Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

102-модда. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш 
тўғрисида огоҳлантириш
Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддат-
ларда езма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт:
1) меҳнат шартномаси технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги 
ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар 
ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан (100-модда 
иккинчи қисмининг 1-банди), шунингдек ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати 
билан, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд 
бўлган тақдирда (100-модда иккинчи қисмининг 7-банди) бекор қилинганда камида икки 
ой олдин;
2) меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига 
кўра бажараетган ишига нолойиқ бўлиб қолиши муносабати билан бекор қилинганда (100-мод-
да иккинчи қисмининг 2-банди) камида икки ҳафта олдин.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ушбу модда биринчи қисмининг 
1 ва 2-бандларида назарда тутилган огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пул-
лик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.


27
Агар тиббий хулосага кўра мазкур ишни бажариш ходимнинг соғлиғига тўғри келмаса, 
меҳнат шартномаси ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб 
қолиши муносабати билан бекор қилинганда, ушбу модда биринчи қисмининг 2-бандида 
назарда тутилган огоҳлантириш қилинмайди. Бундай ҳолда ходимга икки ҳафталик иш ҳақи 
миқдорида компенсация тўланади.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси корхона мулкдори алмашиши сабабли бекор 
қилинганда (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди) янги мулкдор уни меҳнатга оид муноса-
батларнинг келгусида бекор қилиниши тўғрисида камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо 
чектириб) огоҳлантириши ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлаши шарт.
Меҳнат шартномаси ходим айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан 
бекор қилинган ҳолларда (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари), иш берувчи 
ходимни меҳнатга оид муносабатларнинг бекор қилиниши тўғрисида камида уч кун олдин 
хабардор қилади ёки унга шунга мутаносиб компенсация тўлайди.
Огоҳлантириш муддати давомида, меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-
ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантиришни 
истисно этганда, ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш 
ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади. Ходимни огоҳлантириш муддати-
га вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифала-
рини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги 
натижасида бекор қилиниши бундан мустасно.
Иш берувчи ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш эҳтимоли тўғрисида ўз 
вақтида, лекин камида икки ой олдин тегишли касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг 
бошқа вакиллик органига ахборот тақдим этади ва ишдан озод этиш оқибатларини енгил-
лаштиришга қаратилган маслаҳатли ишларни амалга оширади. Иш берувчи, шунинг-
дек камида икки ой олдин ҳар бир ходимнинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат 
ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда, бўлажак ишдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотларни 
маҳаллий меҳнат органига ҳам маълум қилиши шарт.
* * *

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish