Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Иқтисодий ўсиш моделлари ва уларнинг назарий жиҳатлари



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

2.5. Иқтисодий ўсиш моделлари ва уларнинг назарий жиҳатлари 
 
Иқтисодчи олимларнинг иқтисодий ўсиш омилларини ўрганиш ҳамда 
унинг келгусидаги натижаларини прогноз қилиш борасидаги тадқиқотлари 
пировардида турли иқтисодий ўсиш моделларининг яратилишига олиб келди. 
Бу моделлар ўз мазмунига кўра бир-бирларидан фарқлансада, уларнинг асосида 
иккита назария - макроиқтисодий мувозанатнинг 
кейнсча (кейинчалик 
неокейнсча)
назарияси ҳамда ишлаб чиқаришнинг 
классик (кейинчалик 
неоклассик) 
назарияси ётади.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда 
неоклассик
назария намоёндалари 
қуйидаги нотўғри назарий шартларга асосланадилар: 
1)
маҳсулотнинг қиймати барча ишлаб чиқариш омиллари томонидан 
яратилади; 
2)
ишлаб чиқариш омилларининг ҳар бири ўзининг кейинги қўшилган 
маҳсулотига тегишли равишда маҳсулот қийматини яратишга ҳиссасини 
қўшади. Шунга кўра, бунга жавобан барча кейинги қўшилган маҳсулотга тенг 
келувчи даромад ҳам олади; 
3)
маҳсулот ишлаб чиқариш ва бунинг учун зарур бўлган ресурслар 
ўртасида миқдорий боғлиқлик мавжуд; 
4)
ишлаб чиқариш омилларининг эркин тарзда амал қилиши ҳамда улар 
ўртасида ўзаро бир-бирининг ўрнини босиш имконияти мавжуд. 
Бу ерда айтиш мумкинки неоклассик ва бошқа айрим йўналишдаги 
назариётчилар бу ерда иккита услубий хатога йўл қўядилар: 
1)
улар ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бир хил қиймат яратади, 
улар қийматни яратишда баравар иштирок этади, деб ҳисоблайдилар. Холбуки, 
барча ишлаб чиқариш воситалари ҳеч қандай янги қиймат яратмайдилар, балки 
ўзларининг қийматларига тенг миқдордаги қийматни жонли меҳнат ёрдамида 
янги яратилган маҳсулотга ўтказадилар. Лекин, барча омиллар яратилган ва 
ўсган (кўпайган) маҳсулотнинг нафлилигини яратишда қатнашадилар; 


55 
2)
улар доимо барча омиллар ичида жонли меҳнатнинг фаол рол 
ўйнашини, қолганлари эса пассив рол ўйнашини унутадилар. Чунки, ҳеч бир 
табиий ресурс, капитал ресурлари жонли меҳнат томонидан ҳаракатга 
келтирилмаса, ўзича ҳаракатга кела олмаслиги, ўз жойида ҳам жисмонан, ҳам 
қиймати йўқ бўлиб кетиши, уларнинг қиймати фақат жонли меҳнат томонидан 
сақлаб қолиниши кўп йиллардан бери кўп марталаб тасдиқланиб келмоқда. 
Лекин негадир уларнинг бунга эътибор бергиси келмайди. 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish