Алибеков Улуғбек Авазович
Улуғбек Авазович Алибеков
1980 йил 26 декабрда Сурхондарё вилояти Музробод
туманида туғилган. 9209-сонли харбий қисмида хизматини ўтайди.
2000 йил 18 август куни
Бўстонлик тумани
чегара олди ҳудудларида жангари гуруҳларни йўқ қилиш операцияси
мобайнида Улуғбек ўзига юклатилган жанговар вазифани моҳирона уддалади. У тоғли худудда
қулай, аммо хавфли жойга ўрнашиб олиб, мунтазам равишда жангарилар жойлашган худуд,
уларнинг хатти-ҳаракатлари хақида маълумот етказиб турди. Шу сабабдан, МХХ чегара
қўшинлари ва Қуролли Кучлар бошқа бўлинмалари жангчилари томонидан жангариларга
нисбатан ҳужумни уддаллай олдилар ва аниқ зарба бердилар. Душман позицияларининг
бевосита яқинида туриб, ўз бурчини бажараётган жасур алоқачига қарата граната ташланди.
2001 йил 30 августдаги Президентимиз Фармонига мувофиқ У. Алибеков вафотидан сўнг
“Жасорат” медали билан мукофотланди. Ҳозирда Музработ туманидаги У. Алибеков ўқиган
умумтаълим мактаби унинг номи билан аталади.
Беҳбудов Эркин Ниязович
Беҳбудов Эркин Ниязович
1981 йил 10 февралда Бухоро вилоятида туғилган.9209-сонли
ҳарбий қисмда ўз бурчини ўтади.
2000 йил 18 август куни Бўстонлик тумани
чегара олди
ҳудудларида жангари гуруҳларни йўқ қилиш операциясида фаол қатнашди. У террорчилар
билан бўлган жангда мардановор жанг қилди. Чунки у ортида ота-онаси, халқи, Ватани
турганлигини яхши биларди. Мард чегарачи ана шу жангда жанговар қуролини қўлида маҳкам
тутганча қаҳрамонона ҳалок бўлди.
2001 йил 30 августдаги Президентимиз Фармонига мувофиқ
Эркин Беҳбудов
вафотидан
сўнг “Жасорат” медали билан мукофотланди.
Товулдиев Аброрбек Анварович
Товулдиев Аброрбек Анварович
1979 йил 23 июлда Андижон вилоятининг
Избоскан туманида туғилган. 2002 йилдан буён МХХ қегара қўшинларининг 9228-сонли
ҳарбий қисмида шартнома бўйича хизмат қилиб келган.
2005 йил 13 май куни. Қўшни Қирғизистон давлати ҳудудидан келаётган бир тўда қуролли
жиноятчилар Давлат чегарасини бўзиб ўтишга уринадилар. Чегара наряди таркибида хизмат
мажбуриятини бажараётган кичик сержантлар Аброрбек Товулдиев ва Дилмурод Усавалиев
босқинчиларни тўхтатишга уринадилар, лекин кучлар тенг эмас эди. Калтакланиб беҳуш бўлиб
қолган чегарачи йигитларни ғаламислар гаровга олиб Андижон вилоят ҳокимлиги томон йўл
олади.Калтаклаш, ҳар хил қийноқлар вилоят ҳокимлиги биносида ҳам давом этади. Уларни ўз
тарафларига оғдиришга қанча ҳаракат қилишмасин, қатъиятли чегарачилар бош эгмайдилар.
Қурқита олмаган жангарилар уларга қарата ўқ узади. Натижада А. Товулдиев ҳаётдан кўз
юмади. У ҳаётининг сўнгги дақиқасигача Ҳарбий қасамёдига содиқ қолди.
Давлат чегараси дахлсизлигини, Ватанимиз хавфсизлигини таъминлаш бўйича
хизмат бурчини бажаришда кўрсатган қахрамонлиги учун кичик сержант А.Товулдиев
Президентимиз Фармонига кўра вафотидан сўнг 2 даражали “Шон-шараф”ордени билан
тақдирланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |