Польша-
Расмий номи: Польша Республикаси. Пойтахти Варшава, ҳудуди 312683 (км
2
),
аҳолиси 38600000 киши, давлат тили поляк, дини католик, пул бирлиги Злотий.Географик
жойлашуви: Марказий Европадаги давлат.Иқтисоди: Машинасозлик, кемасозлик, металлургия,
кимё, озиқ-овқат, тўқимачилик ривожланган. Польша жавдар, буғдой, картошка, рапс
махсулотларининг йирик етиштирувчиларидан биридир.
Португалия-
Расмий номи: Португалия Республикаси. Пойтахти Лиссабон, ҳудуди
91985 (км
2
), аҳолиси 10000000 киши, давлат тили португал, дини католиклар (97%),
протестантлар (2%), пул бирлиги Евро.Географик жойлашуви: Пиреней ярим оролида
жойлашган жануби-ғарбий Европадаги давлат.Иқтисоди: Металга ишлов бериш, кимё, нефтни
қайта ишлаш, тўқимачилик, балиқни консервалаш, виночилик, туризм ва чорвачилик
ривожланган. Дехқончилиги – донли экинлар, картошка, узум етиштиришга қаратилган.
Россия-
Расмий номи: Россия Федерацияси. Пойтахти Москва, ҳудуди 17075000 (км
2
),
аҳолиси 145000000 киши, давлат тили рус, дини православ (ислом, католик, иудаизм, буддизм
хам бор), пул бирлиги Рубль.Географик жойлашуви: Европа ва Осиё қитъаларида жойлашган
давлат.Иқтисоди: Саноатнинг барча тармоқлари мавжуд.
Руанда-
Расмий номи: Руанда Республикаси. Пойтахти Кигали, ҳудуди 26340 (км
2
),
аҳолиси 7300000 киши, давлат тили инглиз, француз ва киньяруанда, дини католиклар (65%),
мажусийлар (25%), протестантлар (9%), мусулмонлар (1%), пул бирлиги Ауанда франки.
Географик жойлашуви: Марказий Африкадаги давлат.Иқтисоди: Қахва, чой экспортига
қаратилган.
Руминия-
Расмий номи: Руминия Республикаси. Пойтахти Бухарест, ҳудуди 237500
(км
2
), аҳолиси 22400000 киши, давлат тили румин, дини православлар (70%), католиклар (6%),
колганлари яхудийлар ва мусулмонлар, пул бирлиги Лей.Географик жойлашуви: Европа
қитъасининг жануби-шарқида жойлашган.Иқтисоди: Тоғ-қонсаноати, ёғочни қайта ишлаш,
кимё саноати, машинасозлик, металлургия, нефть саноати.
Сальвадор-
Расмий номи: Эль-Сальвадор Республикаси. Пойтахти Сан-Сальвадор,
ҳудуди 21393 (км
2
), аҳолиси 6400000 киши, давлат тили испан, дини католик, пул бирлиги
Сальвадор калони.Географик жойлашуви: Марказий Африкадаги давлат.
Иқтисоди: Қишлоқ хўжалаиги – қахва, шакарқами, шоли етиштирилади.
194
Сан-Марино-
Расмий номи: Сан-марино Республикаси. Пойтахти Сан-Марино, ҳудуди
61 (км
2
), аҳолиси 30000 киши, давлат тили итальян, дини католик, пул бирлиги Евро.Географик
жойлашуви: Жанубий Европадаги давлат.Иқтисоди: Туризм яхши йўлга қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |