47
ёқ-ўчир
), конверсияли алоқалари (
ташла
–
ил, ювинтираяпти
–
ювинаяпти
)
ҳисобга олинади.
Турли мавзуларга оид машғулотларда болаларга таниш бўлган
сўзларнинг кўплаб такрорланиши ҳамда
янгиларининг киритилиши ва
ўзлаштирилишига алоҳида аҳамият берилади. Феъллар ва сифатлар бошқа
туркумдаги сўзларга нисбатан фаолроқ киритиб борилди. Шунингдек,
болалар томонидан умумлаштирувчи сўзларнинг маъноларини яхшироқ
ўзлаштириб олишлари учун оғзаки нутқда «Ўйинчоқларни олиб кел»,
«Идишларни йиғиштир (кўрсат)» каби ибораларни қўллаш кўпайтирилади.
Сўзларнинг
маъноларини
яхшироқ
эгалланиши
мақсадида
тарбияланувчилар нутқига антонимлар (
китобларни очинг
–
ёпинг,
ручкаларни тарқат
–
йиғиб чиқ
), бутун ва унинг қисмларини билдирувчи
сўзлар (
тулкининг боши, танаси, оёқлари, думи бор
) ҳам аста-секинлик
билан киритиб борилади.
Болаларнинг нутқий кўникмаларини фаоллаштириш, мулоқот жараёнида
ўзлаштирилган нутқ воситаларидан фойдаланиш мақсадида педагогларнинг
болаларнинг сўз воситасида мулоқот қилишга бўлган
интилишларини
қўллаб-қувватлаб боришлари йўлга қўйилади. Бунга педагогларнинг
болаларга нутқий хулқ-атвор намуналарини намойиш қилиш: саломлашиш,
хайрлашиш, миннатдорчилик билдириш, болаларга илтимослар ва
хабарлар
билан мурожаат этишлари орқали эришиб борилди. Болаларнинг «
Неча
ёшдасан? Қаерда яшайсан? Оилангизда (уйингизда) кимлар яшайди?
Онангнинг исмлари нима?»
каби оғзаки ва ёзма саволларга жавоб бериб
боришлари шу мақсадга йўналтирилади.
Машғулотлар, шунингдек, улардан ташқаридаги
ишларда саволларни
идрок этишга, жавобларда ўзлаштирилган нутқий материалдан фойдалана
олиш кўникмаларининг шаклланишига алоҳида эътибор қаратилади. Шу
мақсадда ишнинг яширин (яшириб қўйилган) предмет билан, кейинчалик эса
ёпиқ расм билан ишлаш каби усулларидан фойдаланишга ҳам кенг ўрин
48
берилади. Аввало болалар яшириб қўйилган предмет ҳақида сўраб
суриштиришга ўргатилса («
У ерда нима бор?», «У қандай?», «У каттами
(кичикми)?», «Ранги қанақа?»
каби), сўнг
катталарнинг парда ортида
бажараётган хатти-ҳаракатлари («
Улуғбек нима қилаяпти?»
), шунингдек,
расмлардаги қаҳрамонлар ҳақида («
У ерда ким бор?», «У бола нима
қилаяпти?», «Қайси бола?»,
«
Унинг исми нима?»
ва ҳ.к.) сўрашга ўргатиб
борилди. Бунга дастлаб болалар табличкаларни ўқиш ва педагогга тақлид
қилиш орқали жалб қилиндаи.
Ўқитишнинг ижобий натижаси – деярли
барча болаларда дастлабки
Do'stlaringiz bilan baham: