11-модда Фуқаролар бошқа давлат ҳудудида бўлган пайтда, ушбу давлатнинг қонун ва
қоидаларига риоя қилишлари шарт.
13-модда Агар давлатлар томонидан янги ҳужжатлар ўтиш учун белгиланса бу ҳақида
дипломатик каналлар орқали хабардор қилиш керак, 30 кун ичида ва уларнинг нусхалари
юборилиши керак.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА БАЁННОМА ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗАРО КЕЛИБ-КЕТИШ ШАРТЛАРИ ТЎҒРИСИДА 2000 ЙИЛ 7 ИЮЛДА ИМЗОЛАНГАН БИТИМГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2015 й., 1-сон) 2012 йил 7 сентябрь, Остана
(Ўзбекистон Республикаси учун 2012 йил 7 сентябрдан кучга кирди)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги
ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида 2000 йил 7 июлда имзоланган
Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 15-моддасига мувофиқ,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида 2000 йил 7 июлда имзоланган Битимга
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённомага
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириши, чиқиши, транзит ўтиши, вақтинча туриши учун лозим ҳужжатлар РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти (биометрик турдаги).
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг дипломатик паспорти (биометрик бўлмаган
турдаги — 2015 йил 31 декабргача).
3. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (биометрик турдаги).
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (биометрик бўлмаган турдаги —
2015 йил 31 декабргача).
5. 16 ёшга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг гувоҳномаси (вояга
етмаган фуқаролар учун транспортда юриш ҳужжати — 2015 йил 31 декабргача).
6. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун сертификат (фақат Ўзбекистон
Республикасига қайтиш учун).
7. Ҳаво кемаси экипаж аъзосининг гувоҳномаси (экипаж таркибида парвоз қилиш
вақтида).
8. Ҳукуматлараро фельдъегер хизмати ходимининг шахсий гувоҳномаси.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари тўғрисида 2000 йил 7 июлда имзоланган Битимга
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённомага
2-ИЛОВА