Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик


 Такрор ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро таъсирлари



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

 
2.3. Такрор ишлаб чиқариш омилларининг ўзаро таъсирлари 
Такрор ишлаб чиқариш омиллари асосан жамғарилган меҳнат миқдори 
бир тарафдан иқтисодий ўсишга сабаб бўлса, иккинчи тарафдан асосий ишлаб 
чиқариш фондлари, қўлланилаётган технология ҳамда фойдаланилаётган 


49 
материалларга боғлиқ ҳисобланади. Шунинг учун бутун жамғарилган меҳнат, 
унинг айрим қисмлари хўжалик фаолиятининг қайси соҳаларида ва қандай 
шаклларда тўпланган бўлмасин, уларни фақат иқтисодий ўсишни таъминловчи 
ташқи омиллар сифатида қараш мумкин эмас, чунки улар иқтисодий ўсишнинг 
натижаларидир. 
Иқтисодий 
ўсишнинг 
анъанавий 
омилларидан 
фарқлаш 
учун 
жамғарилган меҳнатни иқтисодий ўсиш омили деб юритамиз. Бунинг ўрнига 
жамғарилган меҳнатни иқтисодий ўсишда ҳам сарф тарафдан ҳам ишлаб 
чиқариш натижалари тарафидан ифодаловчи тушунча сифатида киритамиз. 
Такрор ишлаб чиқариш омиллари иқтисодий ўсишнинг йўналишлараро 
муносабатлари ҳам миқдорий, ҳам сифат жиҳатдан текширилади. Бунда 
иқтисодий 
ўсишнинг 
йўналишлараро 
муносабатлари 
ривожланиш 
даражаларида ва босқичларида сақланиб қолиш ёки қолмаслигини аниқлашдан 
иборатдир. Бундан ташқари мавжуд муносабатларни барқарорлаштириш, 
ўзгариш аҳволларини аниқлаш ва йўналишларини иқтисодий ўсиш тарафига 
йўналтирилиши лозим. 
Такрор ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги боғлиқликларнинг қайси 
шакли яхши эканлигини иқтисодий ўсиш ва унинг омилларининг иқтисодий 
маъноларига асосланиб ўтказиладиган бир ва кўп томонлама боғлиқликларнинг 
қиёсий таҳлили берилади. Иқтисодий ўсиш ва унинг омиллари ўртасидаги 
боғлиқликлар қуйидагича аниқланади. Такрор ишлаб чиқаришнинг омиллари 
иқтисодий ўсиш сарф-ишлаб чиқариш шаклидаги бир тарафлама боғлиқликда 
бўлади. Миллий даромад ва асосий фондлар ҳамда ишчи кучлари ўртасидаги 
боғлиқликлар юқоридаги бир тарафлама боғлиқликларнинг типик кўриниши 
ҳисобланади. Бунда меҳнат ва асосий фондлар ишлаб чиқаришга сарфни 
билдирса, миллий даромад қилинган сарфларнинг натижаси сифатида қаралади. 
Аммо миллий даромад ва меҳнат ҳамда асосий фондлар ўртасида эса кўп 
томонлама боғлиқликлар мавжуд бўлади. 
Такрор ишлаб чиқариш омиллари таҳлили шуни кўрсатадики, маълум 
даврларда миллий даромад мавжуд асосий фондлар миқдорларига боғлиқ 


50 
бўлса, шу даврда асосий фондларнинг ўзлари ҳам миллий даромаднинг бир 
қисми ҳисобланади. 
Иқтисодий ўсиш ва унинг омиллари ўртасида бир марталик боғлиқликлар 
ҳам мавжудлигини тахмин қилинади. Масалан, шу даврда миллий даромад 
миқдори меҳнат сарфининг миқдори ва сифати билан белгилансин. Иккинчи 
томондан, меҳнат сарфи ҳам миллий даромаддан алоҳида амалга оширилмайди. 
Бунда биринчи ҳолда боғлиқликнинг ишлаб чиқариш ва иккинчи ҳолда эса 
тақсимот томони таъкидланади (2-жадвал). 
2-жадвал
Такрор ишлаб чиқариш омиллари ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги оддий ва 
мураккаб боғлиқликлар шаклларининг асосий хусусиятлари 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish