Нигерия-
Расмий номи: Нигерия Федератив Республикаси. Пойтахти Абужа, ҳудуди
923768 (км
2
), аҳолиси 126600000 киши, давлат тили инглиз, дини ислом (50%), христианлик
(40%), мажусийлик (10%), пул бирлиги Найра.Географик жойлашуви: Африка қитъасининг
марказий қисмида жойлашган. Иқтисоди: Саноатининг нисбатан тараққий этган сохалари
нефтни қайта ишлаш (нефть мухим экспорт товарларидан бири хисобланади), металлургия,
кимё, озиқ-овқат ишлаб чиқариш.
Нидерландия-
Расмий номи: Нидерландлар Қироллиги. Пойтахти Амстердам, ҳудуди
41548 (км
2
), аҳолиси 16000000 киши, давлат тили голланд, дини католиклар (34%),
протестантлар (25%), ислом (3%), пул бирлиги Евро.Географик жойлашуви: Европанинг
шимоли-ғарбида жойлашган давлат.Иқтисоди: Мамлакатнинг юқори тараққий этган
иқтисодиётида савдо ва молиявий хизматлар сектори ЯММнинг ярмидан кўпроғини
таъминлайди. Саноатда эса табиий газ, нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш, озиқ-овқат
махсулотлари ишлаб чиқариш, металга ишлов бериш, машинасозлик (электротехника ва
радиотехника) ва кемасозлик сохалари пешқадам хисобланади.
Никарагуа-
Расмий номи: Никарагуа Республикаси. Пойтахти Манагуа, ҳудуди 129494
(км
2
), аҳолиси 5200000 киши, давлат тили испан, дини католиклар (95%), протестантлар (5%),
пул бирлиги Олтин кардоба.Географик жойлашуви: Марказий Америкада жойлашган давлат.
Иқтисоди: қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик. Дехқончилиги
– қахва, шакарқамиш, пахта етиштиришга қаратилган.
Норвегия-
Расмий номи: Норвегия Қироллиги. Пойтахти Осло, ҳудуди 387000 (км
2
),
аҳолиси 4500000 киши, давлат тили норвег, дини евангелия лютеранлик черкови (87%) давлат
дини хисобланади, пул бирлиги Норвег кронаси.Географик жойлашуви: Скандинавия ярим
оролининг шимолий ва ғарбий қисмида ҳамда Шпицберген архипелагида жойлашган Шимолий
Европа давлатидир.Иқтисоди: саноатининг мухим тармоқлари нефть ва газ. Озиқ-овқат ишлаб
чиқариш, целлюлоза-қоғоз, металлургия, кимё, ёғочни қайта ишлаш, кемасозлик хам яхши
ривожланган. Балиқ ва балиқ махсулотларини экспорт қилади.
Озарбайжон-
Расмий номи: Озорбайжон Республикаси. Пойтахти Баку, ҳудуди 866000
(км
2
), аҳолиси 8100000 киши, давлат тили озарбайжон, дини мусулмонлар (88%), православлар
(12%), пул бирлиги Озарбайжон манати.
Географик жойлашуви: Озарбайжон Жануби-ғарбий Осиёда, Кавказортида, Каспий
денгиз сохилларида жойлашган.Иқтисоди: Саноатининг асосий сохалари нефть қазиб олиш ва
уни қайта ишлаш. Кимё, машинасозлик, қора металлургаия хам яхши ривожланган.
Дехқончилиги – буғдой, шоли, пахта ва тамаки. Боғдорчилик ва узумчилик яхши ривожланган.
Анор, хурмо, анжир ва цитрус мевалар етиштириш яхши йўлга қўйилган. Чорвачилиги –
қорамол ва қўй. Ипакчилик қадимий сохалардан хисобланади.
Палау-
Расмий номи: Палау Республикаси. Пойтахти Нгерулмуд, ҳудуди 508 (км
2
),
аҳолиси 20000 киши, давлат тили инглиз (бундан ташқари маҳаллий тиллардан – чаморро,
белау, каролина), дини христиан (католиклар-40%, протестантлар-20%), пул бирлиги АҚШ
доллари.
Географик жойлашуви: Каролин Ороллари Гуруҳидаги Палау Архипелагидаги Океания
давлати.Иқтисоди: Қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик ихтисослашган.
Панама-
Расмий номи: Панама Республикаси. Пойтахти Панама, ҳудуди 77100 (км
2
),
аҳолиси 2900000 киши, давлат тили испан (инглиз тили хам кенг тарқалган), дини католиклар
(90%), протестантлар (6%га яқин), пул бирлиги Бальбоа.Географик жойлашуви: Марказий
Америкадаги давлат.Саноати – қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлаш. Дехқончилиги
– шоли, банан, донли ўсимликлар, қахва, шакарқамиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |