Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номли ўзбекистон


Ҳуқуқ нормаларининг белгилари ва тузилиши



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/109
Sana09.07.2022
Hajmi1,05 Mb.
#760423
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   109
Bog'liq
huquq

Ҳуқуқ нормаларининг белгилари ва тузилиши.
«Норма» сўзи лотинчадан таржима 
қилинганда «қоида», «намуна» маъносини англатади. 
Ҳуқуқ нормаси — давлат томонидан белгиланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза 
қилинадиган барча учун мажбурий хулқ-атвор қоидаси. 
Ҳуқуқ нормаси умумий хулқ-атвор қоидаси сифатида: 
ҳаётий муносабатлардаги типик, такрорланиб турадиган нарсаларни умумлаштириш зарурати 
натижасида шаклланади; 
шахси аниқланмаган ва кўп марта қўллашга мўлжалланган бўлади; 
ҳамиша қандайдир умумий белгиларга эга бўлган шахслар (ҳарбий хизматчилар, врачлар ва 
ш.к.)га қаратилган бўлади. 
Ҳуқуқ нормаси давлат билан узвий алоқадордир. Ҳуқуқ нормаси: 
- давлатнинг (халқнинг) иродасини акс эттиради
- давлат томонидан норматив ҳужжатларда шакллантирилади; 
- давлат томонидан муҳофаза қилинади, зарур бўлган ҳолларда давлатнинг мажбурлов кучи 
билан таъминланади; 


15 
- жамият ва давлат нуқтаи назаридан энг муҳим бўлган ижтимоий муносабатларни 
мустаҳкамлайди. 
Ҳуқуқ нормасининг асосий вазифаси – ижтимоий муносабатларни тартибга солиш. Ҳуқуқ 
нормаси умуммажбурий хусусиятга эга. У ҳуқуқ тизимидаги бирламчи ҳужайрадир. Ҳуқуқ алоҳида 
нормалар, хулқ-атвор қоидаларидан ташкил топган. Улар биргаликда у ёки бу мамлакатнинг 
ҳуқуқий тизимини ташкил этади. 
Ҳуқуқ нормаси, тузилишига кўра, уч таркибий қисм: гипотеза, диспозиция ва санкциядан 
ташкил топган. 
Гипотеза — ҳуқуқ нормасининг таркибий қисми бўлиб, унда норма амал қила бошлайдиган, 
бажариладиган шароит баён этилади. Пенсия ҳақидаги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасида 
эркакларга умумий мехнат стажи 25 йил бўлганидан сўнг 60 ёшдан, аёлларга эса 20 йиллик стаж 
билан 54 ёшдан бошлаб социал таъминот бўлимлари томонидан пенсия тўланади. 
Диспозиция — ҳуқуқ нормасининг шундай таркибий қисмики, унда хулқ-атвор 
қоидаларининг ўзи ифодаланади, ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб 
берилади. Масалан, Жиноят кодексининг 223-моддасида белгиланган тартибни бузиб чет элга 
чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёхуд чегарадан ўтиш учун жавобгарлик 
белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспозицияси — ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки 
ҳужжатлардан фойдаланиб ёинки бунинг учун белгиланган чегара пункти орқали ўтмай, давлат 
чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқданганлигидир. 
Диспозиция — шу хулқ-атвор қоидасининг ўзи. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Оила 
кодексига мувофиқ, ота-оналар ўз фарзандларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва 
ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. 
Ҳуқуқ нормасининг ҳуқуқбузарга нисбатан қўлланиши лозим бўлган давлат мажбурлов 
чораларини белгилайдиган таркибий қисми санкция дейилади. 
Санкция — ҳуқуқ нормасини бажармаганлик учун давлат органлари қўллайдиган мажбурлов 
чораси. Санкциянинг турлари ҳайфсан, жарима, озодликдан махрум этиш ва бошқалар бўлиши 
мумкин. 
Ҳуқуқ нормаларининг мазкур таркибий қисмлари барча ҳуқуқ нормаларида ҳам мавжуд эмас. 
Масалан, конституциявий хуқуқ нормаларида одатда ҳеч қандай шартларсиз амал қиладиган ва 
мажбурлов чоралари назарда тутилмаган қоидалар баён этилади. Фуқаролик хуқуқининг кўпчилик 
қоидаларида санкцияни ажратиб кўрсатиш мумкин эмас. Жиноят ҳуқуқи нормалари диспозиция ва 
санкциядан ташкил топган. Лекин уларда норманинг матнида ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган 
гипотезалар йўқ. 
Шундай қилиб, ҳуқуқ нормаси қуйидагиларни белгилаб беради: 
ким, нимани ва қачон қилиши кераклигини (гипотеза); 
ҳуқуқий норманинг маъно-мазмунини (диспозиция); 
ҳуқуқ нормаси бажарилмаслигининг оқибатлари қандайлигини (санкция). Таъкидлаш 
керакки, барча ҳуқуқ нормалари ҳам учала таркибий қисмга эга эмас. Масалан, Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг нормалари фақат гипотеза ва диспозицияга эга. Санкциялар эса 
Конституция нормаларини аниқ-лаштирувчи қонунлар, кодекслар ва шу кабиларда ифодаланган. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish