Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


II. Ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

II. Ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш, бериш ва ундан фойдаланиш 
тартиби
11. Ҳаракатланиш ҳужжати қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ва берилади: 
фуқаролиги бўлмаган шахс хорижга чиқаётганда; 
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси ҳаракатланиш 
ҳужжатлари билан ҳужжатлаштирилган шахсларнинг фарзанди Ўзбекистон Республикасидан 
ташқарида туғилганида; 
амал қилиш муддати тугаганида; 
шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида; 
ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;
алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлари ишлатилиб бўлинганида; 
ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида. 
Ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган 
санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати 
билан алмаштирилаётганда, фуқаролиги бўлмаган шахс маълумотларни йиғиш пунктига ушбу 
ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. 
Агар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида 
ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати бир йилдан камроқ вақтни ташкил этса, ушбу 
ҳужжат алмаштирилиши мумкин. 
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс 
ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун ўзи доимий рўйхатда турадиган жойдаги 
маълумотларни йиғиш пунктига қуйидагиларни тақдим этади: 
белгиланган шаклдаги ариза; 
илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати; 
фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида истиқомат учун берилган 
гувоҳномаси; 
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун); 
35 x 45 мм ўлчамдаги 3 та фотосурат; 
давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция. 
13. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ва 
вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 11-
бандида кўрсатилган ҳолларда ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун маълумотларни йиғиш 
пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: 
белгиланган шаклдаги ариза; 
илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати; 
туғилганлик ҳақида гувоҳнома (биринчи марта ҳаракатланиш ҳужжатини олиш 
пайтида); 
35 x 45 мм ўлчамдаги 3 та фотосурат; 
ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганлиги тўғрисида маълумотнома (у йўқотиб 
қўйилган ҳолда); 
консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция. 
14. Маълумотларни йиғиш пункти тақдим этилган ҳужжатлар асосида аризачининг 
биографик маълумотларини, электрон кўринишдаги қўл бармоқ изларини йиғади, шахсни олд 
томонидан рақамли форматда суратга олади ва ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш 
учун талабнома тузиб, сўнг ДПМга жўнатади. 
15. Агар фуқаролиги бўлмаган шахс қўл бармоқ излари олинишидан бош тортса ва 
кўзойнакда ёки бош кийимда суратга тушиш истагидан қайтмаса, маълумотларни йиғиш 
пункти унга ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эга. 


52 
16. Маълумотларни йиғиш пункти фуқаролиги бўлмаган шахсга янги ҳаракатланиш 
ҳужжати бериш чоғида илгари берилган ҳужжатни олиб қўяди ва уни йўқ қилиш учун ДПМга 
жўнатади. 
17. ДПМ фуқаролиги бўлмаган шахснинг тайёр ҳаракатланиш ҳужжатини ДФХ орқали 
ҳужжат расмийлаштириш учун талабнома жўнатган маълумотларни йиғиш пунктига ёки 
дипломатик каналлар орқали маълумотларни йиғиш пунктларига етказиб бериш учун 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топширади. Маълумотларни йиғиш 
пунктлари эса ҳаракатланиш ҳужжатларини эгаларига беришни таъминлашлари керак. 
18. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий 
консуллик рўйхатига олинган ва вақтинча Ўзбекистон Республикасида бўладиган фуқаролиги 
бўлмаган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳолларда ҳаракатланиш 
ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ҳужжатлар 
билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этадилар. 
19. Хорижга доимий яшаш учун белгиланган тартибда чиққан, аммо Ўзбекистон 
Республикасининг консуллик муассасасида консуллик рўйхатига олинмаган ва Ўзбекистон 
Республикасида бўлган пайтларида ҳаракатланиш ҳужжатларини йўқотиб қўйган фуқаролиги 
бўлмаган шахслар сўнгги доимий рўйхатда турган жойларидаги маълумотларни йиғиш 
пунктларига мурожаат этадилар. 
20. Агар фуқаролиги бўлмаган шахс келган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг 
консуллик муассасаси бўлмаса, у Ўзбекистон Республикасининг мазкур мамлакат консуллик 
округига кирадиган хориждаги консуллик муассасасига мурожаат этади. 
21. Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт. 
Фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида йўқотиб қўйган тақдирда бу ҳақда ўз вақтида уни берган маълумотларни йиғиш 
пунктига хабар бериши лозим. Мазкур маълумотларни йиғиш пункти қонунда назарда тутилган 
чораларни кўрганидан кейин унга ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда янги ҳаракатланиш 
ҳужжатини беради. 
22. Фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлат фуқаролигини олган тақдирда 
ҳаракатланиш ҳужжатини кейин ДПМга йўқ қилиш мақсадида топшириш учун ўзлари келган 
жойдаги маълумотларни йиғиш пунктига топширишлари шарт. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
23. Топиб олинган ҳаракатланиш ҳужжати ички ишлар органларига ёки Ўзбекистон 
Республикасининг хориждаги консуллик муассасасига топширилиши лозим. 
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли 
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 
06/18/5454/1290-сон) 
24. Вафот этган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати фуқаролик ҳолатлари 
далолатномаларини ёзиш идорасига топширилади. Ушбу идора эса ҳужжатни йўқ қилиш 
мақсадида ДПМга топшириш учун маълумотларни йиғиш пунктига жўнатади. 
Хорижда вафот этган фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати 
Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси 
Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади. Ушбу вазирлик эса ҳужжатни йўқ қилиш учун ДПМга 
юборади. 
25. Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ёхуд қамоққа ҳукм қилинган 
фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати суриштирув, тергов идоралари ёки суд 
томонидан олиб қўйилади. Агар шахс суднинг ҳукми билан қамоқда қолдирилса, унинг 
ҳаракатланиш ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш 
бош бошқармасига жўнатилади. 
Шахс қамоқдан озод этилганида ёки жазо муддатини ўтаб бўлгач, унга ҳаракатланиш 
ҳужжати тергов, суд идоралари ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти томонидан 
қайтарилади. 
Ҳибсга олинган ёки озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг тергов, суд 
идораларида ёки жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятида сақланаётган муддати ўтган 


53 
ҳаракатланиш ҳужжатлари ушбу Низомда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун 
маълумотларни йиғиш пунктига жўнатилади. 
26. Текшириш, верификация (солиштириб ўқиш) жараёнида ноаниқликлар ёки чегара 
(миграция) белгилари, хорижий визалар, рухсатнома ёзувлари қалбакилаштирилгани 
аломатлари аниқланган, белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган ҳаракатланиш 
ҳужжатлари тегишли вазирликлар ва идораларга жўнатиш учун чегара назорати бўлинмалари 
томонидан олиб қўйилиши мумкин. 
27. Ушбу Низомнинг 16, 25 ва 26-бандларида кўзда тутилган холлардан ташқари 
фуқаролиги бўлмаган шахслардан ҳаракатланиш ҳужжатларини олиб қўйиш тақиқланади. 
Мажбуриятни бажариш мақсадида ҳаракатланиш ҳужжатини гаров сифатида қабул 
қилиш ва топшириш тақиқланади. 
28. Ҳаракатланиш ҳужжати:
амал қилиш муддати тугаганида; 
ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
эгаси бирор-бир давлат фуқаролигини қабул қилганида;
уни расмийлаштириш чоғида атайлаб ёлғон маълумотлар тақдим қилинганида ўз кучини 
йўқотади. 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
29. Ушбу Низом талабларини амалга ошириш учун зарур бўлган штамплар ва бланкалар 
намуналари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни 
сақлаш вазирликлари ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тасдиқланади. 
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли 
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 
06/18/5456/1316-сон) 
30. Ҳаракатланиш ҳужжатини бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish