Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


III. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчилар сони ва меҳнатга ҳақ



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

III. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчилар сони ва меҳнатга ҳақ 
тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш
1-§. Қурилиш ташкилотларида ишлаётган қурувчи ишчилар сонининг энг кам 
меъёрларини аниқлаш
14. Қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёрлари қурилиш ишларида қанча меҳнат кучи 
сарфланишини ҳисобга олган ҳолда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан келиб чиқиб 
аниқланади.
15. Қурувчи ишчилар энг кам сонининг меъёрлари объектда асосий қурилиш ишини 
бажариш билан банд бўлган барча касбдаги ишчиларни ўз таркибига олади (пудрат ва суб-
пудратчи ташкилотлар бажарадиган ишларни ҳам қўшган ҳолда), пудрат ва субпудратчи 
ташкилотларга лойиҳа, транспорт, экспедиция ва бошқа хизматларини кўрсатувчи бошқа 
ташкилотлар ходимлари бундан мустасно.
Қурувчи ишчилар касбларининг номенклатураси ва тариф-малака талаблари Ўзбекистон 
Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республи-
каси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон «Хизматчиларнинг асосий 
лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига 
мувофиқ тасдиқланади.
16. Объектдаги барча қурилиш ишларида банд бўлган қурувчи ишчилар сонининг энг 
кам меъёрлари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ аниқланади.
16.1. Қурилиш ташкилотлари томонидан бажариладиган ҳамда қурилиш ишларининг тех-
нологик хусусиятлари ва бажариш графигидан келиб чиқадиган ойлик меҳнат сарфи ноте-
кис бўлганда, шунингдек қурилиш ишлари амалга оширилаётган шаҳарсозлик нормала-
ри ва қоидалари асосида тузилган смета ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тар-
тибда тасдиқланмаганда, қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри мазкур Низомнинг 
7а-иловасига мувофиқ ҳар бир календарь ой учун алоҳида аниқланади. Бу ҳолда қурилиш таш-
килоти, мустақил равишда, ушбу календарь ойда амалда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб 
чиқиб, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида меҳнат сарфини (одам/соатда) аниқлайди.


273
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асоси-
да тузилган смета ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг қурувчи ишчилар сонининг энг кам 
меъёри амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича қайта ҳисобланмайди.
16.2. Агар айрим қурилиш ишлари бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асоси-
да меҳнат сарфи белгиланмаган бўлса, қурилиш ташкилоти ушбу ишларни бажаришга кет-
ган амалдаги меҳнат сарфидан келиб чиқиб қурувчи ишчилар сонини мустақил равишда 
аниқлайди.
17. Агарда объектдаги алоҳида турдаги қурилиш ишларини бажаришда бош пудратчи 
билан биргаликда субпудрат ташкилотлари иштирок этса, бош пудратчининг қурувчи ишчи-
лари сонининг энг кам меъёрлари мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ аниқланади.
18. Ҳар бир субпудрат ташкилотидаги қурувчи ишчилар сонининг энг кам меъёри маз-
кур Низомнинг 16, 16.1 ва 16.2-бандларида белгиланган мезонлар асосида шаҳарсозлик нор-
малари ва қоидаларига асосан тузилган сметага мувофиқ қурилиш ишларини бажариш учун 
кетадиган меҳнат сарфи меъёридан ва субпудрат шартномасида кўрсатилган бажарилади-
ган ишнинг муддатидан келиб чиқиб аниқланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish