Ҳадис ва Ҳаёт-09


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/140
Sana06.07.2022
Hajmi0,99 Mb.
#752115
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   140
Bog'liq
Hadis va hayot 9

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон 
эътикоф ўтиришни ирода қилсалар, бомдодни ўқиб 
эътикоф жойига кирар эдилар. У зот капа қуришга амр 
қилдилар. Бас, қурилди. Рамазоннинг охирги ўнлигида 
эътикофни ирода қилган эдилар. Бас, Зайнаб ҳам ўзига 
капа қуришга амр қилди. У қурилди. Пайғамбар 
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан бошқа 
завжалари ҳам ўзига капа қуришга амр қилдилар ва 
қурилди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам 
бомдодни ўқиб бўлгандан сўнг назар солдилар. Бирдан 
капаларни кўрдилар ва: 
«Яхшиликни ирода қиляптиларми?» дедилар. 
Сўнг амр қилиб, ўз капаларини йиғиштирдилар ва 
Рамазонда эътикоф ўтиришни тарк этдилар. Кейин 
Шавволнинг биринчи ўн кунлигида эътикоф 
ўтирдилар». 
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. 
Шарҳ:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 
эътикоф ўтирмоқчи бўлганларида масжидлари ичига кичик 
капа қурдирар эдилар. 
Бир йили, бошқа ривоятларда айтилишича, Оиша 
онамиз ҳам у зот эътикоф ўтирганларида эътикоф 
ўтирмоқчи бўлибдилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи 
васалламдан изн сўраган эканлар, изн берибдилар. Сўнг 
ҳафса онамиз ҳам Оиша онамиз орқали изн сўраган 
эканлар, у кишига ҳам изн берибдилар. ҳафса онамиз ҳам 
225


ўзларига капа қурдирибдилар. Зайнаб бинти Жаҳш онамиз 
ҳам ўзларига эътикоф ўтириш учун капа қурдириб 
олибдилар. 
Эътикоф ўтириш бошланадиган куни бомдод намозини 
ўқиб бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 
эътикоф ўтиришни бошлаш мақсадида капалари томон 
юзлансалар, унинг яқинида бир неча капалар турибди. 
Шунда: 
«Бу
(аёл)
лар яхшиликни ирода қиляптиларми?» 
дебдилар-да, ўз капаларини йиғиштириб қўйишни 
буюрибдилар. Эътикоф ўтирмаптилар. Чунки масжид 
ичида капа кўпайиб кетса, намозхонларга халал бериши 
турган гап. Бунинг устига эътикоф ўтиришдан асосий 
мақсадлардан бири аҳли аёлдан бутунлай ажраб, Аллоҳга 
ибодат қилиш. 
Мазкур ҳолатда эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи 
васаллам учун бу мақсад ҳосил бўлмайдиган кўринган. 
Учинчидан, масжидга турли одамлар кириб чиқади, 
агар оналаримиз капа қуриб ўтирсалар, унга кириб чиқиб 
турсалар, ўнғайсиз ҳолга тушишлари мумкин.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Эътикоф масжидда бўлиши. 
2. Эътикоф ўтирувчи ўзига капа қуриб олса яхши 
бўлиши.
3. Эътикоф бомдоддан кейин бошланиши.
4. Баъзи фойда учун ёки ноқулайликнинг олдини олиш 
учун бошламоқчи бўлган ишни қолдириш мумкинлиги.
5. Узр туфайли Рамазон охирида эътикоф ўтира 
олмаган одам Шавволнинг охирида ўтирса ҳам бўлиши.
6. Аёл киши эридан сўраб эътикоф ўтириш керак.
1348
رمع نبا نع -

gب/نلا ناك :لاق 

فكتعا اذإ 
226


هجام نبا هاور .ةبو/تلا ةناوطسأ ءارو هريرس هل عضوي وأ هشارف هل حرط
.ق/ثوم دنسب
1348. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят
қилинади: 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish