосида оқилона қарорларни 
қабул қилиши лозим. Танқидий фикрлаш қобилияти маълум бир ўқув муҳитида 
шаклланиши лозим. 
Танқидий фикрлаш қизиқувчанликни намоён этиш ва тадқиқот усулларидан 
фойдаланишни англатади. Танқидий фикрлаш маълум бир масала бўйича нуқтаи назарни 
ишлаб чиқиш ва мантиқий далиллар билан ушбу нуқтаи назарни ҳимоя қилишни кўзда 
тутади. Танқидий фикрлашга эга бўлар экан, инсон у ёки бу ғоялар билан танишади ва 
уларни амалга ошириш бўйича мумкин бўлган оқибатларни кўриб чиқади. Танқидий 
фикрлаш асосида анъанавий билиш жараёни индивидуалликка эга бўлади ва англаб 
етилган, узлуксиз ва маҳсулдор бўлади. 
Таълим олувчиларда танқидий фикрлашни ривожлантириш учун қуйидаги шарт-
шароитлар зарурдир: 
- танқидий фикрлаш бўйича тажрибаларга эга бўлиш учун вақт ва имконият; 
- ўқув жараёнида таълим олувчиларнинг фаоллигига кўмаклашиш; 
- турли хил ғоя ва фикрларни қабул қилиш; 
- кулгили ҳолатга тушмаслиги тўғрисида талабаларни ишонтириш; 
- Ҳар бир ўқувчи танқидий фикрлашга қодир эканлиги тўғрисидаги ғояни 
сингдириш; 


435 
- танқидий фикрлаш кўринишларини қўллаб-қувватлаш. 
Таълим олувчида танқидий фикрлашни ривожлантириш вазиятни баҳолаш, 
асосланган қарорларни қабул қилиш, ўзгараётган мураккаб ҳаётнинг мазмунини тушуниб 
етиш, шахсни ўсиши учун шароитлар яратишга имкон беради. 
Илғор педагогик технологиялар қуйидаги ўқитишнинг интерактив усулларидан 
фойдаланишни кўзда тутади: маъруза-диспутлар,семинар-диспутлар, ишбилармонлик 
ўйинлари, иқтисодий дебатлар, кейс-tadyларни ечиш. Ушбу интерактив усуллар таълим 
олувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантиради, ўрганилаётган муаммолар ва
масалаларни чуқурроқ ўрганишга ундайди ва шу орқали уларни фаол билиш фаолиятига 
жалб қилади. 
Танқидий фикрлашни ривожлантиришга имкон берувчи методик воситалар
кўпдир. Уларнинг кўпчилиги ўқитувчи томонидан ўқув машғулотларида инновацион 
ўқитиш методлари шаклида қўлланилади. Улардан тизимли ва мақсадга йўналтирилган 
ҳолда фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Бунда ўқитувчининг вазифаси таълим олувчига 
нисбатан фаолият олиб бориши ва унинг эҳтиёжларини қондириш ҳисобланади. Ўқитувчи 
таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш фаолиятини ташкил этиши лозим. Таълим 
олувчи ғояларни бериши, мустақил ёки кичик гуруҳ таркиби фаолиятига баҳо бериши 
лозим. Инновацион ўқитиш методининг норматив ўқитиш методидан асосий фарқи 
шундаки, у шахснинг барча салоҳиятли қобилиятларини ривожлантиради. Бунда норматив 
ўқитиш методи ҳам инновацион ўқитиш методи ҳам келажакка турлича қарашини 
таъкидлаш лозим. 
Жамиятнинг замонавий ахборот технологияларини эгаллаган юқори малакали 
мутаҳассисларга бўлган эҳтиёжи таълим сиёсатининг етакчи омилига айланиб бормоқда. 
Ўқитувчининг фаолияти унинг ахборотлардан хабардорлиги ва ахборотлардан самарали 
фойдаланиш қобилиятига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлмоқда. Замонавий мутахассис ахборот 
оқимларида эркин йўналиш олиши учун компьютерлар, телекоммуникация ва ахборотнинг 
бошқа воситалари ёрдамида ахборотларни олишни, қайта ишлашни ва улардан 
фойдаланишни билиши лозим. 

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish