Ўзбекистон республикасининг қонуни «Ўзбекистон республикасининг давлат чегараси тўҒрисида» I. Умумий қоидалар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ВА РУМИНИЯ ҲУКУМАТИ



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/218
Sana08.07.2022
Hajmi3,61 Mb.
#756359
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   218
Bog'liq
YANGI DXX 208

 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ВА РУМИНИЯ ҲУКУМАТИ 
ЎРТАСИДА ДИПЛОМАТИК ПАСПОРТГА ЭГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ФУҚАРОЛАРИ ВА ДИПЛОМАТИК ҲАМДА ХИЗМАТ ПАСПОРТЛАРИГА ЭГА 
РУМИНИЯ ФУҚАРОЛАРИНИНГ ВИЗАСИЗ САФАР ҚИЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
БИТИМ 
Битим 2003-йил 22-апрелда имзоланган, 2003-йил 21-июнда кучга кирди. 
1-модда 
Руминия ҳукумати дипломатик паспортга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси 
фуқароларини кириш санасидан бошлаб 90 (тўқсон) кундан ошмайдиган муддатга Руминияга 
кириш ва унда бўлиш учун виза расмийлаштириш тартибидан озод қилади. 
2-модда 
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати дипломатик ва хизмат паспортларига эга 
бўлган Руминия фуқароларини кириш санасидан бошлаб 90 (тўқсон) кундан ошмайдиган 
муддатга Ўзбекистон Республикасига кириш ва унда бўлиш учун виза расмийлаштириш 
тартибидан озод қилади. 


19 
3-модда 
Дипломатик ва хизмат паспортларига эга бўлган бир томон давлатининг 
фуқаролари 90 кундан ортиқ муддатга бошқа томон давлати ҳудудида бўлишни кўзласалар, 
олдиндан виза оладилар. 
4-модда 
Дипломатик ваколатхона ходимлари сифатида вазифаларини бажарувчи 
дипломатик паспортга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва дипломатик ҳамда хизмат 
паспортларига эга Руминия фуқаролари, шунингдек улар билан бирга яшаётган оила аъзолари 
уларнинг бутун иш муддати давомида бошқа томон давлати ҳудудига визасиз киришлари ва 
унда бўлишлари мумкин. 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН СИНГАПУР 
РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА ДИПЛОМАТИК ПАСПОРТ ЭГАЛАРИНИ 
ЎЗАРО ВИЗАЛАРДАН ОЗОД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ 
Битим 2012-йил 3-апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган. 2013-йил 1-февралдан кучга 
кирди, унга кўра: 
1-модда 
Амалдаги йўловчи ҳужжатларига эга бўлган томонлар фуқаролари ушбу 
битимнинг иловасига биноан кирган санадан бошлаб 90 (тўқсон) кундан ортиқ бўлмаган давр 
давомида бошқа томон давлати ҳудудига визасиз киришлари, транзит ўтишлари, бўлишлари ва 
чиқишлари мумкин, ва бунда уларнинг келиши ёлланиш, ўқиш ва бошқа ҳақ тўланадиган 
ҳаракатларни бажармасликни таъминлаши керак. 
2-модда 
Амалдаги йўловчи ҳужжатларига эга бўлган томонлар фуқаролари ушбу 
битимнинг иловасига биноан 90 (тўқсон) кундан ортиқ бўлган муддатга бошқа томон давлати 
ҳудудига келишни кўзлаган бўлса, ёки уларнинг келиши ёлланиш, ўқиш ва бошқа ҳақ 
тўланадиган ҳаракатларни бажаришни мақсад қилган бўлса унда улар кириш визасини олиш 
учун бошқа томон ҳудудига келгунга қадар ариза бериши керак.
3-модда 
Ушбу битимнинг иловаларида кўрсатилган амалдаги йўловчи ҳужжатларига эга 
бўлган томонларнинг фуқаролари, ўз расмий хизматларини дипломатик ваколатхоналарининг 
ёки консуллик идораларининг ходимлари сифатида ёки бошқа давлат ҳудудида аккредитация 
қилинган ўз давлатларининг халқаро ташкилоларидаги вакиллари ҳисобланса битимнинг 1 ва 2 
моддаларига қарамасдан уларнинг хизмат муддати давомида бошқа томон давлати ҳудудига 
киришлари, чиқишлари ва транзит ўтишлари мумкин
Ушбу модда уларнинг оъила аъзоларига ҳам жами хизмат давомида тадбиқ қилинади, 
агарда улар битимнинг иловасига кўра амалдаги йўловчи ҳужжатларига эга бўлса ва бирга 
яшаса. Бундай ҳолларда ушбу битимнинг мақсадларига кўра “Оила аъзолари” терминига 
қуйидагилар тегишли: 
а) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хотини-эри ёки 18 ёшгача бўлган уйланмаган 
болалари; 
б) Сингапур Республикаси фуқароларига хотини эри ёки уларнинг 21 ёшгача бўлган 
уйланмаган болалари.

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   218




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish