Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


-модда. Биринчи марта иш қидираётган ша хсларга мўлжалланган ишсизлик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

31-модда. Биринчи марта иш қидираётган ша хсларга мўлжалланган ишсизлик 
нафақасининг миқдори


23
Илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига 
эга бўлган ша хсларга маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жой-
лашиш имконияти берилмаган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам 
иш ҳақининг камида етмиш беш фоизи миқдорида нафақа тўлаш кафолатланади.
32-модда. Узоқ танаффусдан кейин иш қидираётган ша хсларга мўлжалланган 
ишсизлик нафақасининг миқдори
Узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат 
қилаётган ишсиз ша хсларга қуйидаги миқдорда нафақа тўлаш кафолатланади:
мутахассислиги бўлган ша хслар учун, шунингдек ўн икки ой мобайнида хақ тўланадиган 
иш билан бандлиги ўн икки календарь хафтадан кам бўлмаган ша хслар учун, агар уларнинг 
ишга жойлашиши учун касбга қайта ўргатишни ёки малакасини оширишни талаб қилмаса, 
қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш хақидан оз бўлмаган миқдорда;
бошқа ҳолларда, шу жумладан, мутахассислиги бўлмаган ша хсларга, махаллий меҳнат орга-
ни томонидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш имконияти берилмаган 
тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш хақининг етмиш беш фоизи миқдорида.
33-модда. Касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтган, малака оширишни тугатган 
ша хсларга мўлжалланган ишсизлик нафакасининг миқдори
Ишсиз деб эътироф этилган ша хслар ишлаб чикаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш 
ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин қонун ҳужжатларида 
белгиланган энг кам иш хақидан оз бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
34-модда. Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор килиш, тўхтатиб қўйиш ва унинг 
миқдорини камайтириш
Қуйидаги холларда ишсизлик нафақасини тўлаш бекор қилинади:
ишсиз ша хс ишга жойлашганда;
ишсиз ша хс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда;
қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ешга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган 
жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;
ишсиз ша хс қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқига эга бўлган тақдирда;
ишсиз ша хс суднинг ҳукми билан қамоқ ёки озодликдан махрум этиш тариқасидаги жазо-
га ҳукм этилган тақдирда;
ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай 
вақтинчалик бажариладиган ишга жойлашилган тақдирда;
ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олган тақдирда;
ишсиз ша хс вафот этган тақдирда.
Қуйидаги холларда ишсизлик нафақасини тўлаш тўхтатиб қўйилади:
ишсиз ша хс касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ёки малака оширишга юборилган бўлса, сти-
пендия олган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
ишсиз ша хс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курси-
ни ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
ишсиз ша хс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишлар-
да иштирок этган даврида.
Ишсиз ша хс узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда маҳалий меҳнат органига кел-
маган тақдирда, ишсизлик нафақасини тўлаш уч ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки 
нафақа миқдори камайтирилиши мумкин.


24

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish