«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳдан умид қиламанки, Ашуро кунининг
рўзасини ўзидан олдинги сана(гуноҳлари)нинг
каффороти бўлса», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ:
Ушбу маънонинг ўзи ҳам Ашуро рўзаси
қанчалар фазилатга эга эканини кўрсатиб турибди. Бу
ҳадисларни чуқур ўрганган уламоларимиз Ашуро рўзасини
тутиш суннати муаккада, деган хулосага келганлар. Ана
шунга амал қилиб, ҳаммамиз бу куннинг рўзасини тутишга
ҳаракат қилмоғимиз лозим.
1313
ديع س بأ ن ع -
kب/نلا نع
ع /سو ن م :لا ق
هاور .ا هkلك هتن س ف ه يلع لا ع /سو ءارو شاع موي ف هلا يع ى لع
183
.gيقهيبلاو gنارب/طلا
1313. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса,
Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади», дедилар».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган.
Шарҳ:
Ушбу ривоятдаги кенглик яратишдан мақсад
емоқ-ичмоқ, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.
بجر مايص
РАЖАБ РЎЗАСИ
1314
نع يبج نب ديعس تلأس ميكح نب نامثع لاق -
سا/بع نبا تعس :لاقف بجر ف ذئموي ننو بجر موص
لا لوسر ناك :لوقي
/تح رطفيو رطفي ل لوقن /تح موصي
.ةعبرلا هاور .موصي ل لوقن
1314. Усмон ибн ҳакимдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда
ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У:
«Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини
очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди,
ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини
эшитганман», деди».
Шарҳ:
Аввало, Усмон ибн ҳаким розияллоҳу анҳу
184
билан яқиндан танишиб олайлик:
Усмон ибн ҳаким ибн Дийнор ал-Авдий, кунялари Абу
Амр ал-Куфий.
ҳадисларини ҳасан ибн Солиҳ, Шарик ибн
Абдуллоҳдан ривоят қиладилар. Бу зот ҳаммаси бўлиб,
иккита ҳадис ривоят қилганлар, холос.
У киши ҳижратнинг 219-йили вафот этдилар.
Усмон ибн ҳаким Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойи
рўзаси ҳақида сўраса ҳам, у киши Пайғамбаримиз
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий одатлари ҳақида
жавоб берганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам
гоҳида сурункасига рўза тутар эдилар, ҳатто кишилар у
киши оғизларини очмаса керак, деб ўйлаб қолишади.
Гоҳида эса, сурункали оғизлари очиқ юрганларидан
кишилар энди рўза тутмасалар керак, деб ўйлаб қолишар
эди. Ражаб ойда ҳам шундоқ бўлар эди.
1315
اهkمع وأ اهيبأ نع اهنع لا يضر ة/يلهابلا ةبيم نع -
لا لوسر ىتأ ه/نأ
هتئيهو هلاح تر/يغت دقو ةنس دعب هاتأ /ث
يذ/لا gيلهابلا انأ :لاق تنأ نمو :لاق نفرعت امأ لا لوسر اي :لاقف
ام :لاق ةئيلا نسح تنك دقو كر/يغ امف :لاق ل/ولا ماع كتئج
لا لوسر :لاقف ليلب /لإ كتقراف ذنم اماعط تلكأ
تب/ذع ل
/نإف ندز :لاق رهش kلك نم امويو ب/صلا رهش مص :لاق /ث كسفن
ندز :لاق ما/يأ ةثلث مص :لاق ندز :لاق يموي مص :لاق ة/وق ب
كرتاو مرلا نم مص كرتاو مرلا نم مص كرتاو مرلا نم مص :لاق
د حأو دواد و بأ هاور .اهل سرأ /ث اه/م ضف ة ثل/ثلا هعبا صأب لا قو
185
.gيئاس/نلاو
1315. Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳо-дан, у
киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |