4
ТЕХНИК ТИЗИМЛАРНИ БОШҚАРИШ
фани бўйича:
Автоматиканинг қисқача тарихи. Ер усти транспорт тизимлари,
жумладан тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналарини автоматлаштириш
ривожланишиининг замонавий йўналишлари. Автоматиканинг асосий
тушунчалари, таърифлари ва атамалари Бошқарилувчи объект ва бошқариш
қурилмаси, автоматлаштириш турлари: автоматик назорат ва бошқариш.
Назорат тизимлари: автоматик хабарлагич тизими(АХТ), назорат–ўлчов
тизимлари (НЎТ), диагностика тизимлари (АДТ) АБТнинг умумий хоссалари
ва классификацияси. Бошқариш алгоритмлари, принциплари ва қонунлари
бўйича
АБТнинг
турлари.
Автоматик
тизимларнинг
функционал
элемент(блок)лари.
АБТнинг
схемалари (принципиал,
функционал,
функционал - технологик, структур). Функционал схемани тузиш. Автоматик
бошқариш назарияси асослари. Элементлар ва АБТни статик ва динамик
режимларда
математик
тавсифлаш.
Cтатик
харктеристика.
АБТ
звеноларининг динамик характеристикалари: харакат дифференциал
тенгламалари, динамик звено тушунчаси.
Лаплас ўзгартириши, звеноларнинг
узатиш функцияси. Звеноларининг вақт ва частотавий характеристикалари
(амплитуда ва фаза частотавий-АЧХ, ФЧХ), частотавий узатиш функцияси.
Звеноларининг асосий уланиш турлари: кетма-кет, параллел ва қарши
параллел уланишлар, Бунда чизиқли АБТ узатиш ва частотавий
характеристикалари.
Структур схемаларни ўзгартириш қоидалари. Мисоллар
ечиш. Типик динамик звенолар ва уларнинг характеристикалари.
Пропорционал звенолар. 1- ва 2-тартибли апериодик, тебранма,
дифференциалловчи ва интегралловчи звенолар. Соф кечикиш звеноси.
АБТнинг анализи, анализнинг вазифалари. АБТ турғунлиги тушунчаси.
Турғунликнинг зарурий шарти. Турғунлик мезон (критерий)лари: Раус-
Гурвиц алгебраик критерийси. Турғунликнинг Михайлов частотавий
критерийси. Мисоллар ечиш. АБТ ишлаш сифати. Сифат кўрсаткичлари,
уларни бевосита ва билвосита аниқлаш методлари.
Автоматлаштиришнинг
техник воситалари. Давлат приборлар тизими (ДПТ), унинг структураси,
асосий тушунчалари. Ўлчаш-ўзгарткичлар (ЎЎ) – датчикларнинг турлари ва
умумий хоссалари. Силжиш ва тезлик датчиклари. Температура, босим,
сарф, куч, зарб, ѐруғлик ва б. турдаги датчиклар (тузилиши, ишлаш
принциплари ва характеристикалари). Мисоллар. Кучайтиргич элементлари,
турлари (электрон, магнит, гидравлик, пневматик ва б.), релелар, тузилиши,
ишлаш принципи ва характеристикалари. Микропроцессорли бошқариш
қурилмалари. Ижро элементлари, турлари (электр, пневматик ва гидравлик
ва б.), тузилиши, ишлаш принципи ва характеристикалари.
Мобил
машиналарда автоматлаштирилиши лозим бўлган вазифалар. Автоматик
ҳисобга олиш (санаш), назорат, бошқариш(ростлаш) ва ҳимоя тизимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: