125
Ассоциатив муҳитнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фойда нафақат
назорат харажатларида тежаш, балки янги манба – кооперациядан ютишдан
иборат. Классик иқтисодиёт фани Адам Смитдан кейинги меҳнат тақсимотини
ташкилот аъзоларининг баъзи вазифаларни ҳал этишдаги қиёсий
устунликларининг асосий манбаи, дея эътироф этади. Ушбу ёндашувга кўра,
кооперация фойдали, чунки алоҳида вазифаларни
бажаришга ихтисослашган
ходимлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан улар томонидан барча
вазифалар мустақил ҳал этилгандагига нисбатан кўп маҳсулот ишлаб чиқаради.
Ишчининг чаққонлигини ривожлантириш у бажара оладиган ишлар
миқдорини оширади. Меҳнат тақсимоти эса, ҳар бир ишчининг ишини бирор –
бир оддий операцияга йўйиб, ушбу операцияни унинг бутун ҳаётидаги ягона
машғулотга айлантирган ҳолда, ишчининг абжирлигини керакли даражада
оширади. Ассоциатив муҳит нафақат меҳнат тақсимоти, балки «жамоавий иш»
асосида кооперациядан фойда олиш имконини беради. Кооперациядан
олинадиган ижобий самара биргаликда ишлаш ва ташкилот аъзолари –
«жамоа»нинг ўзаро қўллаб-қувватлаши билан изоҳланади.
Хулоса қилиб,
таъкидлаш жоизки, «агентлар» иттифоқи сифатида
фирмада «принципал»дан «агентлар»ни уларнинг умумий натижага қўшган
улушига мувофиқ мукофотлаши, «агент»дан эса «принципал» томонидан
қўйилган вазифаларнинг виждонан бажарилишини талаб этувчи «олтин қоида»
асосида «принципал» ва «агент» муаммосини ҳал этиш имконияти пайдо
бўлади. Мисол тариқасида қуйидаги моделни келтирамиз, унда ўйинчилар учта
стратегиядан биттасини танлайдилар: «олтин қоида», тенг саъй-ҳаракатлар
стандарти ва оппортунистик хатти-ҳаракат.
«Принципал» томонидан тенг саъй-ҳаракатлар стандарти «агентлар»
меҳнатига қатъий белгиланган тенг ҳақ тўланилишини қўллашдан иборат,
агентлар томонидан эса яхши ҳам, ёмон ҳам эмас, «ҳамма қатори»
ишлашдан
иборат. «Принципал» оппортунизми, бунда «агент» бозордаги барча вазият
ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлмайдиган ноқулай «табиий» шарт-шароитлар
(масалан, бозор конъюнктураси) белгиси остида «агент»ни пасайтирилган
тарзда мукофотлаш шаклига эга бўлиши мумкин.
Таъкидлаш лозимки, Нэш бўйича мувозанат ҳисобланмайдиган «олтин
қоида» стратегияларини фақат,
бир томондан, «агентлар» ўртасида, иккинчи
томондан, «агентлар» билан «принципал» ўртасидаги
ўзаро ишонч
нормалари
асосида қабул қилиш мумкин. Кўриб чиқилаётган модель унда ўзаро ишончсиз
ўйинчилар ҳам ўз айбини инкор этиши мумкин бўлган «ҳукм қилинганлар
муаммоли ҳолати»нинг варианти ҳисобланади (9.2-жадвал).
9.2-жадвал
Кўрсаткичлар
«Принципал»
«Олтин қоида» Тенг шароитлар андозаси
Оппортунизм
«Аг
ен
т
»
«Олтин қоида»
7; 7 [P]
4; 8
1; 9
Тенг
шароитлар
андозаси
8; 4
5; 5
2; 6
Оппортунизм
9; 1
6; 2
3;3 [N, St
1
, St
2
]
126
Шунга қарамай, «агентлар» иттифоқи сифатида фирма моделининг
тарқалишини қуйидаги омиллар чегаралайди:
-
«агентлар»нинг хатарга мойиллиги;
-
ташкилот иштирокчилари сони: самарали бўлиш учун, ўрин
алмашиш
тамойиллари асосида ягона ташкилотга бирлашган 5-10 кишидан иборат гуруҳ
доирасида қўллинилиши мумкин; ташкилот аъзоларининг умумий сони 100
кишидан ошмаслиги керак (10 кишидан иборат 10 та гуруҳ);
-
ташкилот аъзолари томонидан «ижтимоий» капитал, яъни ўзаро қўллаб-
қувватлаш ва ўзаро ишонч анъаналари, умумий мақсадлар ва манфаатларга
дастлабки эгалик қилиш; ижтимоий капитал ташкилот фаолиятининг
дастлабки босқичида
«агентлар» ўрин алмашувини бошлаш учун зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: