214
ривожланишнинг боши берк вариантлари ҳам чексиз узоқ вақт мобайнида
ўзини ўзи қайта тиклаши мумкин
83
. Ҳуқуқда қайд
этилган меркантилизм
нормалари фақат қисқа муддатли даврда самарали эмас, балки қайта
тақсимлашга йўналтирилган фаолият ёрдамида фойда олишга йўналтирилишга
ёрдам беради (оддий утилитаризм нормаси ва рентани излаш). Э. де Сотонинг
таъкидлашларича, «Перу жамияти қайта тақсимлаш битимларига асосланган
ҳуқуқий тизимнинг оқибатларидан азият чекишади... Бизнинг ҳозирги кунимиз
Испаниядан келган давомли меркантилистик анъананинг натижасидир»
84
.
Шундай
қилиб,
норасмий
норма
бутун
жамият
миқёсида
индивидуаллаштирилган муносабатлар доирасидан ташқарида самарали
ишлаши учун оддий очиқлигини таъминлашнинг ўзи кифоя қилмайди.
Масалан, қонунчилик билан мустаҳкамланган «ўзиники ўзиникига ноилож
дўст» нормаси инсонлар ўртасидаги индивидуаллаштирилмаган ўзаро
ҳамкорликнинг асосида ётиши мумкин эмас.
Норасмий норма иккинчи
томоннинг “ўзиники” ёки “бегоналар” қаторига киришига қараб икки хил
хатти-ҳаракат стандартининг мавжуд бўлишини назарда тутувчи ўзининг икки
томонлама
табиатидан қутилиши керак. Шу ўринда, «оддий утилитаризм ва
оппортунизм» каби нормаларнинг устунлик қилиши айнан иккинчи томоннинг
“ўзиники” ёки “бегоналар”га ажратилиши билан боғлиқ. Чунки харажатларни
унинг зиммасига юклаш мумкин бўлган бошқа индивид мавжуд бўлган
тақдирдагина қўлга киритиладиган фойдалилик
билан индивиднинг шахсий
самарали фаолияти ўртасидаги боғлиқлик мавжуд бўлмайди.
Фақатгина бир қарашда норманинг таркибида ижтимоий санкцияларни
легал санкцияларга алмаштириш унинг икки томонлама
хусусиятидан маҳрум
этиш имконини берадигандек туюлиши мумкин: ижтимоий санкцияларнинг
таъсири ижтимоий жиҳатдан бир хил гуруҳлар доиралари ёки
шахсан таниш
инсонлар доираси билан чегараланган. Бироқ, ўзгаришлар нафақат
санкцияларга, балки норма тузилмасининг бошқа қисмлари – атрибут ва
мақсадга ҳам таъсир қилиши мумкин. Мақсадларга тўхталадиган бўлсак,
мақсадларнинг оддий ҳозирги даврдан кейинги даврга ўтказиш доирасидан
ташқарига чиқиши – уларнинг бутун жамият даражасидаги ўзаро
ҳамкорликнинг ўзига хос жиҳатига мувофиқ талқин этилиши локал
нормаларнинг умуман жамият доирасида амал қилувчи нормаларга ўтишининг
муҳим шарти ҳисобланади
85
. Бартер алмашувининг асосида ётувчи “сен –
менга, мен – сенга” нормаси қийматнинг умумий ёки
пул шакли мавжудлиги
нуқтаи назаридан талқин этилиши натижасида эмпатиянинг муайян
иштирокчилари билан боғлиқ бўлмаган нормага айланиши лозим. Қийматнинг
умумий шакли бартер битимлари суммаси билан айнан бир хил бўлмаганидек,
умумий норма ҳам, ҳатто қонун кучига эга бўлса-да, локал нормалар бўла
олмайди.
рағбатлантириб, савдо балансида ижобий савдони шакллантирганлар. Улар амалиётчи – иқтисодчилар
бўлишган.
83
Ibid. P. 96-101.
84
Сото Э. де. Иной путь. Невидимая революция в третьем мире. М.Catallaxy, 1995. С. 240, 290.
85
Ахиезер А. Россия: критика исторического опыта. Т. 1. М.: Философское общество СССР, 1991. С. 71.