Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


V. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

V. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
15. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни 
мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон 
Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Савдо-
саноат палатаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда қуйидаги йўналишларда тизим-
ли чора-тадбирларни бажариш йўли билан амалга оширилади:
устахоналар учун хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, 
ҳунармандлар ишлаб чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган 
дўконлар ва шохобчаларни ташкил этиш;
ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик 
механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини 
ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар 
яратишда амалий ёрдам кўрсатиш;
устачиликни ўрганаётган шогирдларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 
маблағларидан қонун ҳужжатларида белгиланган шакл ва тартиб бўйича «Усто-шогирд» 
стипендияси тўлаш;
оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик субъектларига қонун ҳужжатларида белги-
ланган тартибда имтиёзли микрокредитлар ажратиш.
VI. Оилавий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчилик субъектларининг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари
16. Оилавий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек ҳунармандлар қуйидаги ҳуқуқларга 
эга:
ижтимоий суғурта қилиниш ва иш даврларини қонун ҳужжатларида белгиланган тар-
тибда меҳнат стажига ҳисоблаш;
амалга оширилаётган фаолият турига мувофиқ бўлган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хиз-
матлар)ни ишлаб чиқариш, шунингдек уларни мустақил равишда ёки қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда бошқача тарзда сотиш;
амалга оширилаётган фаолиятдан олинган даромадни барча солиқлар ва бошқа мажбу-
рий тўловлар тўлангандан кейин, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
ишлаб чиқарилаётган буюмлар ёки товарлар (хизматлар, ишлар)га мустақил равишда 
нарх белгилаш;
ишлаб чиқарилган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни қонун ҳужжатларида бел-
гиланган тартибда идентификациялаш;
қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
17. Оилавий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек ҳунармандлар қуйидагиларга маж-
бур:
ишлаб чиқарилаётган буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)нинг лозим даражада 
сифатли бўлишини таъминлаш;
буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқаришда бевосита қатнашиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик техникасини ҳамда меҳнатни муҳофаза 
қилиш қоидалари ва нормаларини, шунингдек 18 ёшгача бўлган ша хслар ишини тартибга 
солувчи меҳнат қонунчилиги нормаларини таъминлаш;
ўқувчиларга тегишли мукофотлар тўлаш;


112
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (кейинги ўринларда 
Пенсия жамғармаси деб аталади) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шу жумладан 
суғурта бадалларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
18. Шогирд қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқитиш «Усто-шогирд» усули бўйича амал-
га оширилган тақдирда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан сти-
пендия олиш;
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда пенсия билан таъминланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
19. Шогирд қуйидагиларга мажбур:
агар у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат таълимининг тўлиқ курсини 
тугалламаган бўлса, умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда ўқиш;
амалга оширилаётган ҳунармандчилик фаолиятига ўқиш доирасида ҳунарманднинг 
кўрсатмаларини бажариш;
хавфсизлик техникаси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларига риоя 
этиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish