1.2-расм.
«EKONO-house», Финляндия.
Қайд этиш мухимки, бу иккала бинода хам шу даврда қуёш
радиациясидан фойдаланиш ва инженерлик қурилмаларни бошқариш учун
компьютердан фойдаланиш кўзда тутилган. Кейинчалик биринчи йўналиш,
шимолий мамлакатлар бўлишига қарамасдан катта масштабларда ривож
топмоқда. Масалан Финляндияда қуёш энергиясидан фойдаланиладиган
экспериментал турар-жой туманлари қурилган.
26
Иккинчи йўналиш, яъни компьютерда бошқариладиган тизимлар
қўлланилиши кўлами шу даражага етдики, хозирда “Интелектуал бинолар”
қурилиши йўлга қўйилмоқда.
Энергия самарадор бинолар лойихалаш бўйича қуйидаги хорижлик олимлар ва
инженерларнинг диққатга сазовор ишланмалари мавжуд. Булар:
Финландиялик инженер ва олим Юхе Габриэльсон (Juha Gabrielsson),
Даниялик проф. Петер Петерсена (Peder Vejsig Pedersen), Япониялик проф.
Тору Машида (Tohru Mochida), Германиялик инженер Петер Мюшелькнауц
(Peter Muschelknautz) Франкфурте-на-Майнедаги «Commerzbank» кўп
қаватли бино муаллифи, АҚШ лик инженерлар Рита и Джим Уолтон (Rita и
Jim Walton), Манчестер шахридаги биринчи энергия самарадор бино
муаллифи, Даниялик Ул Фангер (Fanger), АҚШ лик Сэм Тейлора (Sam Taylor),
Финландиялик Эско Тахти (Esko Tahti), ва Россия федерацияси олимлари
Табунщиков Ю.А., Бродач М.М., Шипкин Н.В., Дмитриев А.Н., Монастырев
П.В., Сборщиков С.Б. ва бошқалар.
27
1.4. Бинолар энергия самарадорлигини ошириш бўйича
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар
тахлили.
Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури, Глобал экологик
фонд ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги хамкорлигида
Бинолар энергия самарадорлигини ошириш бўйича 2009 йилдан 5 йилга
мўлжалланган қўшма лойиха доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан: бинолар энергия истеъмолига дахлдор бўлган 10 та Қурилиш
меъёрлари ва қоидалари қайта ишлаб чиқилди. Биноларда энергия
истеъмолни бошқариш самарали тизими яратилди.
ШНҚ 1.03.01-08 қайта ишланиб бинолар лойиха-смета хужжатлар
таркибида қўшимча равишда “Энергия тежамкорлик” деб номланган
алохида бўлим жорий этилди ва 2012 йил 1 сентябрдан амалга киритилди.
Бундан кейин бинолар лойиха смета хужжатлари тайёрланганда энергия
самарадорлик деб номланган махсус бўлим ишлаб чиқилади. Ушбу бўлимда
қуйидагилар акс эттирилади:
Лойиха ечимларини қабул қилиш барча босқичларида энергия
самарадорлик тадбирлари ишлаб чиқилади: қурилиш майдони танланганда,
бинони белгиланган жойда жойлаштиришда, бинонинг хажмий-тархий
ечимлари аниқланганда, бино шаклининг компактлиги хисобланганда, бино
ташқи конструкцияларининг иссиқлик физик кўрсаткичлари белгиланганда,
дераза юзалари хисобланганда, қуёшдан химоя қурилмалар ишлатилганда,
қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятларини хисоблашда ва х.к. ларда.
Ушбу бўлим доирасида бино энергия истеъмолининг қиёсий миқдорлари
акс эттириладиган энергетик паспорт хам расмийлаштирилади. Бўлимнинг
график қисмида энергия самарадорлик техник ечимларнинг тегишли
чизмалари келтирилади.
28
Янги қабул қилинган норматив талабларни амалиётда синаб кўриш
мақсадида 8 та объектларда энергия тежамкорлик техник ечимлар
қўлланилиб, 6 та объектлар реконструкция қилиниб энергия самарадорлиги
оширилди. Бу объектларда олдинги ва кейинги холатларни таққослаш учун
энергия аудит ишлари хам амалга оширилди ва ўртача энергия
самарадорлик бу объектларда 40 -50 фоизга камайгани аниқланди. Ушбу
объектлар хақида қуйида маълумотлар келтирилади.
Ўзбекистонлик қурувчи олимлар Р.Ю.Маракаев, Н.Н. Норов, Ю.А.
Щипачева “Ўзбекистон шароитида энергия самарали биноларни
лойихалаш” мехнатларида ижтимоий соха бинолари ва ахоли туманларни
лойихалашда энергия самарадорлик масалаларини кенг ёритиб берганлар.
Ушбу тадқиқот натижаларидан ижтимоий биноларда энергия
самарадорликни ошириш ва усулларини ишлаб чиқишда фойдаланиш
мумкин. Бино ва иншоотлар қурилиши лойиха-смета хужжатларини
тайёрлашда энергия самарадорликни ошириш масалаларида ҚМҚ 2.01.01-
94 “Лойихалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар”
меъёридан фойдаланилади. Шунингдек, республикамиз олимларидан Р.Р
Авезов, А.Ю. Ориповлар хам ноанъанавий энергия манбаларидан
фойдаланишга қаратилган “Иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш қуёш
системаси” (Т. Фан 1988 й.) номли китобларида қуёш энергиясидан
фойдаланишда ва Ахмедов Р.Б. “Нетрадиционные и возобновляемые
источники энергии” (Наука.-М.:1988) номли монографияларида энергия
самарадорлик сохасида кенг изланишлар олиб борган. Шу жумладан
энергия самарадорликка эришишда қуёш энергияси, шамолдан
фойдаланишда ўзига хос илмий-амалий методларини ишлаб чиқилган.
Шу жумладан, проф. Маракаев Р.Ю тахрири остида тайёрланган
“Биноларни лойихалашда физик-техникавий лойихалаш асослари”
китобида биноларни лойихалашдаги энергия самарадорлик масалаларини
чуқур ёритилиб, Ўзбекистон Республикаси шароитидаги климатологик
29
таъсирлар, уларни камайтириш йўллари, мавсумий ўзгаришларнинг
биноларга таъсири ва янги биноларни лойихалашда эътибор қаратиш лозим
бўлган айрим жихатларини кўрсатиб берган. М.М.Зохидов ва Н.Н.
Норовларнинг “Энергия тежамкор турар-жой бинолари” ва Махмудов С.М
ларнинг “Биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш” ўқув
қўлланмаларида ижтимоий биноларда энергия самарадорликни ошириш
масаласи тадқиқ этилган ва мухим илмий-амалий хулосалар
шакллантирилган.
30
Do'stlaringiz bilan baham: |