Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга оид норматив-ҳУҚУҚий ва услубий ҳужжатлар


ИШЛАЁТГАН ОНАЛАРГА БОЛАНИ ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНГАЧА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲАР



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/185
Sana06.07.2022
Hajmi1,74 Mb.
#751315
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   185
Bog'liq
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ИШЛАЁТГАН ОНАЛАРГА БОЛАНИ ИККИ ЁШГА ТЎЛГУНГАЧА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲАР 
ОЙЛИК НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга 
муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш 
тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси 


268
Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ 
йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002–2003 йилларда мўлжалланган дасту-
рини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 25 январдаги 33-сон қарори, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республи-
касининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари пргонози ва давлат бюджети 
параметрлари тўғрисида» ПҚ-744-сон қарори ижроси бўйича ишлаб чиқилган ва ишлаёт-
ган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тай-
инлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом бюджет соҳасида ишлаётган оналарга татбиқ этилмайди, уларга нафақа 
Ишламайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ойлик 
нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1112, 2002 йил 
14 март) белгиланган таомилга мувофиқ тўланади.
1. Бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун хар ойлик нафақа (бундан 
кейин — болани парвариш қилиш бўйича нафақа деб аталади) туғилган, фарзандликка 
ёки васийликка олинган бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаётган ша хсларга, 
яъни онага, отага, фарзандликка олган ша хсга, васийга ёки бошқа қариндошларга (кейинги 
ўринларда — «она ўрнини босувчи ша хслар») тайинланади ва тўланади.
2. Бола парваришлаш учун нафақа, парваришланаётган болалар сонидан ва нафақа олув-
чи ша хснинг меҳнат стажидан қатъи назар, ҳар ойда қуйидаги миқдорларда тўланади:
2002 йил 1 февралдан — Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 
170 фоизи миқдорида;
2003 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам иш ҳақининг 
200 фоизи миқдорида.
3. Оналарга (она ўрнини босувчи ша хсларга) бола парваришлаш учун нафақа тайин-
лаш учун мурожаат қилинган ойдан, бироқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган куни-
дан олдин бўлмаган муддатдан тайинланади.
Тўлиқсиз ой учун нафақа онанинг (она ўрнини босувчи ша хснинг) ушбу ойда таътилда 
бўлган календарь кунлари сонига мутаносиб улушда тўланади.
4. Агар икки ва ундан кўп туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар 
парваришланаётган бўлса, унда болани парвариш қилиш бўйича нафақа битта миқдорда энг 
кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар тўланади.
Агарда болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш таътили даврида она иккинчи 
бола учун ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ҳуқуқи бўлса, бунда онанинг хоҳишига кўра 
шу давр учун икки нафақадан биттаси тўланади.
5. Ишлаётган (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган, хизматни ўтаётган) она-
ларга (она ўрнини босувчи ша хсларга) болани парвариш қилиш бўйича нафақа иш (ўқиш, 
хизмат) жойидан тайинланади. Нафақа тайинлаш учун асос бўлиб корхона, муассаса, таш-
килот маъмуриятининг қарори ҳисобланади.
6. Ишлаётган оналар (она ўрнини босувчи ша хслар) бир вақтнинг ўзида бола парвариш-
лаш учун нафақа билан бирга тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан 
келишиб уйда ишлаган давридаги иш ҳақини олиш ҳуқуқига эгадирлар.
7. Болани парвариш қилиш бўйича нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим 
қилинади:
а) болани парвариш қилиш бўйича нафақа тайинлаш ҳақидаги ариза;
б) бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Боланинг онаси ўрнига болани парвариш қилиш бўйича нафақани олувчи ша хслар 
қўшимча равишда онанинг йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат — бола (болалар) онаси ўлими 
тўғрисидаги гувоҳнома, онанинг оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги ҳақида суд органла-
ри берган маълумотнома ёки боланинг (болаларнинг) онаси болани парвариш қилиш бўйича 
нафақани олиш имконияти йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.


269
8. Болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлови жорий ой учун амалга оширилади.
9. Меҳнат шартномаси (контракт) асосида мавсумий ишларда банд бўлиб, болани пар-
вариш қилиш бўйича нафақа олувчи ша хсларга мавсумий ишларни бажариш даврида бола-
ни парвариш қилиш бўйича нафақа мавсумий ишларни бажариш жойидан, мавсумий ишлар 
тугагандан сўнг (мавсумлараро даврда) эса — яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органлари томонидан мухтожлигидан келиб чиққан ҳолда умумий асосларда 
тўланади. Кейинги мавсумда ишлаш учун меҳнат шартномаси тузилган тақдирда, болани 
парвариш қилиш бўйича нафақа тўлови ишга чиқиш белгиланган ойдан бошлаб тикланади.
10. Болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлови қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
а) парвариш қилинаётган бола икки ёшга тўлганда;
б) бола ихтисослаштирилган муассасага (гўдаклар уйига) тўлиқ давлат таъминотига жой-
лаштирилганда;
в) бола вафот этганда;
г) оила, бола билан биргаликда, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан 
ташқарига чиқиб кетганда.
Болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлови бекор қилинишига олиб келувчи ҳолатлар 
ҳақида нафақа олувчи ша хс нафақа тўловини амалга ошираётган органни ҳабардор қилиши 
шарт.
Нафақа олувчи ша хс вафот этганда ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлганда ёхуд бола 
васийликдан олиб қўйилган ҳолларда нафақа амалда болани парваришлаётган ша хсга ушбу 
нафақа тўланган сўнгги ойнинг кейинги ойидан бошлаб тайинланади.
11. Болани парвариш қилиш бўйича нафақалар тайинланган, лекин ўз вақтида талаб 
қилиб олинмаган (тўланмаган) бўлса, нафақалар ўтган вақт учун тўланиши лозим бўлган 
даврда назарда тутилган миқдорларда тўланади.
Болани парвариш қилиш бўйича нафақа, нафақа тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида 
олинмаган бўлса, ўтган вақт учун ҳеч қандай муддат билан чегараланмасдан тўланади. Бун-
дай ҳолларда болани парвариш қилиш бўйича нафақа суммаси бир йўла тўланади.
12. Болани парвариш қилиш бўйича нафақа била туриб нотўғри ёки қалбаки (сохта) 
ҳужжатлар бўйича олинганлиги аниқланган ҳолларда, бундай ҳужжатларни тақдим қилган 
ша хслар жавобгарликка тортиладилар, ортиқча тўланган суммалар белгиланган тартибда 
ундириб олинади.
Болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлови бекор қилинишига олиб келувчи ҳолатлар 
ҳақида ўз вақтида хабар берилмаганда, тўловни амалга ошираётган органнинг қарори бўйича 
ортиқча тўланган суммалар белгиланган тартибда нафақа олган ша хсдан ундирилади.
13. Бола парваришлаш учун нафақа тўлови корхоналарда (ташкилотларда) ишлаётган 
оналар (она ўрнини босувчи ша хслар) учун ушбу корхоналарнинг (ташкилотларнинг) ўз 
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Корхоналар (ташкилотлар) томонидан болани 
парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаш учун сарфланган маблағлар шу давр харажатларига 
киритилади ва даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база ушбу суммага камай-
тирилади.
14. Болани парвариш қилиш учун тўланган нафақадан ижтимоий суғурта бўйича бадал-
лар ундирилмайди.


270

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish