Диссертация "Химояга рухсат этилсин" "Бино ва иншоотлар" Магистратура бўлим бошлиғи кафедра мудири


ҚМҚ 2.04.05 – 97 “Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш” меъёри



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/38
Sana09.07.2022
Hajmi2,07 Mb.
#759233
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
binolar energiya samaradorligini oshirishda ozbekiston iqlimining oziga xosligini xisobga olish

ҚМҚ 2.04.05 – 97 “Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш” меъёри 
бўйича:
-
лойихаларда энергетик нуқтаи назардан қўлланилиши зарур бўлган 
принципиал ечимлар тасдиқланган: хизмат кўрсатиш минтақаларини 
танлаш; иситиш, шамолатиш ва кондициялаш системаларида иккиламчи ва 
қайта тикланадиган энергия манбаларида фойдаланиш хамда уларни жорий 
созлашни киритиш шулар жумласидандир;
-
янги иситиш-шамоллатиш техникаси ишлаб чиқарувчи корхона 
йўриқномасига қатъий риоя этиш таъкидланган, фақат йўриқномага риоя 
этилган холдагина техникани самарали ишлаши кафолатланади; 
-
иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш системалари томонидан 
йил давомида иссиқлик ва совуқ хавони истеъмол қилиш хисобий муддати 
меъёрлаштирилади, бу холат йиллик энергия истеъмоли тахлилини ўтказиш 
учун зарур;
-
иситиш мақсадида электр энергиясидан фойдаланишга қўйилган 
талаблар оширилган. Бу мақсадлар учун техник-иқтисодий жихатдан 
асосланган иссиқлик насослари кўзда тутилиши лозим; 
-
қуввати 10 кВт дан ортиқ электр қиздириш мосламалари ўрнатилганда 
ва асоснома мавжудлигида электр энергиясини иссиқликка тўғри 
трансформация қилишга рухсат этилади; 
-
иситиш системаларини лойихалашда энергияни оқилона сарфлаш 
тўғрисида меъёрий қоида ишлаб чиқилди. Хоналарга иссиқлик узатилишида 
объектли ёки индивидуал созлашни мажбурий қўллаш киритилди. Бундай 
созлашни автоматлаштириш принциплари тавсия этилди; 
-
иситиш системалари қувурларининг иссиқлик химоясига қўйилган 
талаблари муайянлаштирилди. Бу эса қувурлардан ажралиб чиқиладиган 
иссиқликдан иситиш мақсадида самаралироқ фойдаланиш имконини 
беради; 


43 
-
иситилмайдиган хоналардан ўтилган қувурлар рухсат этилган 
иссиқлик йўқотилиши меъёри пасайтирилди; 
-
чордоқлардаги қувурлар иссиқлик химояси ишончлилиги талаблари 
кучайтирилди; 
-
полимер қувурлари қўллаш шартлари аниқлаштирилди; 
-
ишчи жойларни совуқ хаво оқимларидан химоялаш талаблари 
кучайтирилди; 
-
радиаторлар иссиқлик оқимини безакли юзаси томонидан рухсат 
этилган миқдори чекланди. Иситиш масалалари юзаси бириктирилганда 
эксплуатация даврида узатилаётган иссиқликни кўпайтириш эхтиёжи пайдо 
бўлди, бунинг оқибатида деворлар радиаторли қисимлари орқали иссиқлик 
йўқотилиши кўпайди; 
-
турли иситиш тизимларининг иш унумдорлигини созлаш бўйича 
конкрет (муайан) техник ечимлар берилган. Қатор холларда хар бир 
мослама учун индивидуал бошқариш рационал эмаслиги, бу тизимлар учун 
объектли бошқариш лозимлиги хисобга олинган;
-
йирик иситиш тизимларида аввалдан созланган ўтказиш қобилияти 
қийматига эга бўлган термик клапанларидан фойдаланиш мажбурий 
талаблари ишлаб чиқилди. Бундай ечим хамма хоналарни юқори аниқликда 
бир текис иситиш имконини беради;
-
Европа мамлакатларида қабул қилинганидек, иситиш 2 қувурли 
системаларининг хар бир иситиш мосламаси кириш ва чиқиш жойига 
бириктирувчи созловчи арматура ўрнатиш тавсия қилинган;
-
“Хонадонни 
иситиш” 
бўлимидаги 
меъёрий 
қоидалар 
конкретлаштирилган, бу холат унинг қўлланиш имкониятларини 
кенгайтиради; 
-
бир хонадонли турар-жой биноларида қўлланиладиган очиқ ёниш 
камерали қозонларни хаво билан таъминлаш меъёрий қоидалари ишлаб 
чиқилган; 


44 
-
кўп қаватли квартира системали бинолардаги ёпиқ ёниш камерали 
қозонларни хаво билан таъминлаш техник ечимлари конкретлаштирилди; 
-
шамоллатиш, кондициялаш ва хаво воситасида иситишни қўллаш 
мақсадлари аниқлаштирилди; 
-
юқори самарадорликка эга бўлган шамоллатиш ва кондициялашни 
лойихалаш принциплари санаб ўтилди ва бу принципларни ишлаб 
чиқилаётган лойихаларга тадбиқ этиш усуллари келтирилган; 
-
хаво хайдаш ва тортиш учун ишлатиладиган сунъий ундаш мосламали 
шаммолатиш ўринга кўпроқ аралаш шамоллатиш қўллаш тавсия этилади. 
Ташқи хавони табиий киритиш мосламаларига қўйилган талаблар 
конкретлаштирилди; 
-
биринчи марта хоналарни совутишга нисбатан талаблар белгиланган 
(кондиционерлашнинг бир тури сифатида). Совутиш мақсади ва совутиш 
мобайнида хоналарга санитар талабларда белгиланган хажмда ташқи хаво 
киришини таъминлаш зарурияти белгилаб берилган. Кондициялаш 
тизимлари ичида нисбатан энергия самарадор совутиш тизимларидир;
-
кондициялаш тизимларининг энергетик самарадорлигини оширувчи 
бир нечта талаблар меъёрлаштирилди. Хавога бирданига иссиқлик ва совуқ 
сарфлар ишлов бериш жараёнлари таъқиқланди. Ташқаридан кираётган 
хаво сарфини ўзгартириб, нисбатан энергия самарадор созлаб кондициялаш 
таклифи киритилди. Турар-жой ва жамоат биноларида хаво воситасида 
кондициялаш ўрнига совутиш тизимларидан фойдаланиш меъёрий 
қоидалар киритилди;
-
турар-жойлардаги 
хонадонлар 
(квартиралар)даги 
табиий 
шамоллатишни ташкил қилишга талаблар ишлаб чиқилди ва зарурат 
туғилганда хаво рециркуляциясини қўллашга чекловлар киритилди; 
-
иссиқлик утилизаторларини жойлаштириш жойларига қўйилган 
чекловлар бекор қилинди; 
-
шамоллатиш, кондициялаш ва хаво ёрдамида иситиш тизимларида 
нисбатан энергия самарали ускуналардан фойдаланишга қўйилган талаблар 


45 
келтирилди, ускуна ва махсулотлар тури, уларни топишни енгиллаштириш 
мақсадида келтирилган; 
-
шамоллатиш, кондициялаш ва хаво ёрдамида иситиш тизимлари хаво 
ўтказгичларининг иссиқлик химояланишига қўйилган талаблар 
аниқлаштирилди. Бу талабларга риоя этиш иссиқлик ва совуқ хаво 
йўқотилишини олдини олади;
-
кондициялаш 
тизимлари 
учун 
совуқ 
хаво 
манбалари 
конкретлаштирилди ва уларнинг рўйхати кенгайтирилди;
-
табиий совуқ хаво ташувчилари кўрсаткичларининг сонли 
қийматлари келтирилди. Совутиш машиналари буғлатгичларида бевосита 
хаво совутишни қўллаш тавсия этилган. Хамма келтирилган меъёрий 
қоидалар биноларни кондициялашни энергия самарадорлигини оширишга 
қаратилган;
-
автоматлаштириш тизимларини лойихалашда, биринчи қаватда, 
замонавий назорат қилиш мосламаларини ишлаб чиқарадиган завод 
йўриқномасига асосланиш хақидаги янги меъёрий қоида киритилди; 
-
янги атамалар киритилди: “совутиш”, “йилнинг илиқ даври”, 
“иситиш” атамалари маънолари аниқлаштирилди; 
-
“икиламчи энергетик ресурс” ва “қайта тикланадиган энергетик 
ресурурс” янги терминлари киритилди; 
-
лойихаланган бино иссиқлик энергетик кўрсаткичлари хисобий 
қийматлар жадвали илова билан тўлдирилди;
Юқорида келтирилган принципларни амалга ошириш энергия 
самарадорликни таъминлайди, талаб этилаётган хаво алмаштириш 
ўлчамларини камайтириш, жорий энергия истеъмолини зарурий қийматга 
аниқ мос келиши, шамоллатилаётган хавога ишлов бериш ва 
харкатлантиришга кетадиган сарфларни қисқартириш хисобига.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish