t
и
ва
t
т
хисоб учун қабул қилинган ички ва ташқи хавонинг
харорати;
Δt
m
=t
и
-τ
и
-
ички хавонинг хароратидан конструкция ички сирти
хароратининг фарқи, ҚМҚ 2.01.04-97* дан қабул қилинади;
α
и
– конструкция ички сиртининг иссиқлик бериш коэффициенти, ҚМҚ
2.01.04-97* дан қабул қилинади.
39
2.3.
Меъёрий хужжатлар ҚМҚ, ШНҚ бўйича энергия самарадор
ечимларни лойихалашга доир қўлланмалар тахлили
ҚМҚ 2.01.04-97 “Қурилиш иссиқлик техникаси” бўйича:
-
хажмий – тархий ечимлари, ёруғлик ўринлари ўлчамлари, қуёшдан
химояга қўйиладиган энергия самарадор талаблар аниқлаштирилади.
Биноларни иситиш, шамоллатиш, кондициялаш ва совутишга
сарфланадиган энергия сарфи меъёрларига риоя қилиш зарурати
регламентланади;
-
самарали иссиқлик химояли кўп қаватли конструкциялар қўллаш
хақида меъёр ва уни ташқи томондан ўрнатиш мажбурий талаб тавсия
этилади;
-
шамоллатиладиган фасадли энергия самарадор деворлар ўрнатишга
қўйиладиган асосий талаблар ишлаб чиқилган. Хорижий мамлакатларда
бундай схемалар оммавий қўлланилмоқда;
-
лойихалаштирилган бино иссиқлик техникаси ва энергетик
кўрсаткичларнинг хисобий қийматларини ишлаб чиқилаётган лойихаларда
жадвал кўринишда келтириш тавсия этилган;
-
бинолар иссиқлик химояси даражалари аниқланган ва иссиқлик
химоясининг 3 та даражаси тавсия қилинган: биринчи даража – санитар –
гигиеник талабларга жавоб беради, тўсиқлар ички юзасига шудринг
тушмаслиги таъминланади, минимал мажбурий бўлиб хисобланади.
Биринчи даража турар-жой, даволаш – профилакатика, болалар
муассасалари, мактаб, лицей, коллеж, интернат бинолари деворлари учун –
1,010 1,32 марта оширилган, ёпма ва ораёпмалар учун – 1,22 1,34 марта
оширилган.
Бунда қурилишга киритиладиган хусусий маблағларнинг иқтисодий
имкониятларидан келиб чиқиб, иссиқлик химояси мазкур даражаси бир
қаватли деворлар учун хам қўлланилиши мумкинлиги хисобига олинган.
40
Турар-жой, даволаш – профилактика ва болалар мактабгача
муассасалари, мактаб, лицей, коллеж, интернатлар бинолари давлат капитал
маблағлари ёки махаллий бюджет хисобига қурилса, бундай биноларга
нисбатан иссиқ химоясининг 2 – даражаси қўлланилиши талаб этилади. Бу
талабга риоя қилиш натижасида юқорида санаб ўтилган биноларнинг
деворларини иссиқлик химояси жорий меъёрларга нисбатан 1,9 2,3 марта,
ёпма ва ораёпмалари, ертўла, ўтиш жойлари ораёпмалари иссиқлик химояси
1,05 1,15 марта ортади. Ўзбекистондаги турар-жой биноларида мазкур
талабнинг бажарилиши иссиқлик йўқотилишини 1,5 марта камайтиради.
Ўзгартириш №2 даги иссиқлик химоясининг учинчи даражаси аввалги
холатда қолдирилган, у биринчи даражадан ўртача 2,5 3 марта ортиқ.
Хусусий қурилишда иссиқлик химоясининг иккинчи ёки учинчи
даражаси бино лойихаси бўйича танланади;
-
айрим тўсиқлар, пардадеворлар термик хоссаларини берилган якуний
натижага эришиш учун ўзгартиришга рухсат этилган;
-
лойихаланаётган объект учун мос ёруғлик ўрнини танлаш имконияти
кенгайтирилган;
-
ёпма ва чордоқ ораёпмалари тўшамалари иссиқлик инерцияси
катталиги аниқланган. Ёзги мавсумда иссиқликка бардошли бўлмаган
деворлар орқали хоналарга сезиларли иссиқлик оқими кириш мумкин, ички
микроиқлим ёмонлашади, кондиционер бор биноларда совуқ хаво ва элект
энергияси ортиқча сарфланади;
-
бинолардаги қуёшдан химоя мосламаларига қўйиладиган талаблар
аниқроқ белгиланган. Қуёшдан химояни қўллаш сохаси кенгайтирилган.
Қуёшдан химоя мосламаси қурилиш тумани жойлашган жойдан қатъий
назар хамма совутиладиган ёки кондицияланадиган биноларнинг
горизонтга нисбатан 120...290
о
юзланган ёруғлик ўринлари учун мажбурий.
Совуқ хаво ишлаб чиқаришга худди шундай миқдорда иссиқлик ишлаб
чиқаришга нисбатан 3...4 баробар кўп энергия сарфланади, мазкур меъёрий
41
талаб биноларнинг энергия самарадорлигини анча оширади. Шундай
қуёшдан химоя мосламаларини қўллаш тавсия қилинадики, улар
иситиладиган хоналарга қуёш энергияси тушишини тўсмасин, иситиш
системалари энергия истеъмолини камайтирсин;
-
ёруғлик ўринларини соялаштириш самаралилигига қўйилган талаблар
оширилган, яъни совутиладиган ва кондиционерланадиган бинолардаги
сз
н
катталига, бу эса совуқ хаво ишлаб чиқаришга сарфланадиган энергия
миқдорини камайтиришни таъминлайди. Меъморий жихатдан ташқи
қуёшдан химоя воситаларини ўрнатишнинг иложи бўлмаса, ички қуёшдан
химоя воситалари кўзда тутилиши лозим;
-
“ташқи ва ички хаво босимлари эталонли фарқи
Р
эт
” тушунчаси
киритилди. (
Р
эт
= 10 Па деб қабул қилинди). Бундай босимлар фарқида
дераза ўринлари тўлдирилган жойларида хаво ўтказувчанликка нисбатан
талаб этилган қаршилик пайдо бўлади ва бутун бинодаги инфильтрланган
хаво сарфи: G
и
, кг/соат аниқланади. Санитар –гигиеник талабларга кўра
хаво алмашишининг минимал қаршилиги 0,6 с
-1
деб белгиланган;
-
кўп қаватли тўсиқ (девор)лар орқали сув буғининг эркин
харакатланишини лойихалаш жараёнида таъминланиши яхши иссиқлик
химояланган энергия самарадор биноларнинг ишончли фаолияти
юритишнинг зарурий шарти эканлиги таъкидланади;
-
хонадаги меъёрланадиган нисбий намлик бўйича сув буғи парциал
босмини хисоблаш ва тўйинган сув буғи парциал босимини хисоблаш
имконини берувчи 2 та янги формулалар киритилган бу эса лойихалашда
бажариладиган хисобларни анча соддалаштиради.
-
агар конструкциянинг буғ ўтказувчанлик қаршилиги қиймати етарли
бўлмаса, уни ошириш усули кўрсатилган;
-
жадвал шакли келтирилган, бу жадвал бўйича лойиха таркибида бино
иссиқлик техника ва энергетик кўрсаткичлари хисобланиши зарур;
42
-
бир нечта безак материаллари учун қуёш радиациясини ютиш
коэффициентларнинг хисобий қийматлари келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |