Ўзбекистон республикаси олий ва махсус таълим вазирлиги


 Хомаки турини танлаш кетма-кетлиги



Download 2,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/81
Sana10.07.2022
Hajmi2,95 Mb.
#768501
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81
Bog'liq
Mashinasozlik 01

1.4.2. Хомаки турини танлаш кетма-кетлиги. 
 
Биринчидан, хомакининг турини аниқлайдиган детални тайѐрлаш учун 
қайси технологик жараѐн энг мос келиши аниқланди: қуйиш, болғалаш, 
штамплаш, прокатлаш. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш қобилиятига 
нисбатан турли хил технологик жараѐнларнинг бирлаштирилиши 
мумкинлигини текшириш керак (қуйма-пайвандлаш, босим билан ишлаш - 
пайвандлаш ва бошқалар). Кейин хомакини шакллантириш усулини танлаш 
(қумли, стержнли ѐки металл қолипларда қуйиш; босим билан қуйиш, қуйма 
қолипларни тайѐрлаш ва бошқалар), бу жараѐнда хомакиларни 
шакллантиришнинг турли усулларини бирлаштириш имкониятларини 
текшириб кўриш ( балғалаш-ўрнатма штампларда болғалаш, вальсларда 
ишлов бериш-штамплаш ва бошқалар) ѐки турли хил жараѐнларни 
шакллантириш усулларининг комбинацияси (рулонли пайвандлаш, листли 
штамплаш – нуқтавий контактпайвандлаш) ва ускунани танлаш. 
Хомакининг аниқлиги, қўйимлари, ортирмалари ва бошқалар ишлов 
берувчи жиҳоз турига боғлиқ. 
Аввало, деталнинг аниқлиги ва сифатини, шунингдек иш шароитларини 
(толалар 
йўналиши, 
мустаҳкамлиги, 
зичлиги 
ва 
бошқалар)тўлиқ 
таъминлайдиган хомаки тайѐрлаш усули танлади. Агар бир нечта усул 
мавжуд бўлса, танлов энг юқори меънат унумдорлигини ва таннархнинг 
минимал нархини таъминлаш шартлари асосида амалга оширилади. Баъзи 
ҳолларда хомаки тайѐрлашмураккаблиги учун, технологик жараѐннинг барча 
операцияларини (моделни ўзгартириш, қолиплаш, новларни олиш, қуйиш, 
тозалаш, иссиқлик билан ишлов бериш ва иқтисодий самарадорлик) ҳисобга 
олиш керак. Детал тайѐрлаш мураккаблиги тайѐрлов ва механик цехлардаги 
операцияларни ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама аниқланиши керак. 
 
1.4.3. Хомаки танлаш бўйича умумий тавсиялар

Механизм ва машина қисмлари(двигател ва тишли корпуслар, қутилар 
ва цилиндрлар) ўрнатилган ѐпиқ қути корпуслар, ишлаб чиқариш туридан 
қатъий назар, қуйма ҳолда олиш тавсия этилади. 
Ишчи механизмлар ва двигателлар (рамкалар, корпуслар) ўрнатилган 
корпус қисмлари, шунингдек, машинанинг алоҳида қисмларини 


15 
бириктирадиган ва бир вақтнинг ўзида (қисман) тана қисмлари 
функцияларини бажарадиган деталлар, сериялаб ишлаб чиқаришда қуйма 
ҳолда олинади. Доналаб ва камсонли ишлаб чиқаришда уларни пайванд 
чокли тайѐрлаш оқилона бўлади. 
Машина қисмларининг деталлари:
1) тишли ғилдираклар,маховиклар, блоклар, подшипниклар қад 
(корпус)лари ва қопқоқлар, кўплаб ишлаб чиқаришда қуйиш йўли билан 
амалга оширилади, бунда уларни юқори унумдор бўлмаган ускуналарда 
штамплаш орқали қилиш мумкин эмас; кичик ҳажмли ва донали ишлаб 
чиқаришда улар қуйма орқали амалга оширилади. 
2) текис ва кам ўзгарувчи диаметрли кўп поғонали валлар, втулкалар ва 
ҳалқалар прокатлар (сортамент,лист ва трубалар) дан ишлаб чиқариш тавсия 
этилади. 
3) доналаб ва камсонли ишлаб чиқаришда балкалар, кронштейнлар ва 
плиталар, зарур бўлса пайвандлаш ѐрдамида кўндаланг сортамент 
(уголоклар, швеллерлар, балкалар)лардан ишлаб чиқариш тавсия этилади. 
Кўплаб ишлаб чиқаришда 2) ва 3) гуруҳларнинг деталлари шаклли 
прокатлардан ишлаб чиқарилади. Кўп деталларни ингичка деворли 
профиллардан ясалган маъқул; улариссиқ ҳолда прокатланган профилларга 
нисбатан энгилроқ ва қаттиқроқ. 
Хомакининг шакли тайѐр детал шаклига яқинлашганлигининг асосий 
кўрсаткичи металлдан фойдаланиш коэффициентидир. 
Бўлим: Қуйма ҳолда олинган хомакилар. 
Машинасозликда қуймакорлик хомаки таѐйрлашнинг энг асосий бўғини 
ҳисобланади. Машинасозлик ва асбобсозликнинг барча соҳаларида қуйма 
қисмлар (хомакилар) ишлатилади. Қуйиш йўли билан деярли ҳар қандай 
мураккаб конфигурацияни, ишлов бериш учун энг кичик қўйимлар ва юқори 
хизмат кўрсатиш хусусиятлари билан олинади. 

Download 2,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish