Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
«ЮРИДИК ША ХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАМДА 
ҲУНАРМАНДЧИЛИК ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ 
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 
2009 йил 29 июль 216-сон
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 
Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг 
оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвен-
цияни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 12 сентябрдаги 207-сон қарорини 
бажариш юзасидан ҳамда оила бюджетлари даромадларини кўпайтиришнинг, иш билан банд 
бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этишнинг ва халқ ҳунармандчилигининг 
кўп асрлик анъаналарини сақлаб қолишнинг энг самарали воситаларидан бири сифатида 
оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни янада ривожлантириш мақсадида Вазир-
лар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш 
давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатасининг фуқароларнинг ҳунармандчилик фаолия-
тини касаначилик меҳнати шаклларига киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тар-
тиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, «Ҳунарманд» уюшмаси билан бир-
галикда оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришни 
тизимли асосда мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашни таъминласин;
Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликда қатнашаётган, шунинг-
дек ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни, шу жумладан шогирд 
ҳунармандларни касаначилик билан шуғулланаётган ша хс сифатида ҳисобга олишни ташкил этсин;
оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш парамет-
рларининг янги иш ўринларини ташкил этиш ҳудудий дастурлари прогноз параметрлари-
га киритилишини таъминласин;
2009 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан оилавий тад-
биркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, шу жумладан «Устоз-шогирд» усу-
ли билан ўқитиш дастури бўйича уларни тайёрлаш учун 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли 
кредитлар ажратилишини таъминласин.
4. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига, «Микрокредитбанк»га ва бошқа тижо-
рат банкларига оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришга, уй 
меҳнатини ташкил этишга белгиланган тартибда имтиёзли микрокредитлар ажратилиши-
ни кенгайтириш тавсия этилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар 
ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар:
хоналарни ижарага бериш, махсус жойларни ажратиш ва обод қилиш, ҳунармандлар ишлаб 
чиқарган буюмлар ва товарларни сотиш учун ихтисослаштирилган дўконлар ва шохобча-
ларни ташкил этиш йўли билан ҳунармандчиликни ривожлантиришга кўмаклашсинлар;
ҳунармандчилик субъектларини маҳаллий хом ашё, материаллар, асбоблар ва кичик 
механизация воситалари билан таъминлашда, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаларини 


109
ўтказишда, ёшларни ҳунармандчилик кўникмаларига ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар 
яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар;
меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда оилавий тад-
биркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошириш тартибига риоя қилиниши 
устидан назоратни таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазир-
лар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазирининг биринчи ўринбосари Р. С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири 
Ш. МИРЗИЁЕВ
Вазирлар Маҳкамасининг 
2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига
ИЛОВА

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish